ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Сентябрь, 2026 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.09.2026 й. ПҚ-347-сон "Теннис спорт турини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2026 й.

N ПҚ-347



ТЕННИС СПОРТ ТУРИНИ

ОММАЛАШТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда теннис спорт турини янада оммалаштириш, спортчиларни саралаб олиш тизимини яхшилаш, ушбу спорт тури бўйича замонавий спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда нуфузли спорт мусобақаларида натижадорликни таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


I. Мақсадлар


1. Қуйидагилар теннис спорт турини оммалаштириш ва ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:

(а) аҳоли ўртасида теннис спорт турининг оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;

(б) теннис спорт тури бўйича профессионал тренерлар ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

(в) теннис спорт тури бўйича замонавий спорт инфратузилмасини барпо этиш ва мавжуд спорт иншоотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш;

(г) теннис спорт тури бўйича профессионал спортчиларни тайёрлашнинг барча босқичларини рақамлаштириш;

(д) теннис бўйича мусобақаларни тизимли ташкил этиб бориш.


2. Қуйидагилар теннис спорт турини 2030 йилгача оммалаштириш ва ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:

(а) теннис билан доимий шуғулланувчилар сонини 3 000 нафаргача етказиш;

(б) теннис бўйича тренерлар сонини 200 нафарга етказиш;

(в) теннис спорт тури бўйича Осиёда топ-5 таликка кириш;

(г) теннис спорт турини истиқболли спорт турлари қаторига киритиш чораларини кўриш.


II. Теннис спорт турини оммалаштириш


3. Белгилаб қўйилсинки, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб анъанавий тарзда теннис бўйича Ўзбекистон Республикасида қуйидаги мусобақаларни ўтказиб бориш йўлга қўйилади:

(а) Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) ва Аёллар тенниси ассоциацияси (WTA) ҳамда Халқаро теннис федерацияси (ITF) шафелиги остида бўлиб ўтадиган халқаро теннис мусобақалари. Бунда ушбу мусобақаларни ўтказиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар ҳомийлик хайриялари ҳисобидан молиялаштирилади;

(б) ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги;

(в) ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Республика чемпионати;

(г) катталар ўртасида "Uzbekistan open" халқаро турнири;

(д) эркаклар ўртасида "ATP Challenger" халқаро мусобақаси.


4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон теннис федерациясининг 2027 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида "Juniors Tennis Initiative" дастурини жорий қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. Бунда дастур доирасида:

(а) 1-4-синф ўқувчилари учун жисмоний тарбия дарсларида теннисга қизиқишни шакллантириш бўйича бошланғич машғулотлар йўлга қўйилади;

(б) ўқувчиларнинг теннисга қизиқиши ҳамда спорт инфратузилмаси мавжудлигига қараб теннис ривожлантириладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари танлаб олинади;

(в) танлаб олинган умумий ўрта таълим ташкилотларида теннис бўйича спорт секциялари ташкил этилади ҳамда уларнинг моддий-техника базаси яхшиланиб, спорт инвентарлари, шу жумладан, "tennis wall" мосламалари билан Ўзбекистон теннис федерацияси маблағлари ҳисобидан жиҳозланади;

(г) машғулотлар танлаб олинган умумий ўрта таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги спорт мактабидан жалб этилган тренерлар томонидан олиб борилади.


5. Спорт вазирлигининг Республика олимпия захиралари теннис мактабини (кейинги ўринларда - Мактаб) бошқариш функцияси амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаган ҳолда Ўзбекистон теннис федерациясига берилсин.


6. Белгилансинки, Ўзбекистон теннис федерацияси:

(а) Мактаб фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини белгилайди, унинг раҳбар кадрларини лавозимига тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;

(б) Мактабнинг молиявий ва стратегик фаолиятини ривожлантириш бўйича дастур ва узоқ муддатли режаларни тасдиқлайди ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

(в) Мактаб томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар учун тўловлар миқдори ҳамда унинг бюджетдан ташқари маблағларини сарфлаш йўналишларини мустақил белгилайди.


7. Ўзбекистон теннис федерацияси:

(а) Мактаб фаолиятини замонавий бошқарув моделлари асосида самарали ташкил этсин;

(б) икки ой муддатда Мактабга юқори малакали хорижий эксперт ва тренерларни жалб қилсин ҳамда илғор тажрибалар асосида профессионал спортчилар, мураббийлар ва ҳакамларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш бўйича замонавий методикаларни ишлаб чиқиб, жорий қилсин;

(в) 2027 йил 1 июнга қадар ҳомийлик маблағларини жалб қилган ҳолда Мактаб моддий-техника базасини мустаҳкамласин;

(г) 2027 йилдан бошлаб Мактаб базасида Халқаро теннис федерацияси (ITF) шафелиги остида бўлиб ўтадиган халқаро теннис мусобақаларини ўтказиш чораларини кўрсин.


III. Теннис спорт турини молиялаштиришни ташкил этиш


8. Спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим ташкилотларининг теннис кортларини сақлаш харажатларини молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:

(а) 2027 йил 1 январдан бошлаб пулли хизматларни кўрсатиш учун етарли имкониятларга эга теннис кортлари ўзини ўзи молиялаштириш тартибига ўтказилади. Бунда:

(i) спорт-таълим ташкилотига теннис кортларида жорий этиладиган пулли хизматлар учун тўловлар миқдорини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади;

(ii) пулли хизматлардан тушадиган тушумлар, биринчи навбатда, коммунал тўловлар харажатларига йўналтирилади ҳамда спорт-таълим ташкилотларига маблағларнинг қолган қисмидан мустақил фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

(iii) спорт-таълим ташкилотларининг ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказилган теннис кортларида теннис бўйича мавжуд гуруҳлар билан шуғулланаётган тренерларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

(б) даромадлари харажатларини қопламайдиган ва реконструкцияга муҳтож теннис кортлари давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий инвесторларга берилади. Бунда:

(i) спорт-таълим ташкилотларининг давлат-хусусий шериклик асосида хусусий инвесторларга берилган теннис кортларида теннис бўйича мавжуд гуруҳларнинг машғулотларини беғараз асосда ўтказиб бориш таъминланади;

(ii) ушбу талаб тегишли давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларда назарда тутилади;

(в) теннис кортларини ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш натижасида тежаб қолинадиган бюджет маблағлари теннис бўйича спортчиларни витаминлар, асбоб-ускуналар, экипировка ва бошқа зарур воситалар билан таъминлашга мақсадли йўналтирилади.


IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат


9. Спорт вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон теннис федерацияси билан биргаликда:

(а) 2027 йил 1 январга қадар:

(i) Спорт вазирлиги тизимида ҳамда давлат мулкида бўлган теннис кортларини хатловдан ўтказсин;

(ii) давлат мулкида бўлган теннис кортларини ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

(iii) давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий инвесторга бериладиган теннис кортлари рўйхатини шакллантирсин ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида тегишли эълонлар жойлаштирилишини таъминласин;

(б) 2027 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиладиган теннис кортлари фаолиятини мазкур қарор асосида ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.


10. Теннис спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-114-сон қарорига 7-илованинг 9 ва 10-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Осиё ва Параосиё ўйинлари ғолиблари ҳамда совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун - 25 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 12 500 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 6 250 АҚШ доллари.

10. Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун - 10 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 5 000 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 2 500 АҚШ доллари".


12. Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб спорт вазири А.И. Икрамов белгилансин.


14. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 21 сентябрдаги

ПҚ-347-сон қарорига

ИЛОВА



Теннис спорт турини янада ривожлантириш

ва оммалаштириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

           

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро

муддати

      

Молия-

лаштириш

манбаси

         

Масъул

ижрочилар


1.

Теннис спорт турини оммалаштириш ва ривожлантириш.


1. Ўзбекистонда теннис спорт тури билан доимий шуғулланувчилар сонини 3 000 нафаргача етказиш.


2. Теннис спорт тури бўйича тренерлар сонини 200 нафарга етказиш.


3. Теннис спорт тури бўйича Осиёда топ-5 таликка кириш.


4. Теннис спорт турини истиқболли спорт турлари қаторига киритиш чораларини кўриш.


2026-2030

йиллар

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Спорт вазирлиги, Ўзбекистон теннис федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси


2.

Ҳудудларда теннис спорт тури бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.


1. Ҳудудлардаги селекционерларни жалб қилган ҳолда иқтидорли ёшларни аниқлаш.


2. Ҳудудларда хорижий ва маҳаллий мутахассислар иштирокида теннис спорт тури бўйича ёш спортчилар билан маҳорат дарсларини ташкил қилиб бориш.


3. Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва саралаб олиш ҳамда уларни профессионал спортчи сифатида тайёрлаш учун спорт-таълим муассасаларига йўналтириб бориш.


Доимий

-

Ўзбекистон теннис федерацияси, Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


3.

Теннис спорт тури бўйича терма жамоаларнинг нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриши ва унда муносиб иштирок этишини таъминлаш.


1. Теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоаларга малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш.


2. Нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш режасини ишлаб чиқиш.


3. Режага мувофиқ терма жамоа аъзолари учун халқаро ва маҳаллий ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиб бориш.


4. Терма жамоа аъзоларининг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш.


2026-2030

йиллар

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон теннис федерацияси, Спорт вазирлиги


4.

Теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоаларни зарур спорт инвентарлари, жиҳозлар, спорт экипировкалари ва махсус кийимлар билан таъминлаш.


1. Теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоаларнинг халқаро мусобақаларга самарали тайёргарлик кўриши учун зарур спорт инвентарлари, жиҳозлар, спорт экипировкалари ва махсус кийимлар рўйхатини шакллантириш.


2. Спорт инвентарлари, жиҳозлар, спорт экипировкалари ва махсус кийимларни харид қилиш.


2027 йил

1 январдан бошлаб

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон теннис федерацияси, Спорт вазирлиги


5.

Жойлардаги теннис спорт тури бўйича спорт инфратузилмасини яхшилаш.


1. Ҳудудларда давлат спорт таълим муассасаларининг теннис кортларини хатловдан ўтказиш ҳамда спорт иншоотларининг таъмирга муҳтожлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш.


2027 йил

1 январь


-

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон теннис федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Ўрганиш натижаларига мувофиқ теннис спорт тури бўйича ўзини ўзи молиялаштириш имкониятига эга бўлмаган теннис кортларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий инвесторга бериш тўғрисида ўрнатилган тартибда эълон бериш.


2027-2030

йиллар

6.

Умумий ўрта таълим мактабларида "Juniors Tennis Initiative" дастурини жорий қилиш.


1. Дастурни ишлаб чиқиш жараёнига мутахассисларни жалб этиш.


2026 йил

ноябрь


Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон теннис федерацияси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


2. Илғор хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда дастурни ишлаб чиқиш.

Бунда дастурни 4-синф ўқувчилари учун жисмоний тарбия фани доирасида амалга оширишни назарда тутиш.


3. Теннис бўйича спорт инфратузилмаси мавжуд умумий ўрта таълим мактабларини хатловдан ўтказиш.


4. Хатлов натижаларига кўра танлаб олинган умумий ўрта таълим мактабларида теннис бўйича спорт секцияларини ташкил этиш.


2026 йил

декабрь

5. Теннис бўйича спорт секциялари ташкил этилган умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техника базасини яхшилаш, спорт инвентарлари, жумладан, "tennis wall" мосламалари билан жиҳозлаш.


2026-2027

йиллар

7.

Теннис спорт тури бўйича етакчи хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий этиб бориш чораларини кўриш.


1. Ўқув-машғулот жараёнларига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиб бориш.


2. Миллий терма жамоалар тренерлари ва бошқа мутахассисларини тажриба алмашиш мақсадида теннис спорт тури ривожланган етакчи хорижий давлатларга юборишни йўлга қўйиш.


2026 йил

ноябрь

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон теннис федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси


8.

Миллий терма жамоаларни илмий ва услубий жиҳатдан таъминлаш тизимини такомиллаштириш.


1. Теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоалар учун илмий ва услубий қўлланмалар рўйхатини шакллантириш.


2. Рўйхатга мувофиқ илмий ва услубий қўлланмаларни такомиллаштириш.


3. Такомиллаштирилган илмий ва услубий қўлланмаларни илмий кенгашларда кўриб чиқиш ва чоп этиш.


2026 йил

ноябрь

Ижрочилар

маблағлари

Ўзбекистон теннис федерацияси


9.

Миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш.


1. Теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоаларнинг тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминланганлик ҳолати ва эҳтиёжини ўрганиш.


2. Аниқланган эҳтиёжга кўра, теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминлаб боришни ташкил қилиш.


Доимий

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон теннис федерацияси


           

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 23 сентябрь














































































Время: 0.0119
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск