ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Божхона фаолияти тўғрисида /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Битим (Бишкек, 2000 йил 27 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қирғизистон Республикаси Ҳукумати

ўртасида божхона ишларида ўзаро

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

яхши қўшничилик муносабатларини, шу жумладан божхона ишлари соҳасида ҳамкорлик қилиш орқали, ривожлантириш истагида,

божхона хизматлари ҳамкорлиги орқали Томонлар давлатлари ўртасида йўловчи ва юк ташишни ривожлантириш ҳамда жадаллаштиришга кўмаклашишга интилиб,

Томонлар давлатларининг божхона хизматлари ҳамкорлиги орқали божхона қонунчилигига риоя этиш ва божхона ҳуқуқбузарлигига қарши кураш янада муваффақиятли амалга оширилишини назарда тутиб,

икки давлат ўртасида аввалги қабул қилинган ҳужжатларга таяниб,

қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битимда қўлланадиган атамалар қуйидагиларни англатади:


"божхона қонунчилиги" товарларни, йўловчиларнинг багаж ва юкларини, валюта ва бошқа бойликларни, халқаро почта жўнатмаларини, олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилишни, божхона божи, йиғими ва бошқа тўловларни ундиришни, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар беришни, тақиқ ва чекловлар ўрнатишни, шунингдек Томонлар давлатларининг божхона чегараларидан товарларнинг ўтиши устидан назоратни тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрларнинг йиғиндиси;


"божхона хизматлари" - Томонлар давлатларининг марказий божхона органлари;


"божхона ҳуқуқбузарлиги" - божхона қонунчилигини бузиш ёки бузишга уриниш;


"шахс" - жисмоний ёки юридик шахс;


"гиёҳвандлик воситалари" - кейинги ўзгартиш ва қўшимчалар билан 1961 йилдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида Ягона конвенция рўйхатига БМТ киритган воситалар;


"психотроп моддалар" - 1971 йилдаги Психотроп моддалар тўғрисида конвенция рўйхатига БМТ киритган моддалар;


"прекурсорлар" - халқаро конвенцияларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган кимёвий ашёлар сифатида таснифланадиган моддалар ва уларнинг тузлари;


"назорат қилиб таъминлаш" - гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига дахлдор

...
Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск