язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Шартномаларнинг айрим турлари/ Қимор (лотерея) ва гаров ўйинлари ўтказиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2005 й. 182-сон "Лотереялар ўтказишни ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2005 й.

N 182



ЛОТЕРЕЯЛАР ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Лотереялар ўтказишни ташкил этишни янада такомиллаштириш, шунингдек уларнинг қатнашчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Лотереялар ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар устав фондининг энг кам миқдори 200 млн сўм миқдорида белгилансин, шундан камида 50 фоизи пул маблағлари билан шакллантирилади.

Лотереялар ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар устав фондини шакллантириш учун кредитга, гаров остида олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

2. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор қабул қилингунга қадар лотереялар ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олган юридик шахслар, ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз устав фонди миқдорини мазкур қарорнинг 1-банди билан белгиланган энг кам миқдорга мувофиқлаштириши шарт.

3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йил ўтгандан кейин устав фонди миқдори белгиланган энг кам талабларга мувофиқ бўлмаган юридик шахслар, лотереялар ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмайди.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси устав фондини мазкур қарор талабларига мувофиқ шакллантирмаган, шунингдек белгиланган тартибда лицензия олмаган юридик шахслар томонидан лотереялар ташкил этиш бўйича фаолият амалга оширилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўрсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 2 августдаги

182-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Пул-буюм лотереялари ўтказишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 70-модда) 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Лотереялар, тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 6-банди "б" кичик бандининг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензиат устав фондининг шакллантирилган миқдори лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар учун 200 млн сўмдан кам бўлмаслиги керак, шундан эллик фоизи пул маблағлари билан шакллантирилади. Бунда лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олиш тўғрисида ариза берилган вақтда лицензия талабгорининг устав фонди кўрсатиб ўтилган энг кам миқдорда тўлиқ шакллантирилган бўлиши керак. Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар устав фондини шакллантириш учун кредитга, гаров остида олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 233-модда