Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 20.07.2005 й. 160-сон "Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.07.2005 й. 1499-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.07.2005 й.

N 1499

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

20.07.2005 й.

N 160


БУЙРУҒИ



Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш,

тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби

тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 8 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26-майдаги 03-1-58-сонли йиғилиш баёнининг 10-банди топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган "Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтганидан кейин амалга киритилсин.


3. Ишлар (Абдуалимов), Ғаллачиликни ривожлантириш (Хусаинов) бошқармалари мазкур буйруқ Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ўн кунлик муддатда Йўриқномани чоп этилишини ва манфаатдор шахсларга етказилишини таъминласинлар.


4. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб "Мулкчилик шаклидан қатъи назар, дон маҳсулотлари соҳасидаги корхоналарда уруғлик дон қабул қилиш, жойлаш, тайёрлаш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"ни тасдиқлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2000 йил 6-июндаги 160-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (2000 йил 20 июнь, рўйхат рақами 935).


5. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А. Жўраев зиммасига юклатилсин.



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                                              С. Исмоилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 237-модда.












































Время: 0.1848
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш