язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 21.12.1995 й. 162-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.1995 й.

N 162-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МЕҲНАТ   КОДЕКСИНИ   АМАЛГА

КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 1996 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси амалга киритилган кундан эътиборан меҳнат тўғрисидаги амалдаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг Кодексга зид бўлмаган қисми қўлланилади.


3. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси Кодекс амалга киритилганидан кейин, яъни 1996 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилади.

Меҳнат кодекси амалга киритилгунга қадар юзага келган меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларда тарафларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари 1996 йил 1 апрелдан эътиборан Меҳнат кодексига мувофиқ тартибга солинади.


4. Муддатли меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилишнинг Меҳнат кодекси 99-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган тартиби ва 104-моддасининг қоидалари Меҳнат кодекси амалга киритилганидан кейин, яъни 1996 йил 1 апрелдан бошлаб тузилган муддатли меҳнат шартномаларига нисбатан қўлланилади.


5. Меҳнат кодекси 151-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган таътилнинг энг оз муддатидан ортиқча қисмини пуллик компенсация билан алмаштириш 1996 йил 1 апрелдан эътиборан охирги иш йилидаги ва шундан кейинги йиллардаги таътилларга нисбатан қўлланилади.


6. Белгилаб қўйилсинки, тегишли қонун қабул қилингунга қадар давлат органлари хизматчилари учун илгари белгиланган таътил муддати сақланиб қолади.


7. Меҳнат кодекси 1996 йил 1 апрелдан кейин келиб чиққан меҳнат низоларига татбиқ этилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Олий Мажлисга Ўзбекистон Республикасининг қонунларини Меҳнат кодексига мувофиқлаштириш тўғрисида таклифлар тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ҳужжатларини Меҳнат кодексига мувофиқлаштирсин;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари Меҳнат кодексига зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг локал ҳужжатлари Меҳнат кодексига мувофиқ ҳолга келтирилишини ташкил этсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси нашр этилишини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                                  Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1996 йил, 1-сонга илова