Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.05.1999 й. 11-сон "Жиноий жазо чораларини қўллаш бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.1999 й.

N 11



ЖИНОИЙ ЖАЗО ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ

БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИДА ЮЗАГА

КЕЛГАН АЙРИМ МАСАЛАЛАР

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми республика судлари томонидан жиноий жазо чораларини қўллаш бўйича асосан қонунийлик таъминланганлигини таъкидлайди.

Оғир жиноятлар содир эттанлар, рецидивистлар, жиноий гуруҳларнинг ташкилотчилари ва фаол иштирокчиларига нисбатан жазо тайинлашда қонун кучидан тўла фойдаланиш, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш жиноятчилик даражасининг, айниқса ўта оғир ва бошқа турдаги хавфли жиноятларнинг камайишига олиб келди. Шунинг билан биргаликда, кейинги вақтларда кўп ҳҳолларда судланганларга нисбатан асоссиз равишда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланмокда.

Ижтимоий хавфлилик даражаси катта бўлмаган жиноятлар содир этган, жамиятдан ажратилмаган ҳолда аҳлоқан тузатилиши мумкин бўлган шахслар, айниқса аёллар ва вояга етмаларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бундай ҳолат қонунда белгиланган одиллик принципининг бузилишига олиб келмоқда.

Айрим судьяларнинг ҳқатъиятсизлиги дастлабки тергов жараёнида ҳибсда сақланган шахсларга, қоида тариқасида, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг тайинланишига сабаб бўлмоқда. Судьялар кўпинча қонунга хилоф равишда айбдорларга нисбатан жарима, қамоқ, ахлоқ тузатиш каби жазо турларини қўллаш, уларни шартли ҳукм қилиш масалаларини муҳокама қилмаяптилар. Зарарнинг ихтиёрий равишда қопланганлиги жазони енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланиши ҳақидаги қонун талаби ҳар доим ҳам айбдорларга тушунтирилмаяпти.

Кўпинча судьялар жазо тайинлашда Жиноят кодексининг одиллик ва инсонпарварлик каби муҳим принципларига расман ёндошмоқдалар.

Жиноий ишларни суд муҳокамасига тайинлашда Жиноят-процессуал кодексининг 396-моддаси талабларига хилоф равишда айбланувчиларга нисбатан эҳтиёт чораларининг тўғри танланганлиги масаласини муҳокама қилмаслик оқибатида шахсларнинг етарли асосларсиз ҳибсда сақланиб келганликлари йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатдир. Айбланувчи (судланувчи) ларга нисбатан эҳтиёт чораларини танлашда уларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ўз мажбуриятларига риоя қилишларини таъминловчи самарали усуллардан бири ҳисобланган гаров эҳтиёт чораси тўғрисидаги қонун талаби тергов органлари ва судлар томонидан бажарилмаяпти.

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди жазо чораларининг тўғри қўлланиши юзасидан назоратни сусайтирганлар. Улар ишларни апелляция, кассация ва назорат тартибида кўришда қонун бузилишларини бартароф қилиш ўрнига, кўп ҳолларда ўзлари ҳам камчиликларга йўл қўймоқда.

Кўрсатилган ва бошқа жиддий камчиликлар асосон судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги "Жиноий жазо чораларини тайинлаш амалиёти ҳақида"ги 16-сонли қарорининг етарли даражада бажарилмаслиги оқибатидир.

Қонун бузилиши ҳолатоарини бартароф қилиш, жиноий жазо чораларини қўллашда алоҳида ёндашиш принципини амалга ошириш мақсадида, Пленум


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жиноий жазо чораларини қўллашда қонун талабларига сўзсиз риоя этилиши одил судловнинг энг муҳим вазифаларидан бири эканлиги ва фақат одилона жазо қўллашгина инсон ҳуқуқлари бўйича демократик институтларни ривожлантиришнинг кафолати бўлиб хизмат қилиши тушунтирилсин.


2. Судлар республикада барқарор вазиятни бузмоқчи бўлганлар, экстремистлар, шунингдек жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ўта оғир жиноят содир қилганлар ва бошқа хавфли рецидивистлар, жиноий гуруҳларнинг ташкилотчилари ва фаол иштирокчиларига нисбатан жазо тайинлашда қонун кучидан тўла фойдаланиши керак.

Шунинг билан биргаликда, жамиятдан ажратилмаган ҳолда ахлоқан тузатилиши мумкин бўлган шахсларга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони тайинлаш ҳолатларини бартараф этиш учун судлов асосига инсонпарварлик ва одиллик принциплари қўйилмоғи лозим.


3. Шахсни озодликлан маҳрум қилиш масаласи жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олган ҳолда суд ҳукмида ҳар томонлама ва батафсил асослантирилмоғи лозим. Жиноят қонуни санкциясида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо турлари ҳам назарда тутилган бўлса, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қандай ҳолатларни инобатга олган ҳолда қўлланилганлиги ҳукмда албатта кўрстаилиши шарт. Бу талаблар аёлларга, вояга етмаганларга ва олтмиш ёшдан ошган эркакларга жазо тайинлашда янада кўпроқ эътибор беришни тақозо қилади.


4. Судлар жазо тайинлашда айбдорларга нисбатан дастлабки тергов жараёнида ҳибсда сақлаш тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлиги ҳолатига боғланиб қолмасликлари зарур.

Жиноий ишларни суд муҳокамасига тайинлашда, Жиноят-процессуал кодексининг 396-моддаси талабига кўра, ҳар бир жиноят иши бўйича айбланувчиларга нисбатан эҳтиёт чораларининг тўғри танланганлигини аниқлаш мажбурияти оғишмай бажарилиши шарт.

Эҳтиёт чораси сифатида ҳибсда сақлаш асоссиз қўлланилган ҳар бир ҳолат юзасидан судлар тегишли муносабат билдиришлари зарур.


5. Жиноят-процессуал кодексининг 249-моддасида белгиланган ва эҳтиёт чорасининг бир тури ҳисобланган гаров, яъни пул маблағи ёки қиматбаҳо буюмларнинг тергов органи ёки суднинг депозит ҳисоб рақамига топширилиши айбланувчи(судланувчи)ларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ўз мажбуриятларига риоя қилишларини таъминловчи самарали усул эканлиги дастлабки тергов органлари ва судларга тушунтирилсин. Шунга кўра, ишларнинг тергов қилиниши ва судда кўрилиши чоғида тергов органи ва суд айбланувчи (судланувчи), унинг қариндошлари, бошқа фуқаролар ёки юридик шахсларга гаровга қўйиш ҳуқуқларини тушунтиришга мажбурдир.

Гаровни эҳтиёт чораси тариқасида қўллашни қабул қилишни рад этиш ҳақидаги тергов органи ва суднинг хулосаси, жараённинг ҳар қандай босқичида тегишли қарор ва ажрим чиқариш йўли билан асослантирилган бўлиши керак.


6. Жарима, қамоқ, ахлоқ тузатиш ишлари ва бошқа турдаги озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноий жазо чораларини қўллаш судланганларни ахлоқан тузатишнинг самарали усули эканлигига эътибор қаратилсин.

Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига, давлат ва жамият манфаатларига зарар етказган бошқа жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўришда судлар айбдор шахсларга ёки уларнинг вакилларига моддий зарарнинг ихтиёрий равишда қопланиши жазони енгиллаштирувчи алоҳида ҳолат ҳисобланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўлламасликка асос бўла олишини тушунтиришга мажбурдирар.


7. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг фаолияти энг аввало одил судловни амалга оширишда қонунийлик таъминланганлигини, шу жумладан жиноий жазо чороларининг асосли тайинланганлигини назорат қилишга қаратилмоғи керак. Бу йўналишдаги ишлар доимо таҳлил қилиб борилиши, аниқланган хатоар тезликда бартараф қилиниши зарур.


8. Конституциянинг 82-модасига биноан қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этиш учун тайёрланган Жиноят кодексининг баъзи нормаларини либераллаштиришга йўналтирилган Олий суднинг таклифлари маъқуллансин.



Олий суд раиси

Пленум котиби,


Олий суд судьяси





Время: 0.1993
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск