Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 й. 17-сон “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги "Ҳимоя ҳуқуқини таъминловчи қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги қарорининг бажарилиши ҳақида”ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.1999 й.

N 17



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ 1996 ЙИЛ 20 ДЕКАБРДАГИ

"ҲИМОЯ ҲУҚУҚИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ

ҚОНУНЛАРНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚАРОРИНИНГ

БАЖАРИЛИШИ ҲАҚИДА


Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раисининг "Ҳимоя ҳуқуқини таъминловчи қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Пленум қарорининг бажарилиши ҳақидаги маърузасини муҳокама қилиб, Пленум, ушбу Қарорнинг қабул қилиниши жиноят судлов ишларининг юритувини демократлаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга хизмат қилганлинини қайд этади.

Шунинг билан бирга тергов органлари ва судларо кўп ҳолларда ҳар бир шахснинг ҳимоя ҳуқуқига эгалиги ҳақидаги жиноят-процессуал қонунчилик талабларининг ўта муҳимлигига, иш ҳолатларини ҳар томонлама текширишни таъминловчи судда ишларни юритишда тарафларнинг ўзаро тортишув таомйилига, айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳолатларни аниқлашга, охир оқибатда эса ҳар бир ишнинг ҳақиқий ҳолатини холисона аниқлашга етарлича баҳо бермаяптилар.

Кўп ишлар бўйича фуқаро ушланган пайтдан бошлаб ҳимоячи лар қатнашмаган, унинг ҳуқуқлари ҳамма вақт ҳам етарли даражада аниқ тушунтирилмаган, агар айбланувчи ёки судланувчи ҳибсда сақаланаётган тақдирда ҳимоячи у билан миқдори ва муддати чекланмаган ҳолда ҳоли учрашув ўтказишга ҳақлилиги қонун талаби кўп ҳолларда инкор қилиб келинган.

Йўл қўйилаётган қонун бузилишлар қатор ҳолларда руҳсат этилмаган тергов усулларини қўллаш, руҳий ва жисмоний тарзда кўрсатмалар беришга мажбур қилиш. Асослантирилмаган ҳолда ушлаб туриш, ҳибсга олиш ва ҳатто судлашда ифодаланган фуқароларнинг Конституциявий кафолатларининг қўпол бузилишига олиб келди.

Олий суд қонунга ҳилоф равишда йиғилган далиллар кучга эгша эмаслиги ва оқибатида улар суд томонидан рад қилинишини кўрсатиб ўтган бўлсада, судлар қайд этилган ноқонуний ҳаракатларга баҳо беришда зарурий ғатъиятлик кўрсатмаяпти, гумонланувчи томонидан ҳимоячининг иштирокисиз айбини бўйнига олганлиги ҳолатига ҳар доим ҳам танқидий баҳо бермаяпти.

Суд ишларини юритишда тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги, далиллар тақдим қилиш, уларни текшришда иштирок этиш, илтимоснома беришда тенг имкониятларга эгалиги ва бошқа тамойилларининг бузилишига йўл қўйилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси "Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва ҳимоячиларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида"ги Қонунига биноан, ҳимоячи тараф сифатида, суд ишларини юритишнинг ҳамма босқичида процесснинг барча иштирокчилари билан тенг ҳуқуларга эга.

Қонунларни ижро қилишда йўл қўйилаётган камчиликларни баратараф қилиш, жиноят судлов ишларида ҳимояга бўлган ҳуққуа ғатъий риоя қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Дастлабки тергов органлари ва судларнинг эътибои ҳимояга бўлган ҳуқуқни кафолатловчи жиноят-процессуал қонунчиликнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми 1996 йил 20 декабрдаги "Ҳимоя ҳуқуқини таъминловчи қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги қарорининг жиддий бузилаётганлигига қаратилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят судлари, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари фуқароларнинг ҳимояга бўлган ҳуқуқларининг бузилишини бартараф қилиш, жиноят судлов ишларининг юритувида ҳимоячи нинг ҳақиқий иштирокини ва суд процессида тарафларнинг тенглигини таъминлаш чораларини кўрсинлар.


3. Ушбу қонунчиликка риоя қилиниши мунтазам таҳлил қилиб борилсин, апелляция, кассация ва назорат босқичларининг роли кучайтирилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси


Пленум котиби,

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди судьяси
















Время: 0.1730
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск