Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2005 й. 190-сон "Самарқанд вилоятидаги "Каттақўрғон фирмаси" масъулияти чекланган жамияти беш нафар ходимининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш юзасидан Махсус комиссия тузиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.2005 й.

N 190




САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДАГИ

"КАТТАҚЎРҒОН ФИРМАСИ" МАСЪУЛИЯТИ

ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ БЕШ НАФАР

ХОДИМИНИНГ ҲАЛОК БЎЛИШИ БИЛАН

БОҒЛИҚ БАХТСИЗ ҲОДИСА САБАБЛАРИНИ

ТЕКШИРИШ ЮЗАСИДАН МАХСУС

КОМИССИЯ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


2005 йилнинг 27 июль куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги "Каттақўрғон фирмаси" масъулияти чекланган жамиятининг чиқинди сувлар тўпланадиган ертўласига чиқинди сувларни ташқарига чиқариш мақсадида зинапоя орқали тушган жамият ходимлари В.Павлюков, С.Маҳмуджонов, М.Шаропов, К.Ҳикматов ва Ф.Тишаевларнинг ўткир газли ҳиддан заҳарланиб, ҳалок бўлиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисани махсус текшириш ва расмийлаштириш мақсадида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом"га мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Самарқанд вилояти "Каттақўрғон фирмаси" масъулияти чекланган жамияти беш нафар ходимининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисани текшириш ва расмийлаштириш учун иловадаги таркибда Махсус комиссия тузилсин.


2. Махсус комиссия (Ёдгоров) қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда бахтсиз ҳодисани пухта ўрганиб чиқсин ҳамда махсус текширишнинг барча материаллари нусхаларини Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом"да кўрсатилган тегишли ташкилотларга етказишни таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 9 августдаги

190- сон қарорига

ИЛОВА



Самарқанд вилоятидаги "Каттақўрғон фирмаси"

масъулияти чекланган жамияти беш нафар ходимининг

ҳалок бўлиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисани текшириш

ва расмийлаштириш бўйича Махсус комиссия

ТАРКИБИ

Й.Ғ.Ёдгоров

-

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бош давлат меҳнат-техника инспектори, комиссия раиси


Г.К.Гафаров

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси


Й.А.Абдуназаров

-

"Болалар таомлари" холдинг компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари


А.Ш.Зокиров

-

"Каттақўрғон фирмаси" масъулияти чекланган жамияти директори






























Время: 0.2001
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск