язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби/ Ягона солиқ тўлови/ Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.08.2005 й. 1502-сон билан рўйхатга олинган 02.08.2005 й. Молия вазирлигининг 70-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2005-46-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 61-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 2 августда 1502-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Иқтисодиёт вазирлигининг

2005 йил 2 августдаги

70, 2005-46, 61-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга

ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш

ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52 (II)-сон) мувофиқ янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга (бундан кейин - корхона) ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;

лотереяларни ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш доирасида юридик шахсларга.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тўлашни кечиктириш солиқ таътиллари тарзида берилади ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ мажбуриятини тўлаш муддатини давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб бир йил муддатга кўчиришни англатади.

Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган

...