Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ваколатли банкларда экспорт ва бартер контрактларини ҳисобга қўйиш ҳамда улар ижроси устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 09.08.2000 й. 954-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк томонидан 30.06.2000 й. 393-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.08.2000 й.

N 954




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

24.06.2000 й.

N 393

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ БИЛАН

30.06.2000 й.

N 02/20-36

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ БИЛАН

30.06.2000 й.

N 2000-76

1 КЕЛИШИЛГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ваколатли банкларда экспорт ва бартер

контрактларини ҳисобга қўйиш ҳамда улар

ижроси устидан назоратни амалга ошириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


(2000 йил 19 августдан кучга киради)


Мазкур Низом "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 и 40-моддаларига, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 94-моддасига, "Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида" ва "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги "Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-837-сон Фармонига, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ваколатли банк муассасаларида экспорт ва бартер контрактларини ҳисобга қўйиш ҳамда улар ижроси устидан назоратни амалга ошириш тартибини белгилайди.


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


экспорт контракти - Ўзбекистон Республикасининг резиденти билан норезиденти ўртасида товарлар, ишлар, хизматлар экспорти хусусида тузилган хўжалик шартномаси, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт контрактларига тенглаштирилган контрактлар (бартер контрактлари бундан мустасно);

бартер контракти - резидент билан норезидент ўртасида бартер асосида товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти хусусида тузилган хўжалик шартномаси;


хўжалик шартномаси - бир тараф шартлашилган муддатда товарларни топшириш, тадбиркорлик фаолияти соҳасида ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган, бошқа тараф эса товарлар, ишлар, хизматларни қабул қилиш ва улар ҳақини тўлаш мажбуриятини оладиган келишув;


хориждаги корхона - Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатларда таъсис этилган савдо уйлари, ваколатхоналар (шу жумладан юридик шахс ташкил этмаган ҳолда), корхоналар ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари;

экспортчилар - юридик шахслар, шунингдек юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахслар, - экспорт ва бартер контрактларини тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳамда хориждаги корхоналарнинг манзилига товарларни олиб чиқувчи Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари;

қайта ишлашга оид экспорт контракти - резидент томонидан норезидент товарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва/ёки божхона назорати остида қайта ишлаш мақсадида тузилган контракт;


товарлар экспорти - қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қайта олиб кириш мажбуриятисиз товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиш;

консигнация асосида товарлар экспорти - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган омборлардан сотиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси товарларини олиб чиқишга оид операция, бунда товарларга доир мулкчилик ҳуқуқларини резидентдан норезидентга топшириш уларни сотиш чоғида амалга оширилади;


ишлар (хизматлар) экспорти - ишларни (хизматларни) бажариш (кўрсатиш) жойидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахси томонидан чет эл юридик ёки жисмоний шахсига ишларни (хизматларни) бажариш (кўрсатиш);

қайта ишлаш - товарларни қайта ишлаш ва уларга ишлов бериш, товарларни тузатиш, шу жумладан, уларни тиклаш ва тартибга келтириш, товарни тайёрлаш, шу жумладан, монтаж қилиш, йиғиш ва бошқа товарларга мослаштириш, қайта ишлашга ёрдам берадиган ёки уни енгиллаштирадиган бошқа товарлардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш;


қайта ишлаш маҳсулотлари - товарларни қайта ишлаш натижасида олинадиган маҳсулот (даваль хомашёси);


ваколатли банк - хорижий валютада операцияларни ўтказишга Марказий банк лицензиясини олган тижорат банки, шунингдек, бош банк томонидан валюта операцияларини амалга ошириш

...
Время: 0.1943
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск