язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи/ Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби Ҳисобварақлари режаси (АВ томонидан 13.08.2004 й. 773-17-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 17.07.2004 й. 15/3-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 13 августда 773-17-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2004 йил 17 июлдаги

15/3-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Ҳисобварақлар режаси рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси

тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби

ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ

             

            


I. ҲИСОБВАРАҚЛАР РЕЖАСИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида", "Банк ва банклар фаолияти тўғрисида"ги қонунлари талабларига мувофиқ ҳамда Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ташкил этишнинг ягона методологик асосларини белгилаб беради. Тижорат банклари томонидан бухгалтерия ҳисоби улар Ўзбекистон Рсспубликаси қонунчилигида белгиланган тартибда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб қайта ташкил этилгунга ёки тугатилгунга қадар узлуксиз равишда юритилади.

Тижорат банклари банк операцияларини амалга оширишда ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига ва амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилишлари лозим.

Мазкур ҳисобварақлар режаси банк операцияларининг бухгалтерия ҳисобини акс эттириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ҳисобварақлар режаси банк операцияларининг ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, гуруҳлаш ва уларга доир ҳисоботларни тузишда қўлланадиган Бош китоб ҳисобварақларини рўйхатидан иборатдир.

Хатоларни тўғрилаш ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар бўйича тузатишлар киритишда, ҳисобварақларнинг таърифларида кўзда тутилмаган бўлса ҳам ҳисобварақларнинг дебет ва кредитлари бўйича тузатиш ўтказмалари беришга рухсат берилади.

Тижорат банкларининг ҳисобварақлар режаси бухгалтерия ҳисобининг кўп валютали тизимига асосланган бўлиб, чет эл валютасидаги операцияларнинг ҳисоби юритилиши мумкин бўлган барча ҳисобварақларда хорижий валютадаги операциялар ҳисобини акс эттириш имконини беради. Ҳар бир валюта тури бўйича синтетик ҳисобни юритиш учун алоҳида Бош китоб, аналитик ҳисобни юритиш учун эса Ёрдамчи китоблар очилади. Ҳар бир валюта бўйича Ёрдамчи китоблардаги суммалар йиғиндиси Бош китобларнинг тегишли баланс ҳисобварақларидаги суммалар йиғиндисига мос келиши керак. Банк томонидан амалга ошириладиган ҳар бир операция тегишли валюта тури бўйича Бош ва Ёрдамчи китобларда рўйхатга олиниши керак. Ҳисобот санасида Бош китобларнинг хорижий валюталар бўйича жами суммалари миллий валютага ўтказилади ва ҳисобот даври давомида амалга оширилган барча операциялар бўйича банкнинг жамланма баланси тузилади.

Ҳисобварақларни кодлаштириш қуйидаги мақсаддар учун ишлаб чиқилган:

- ҳисобварақларнинг Бош ва Ёрдачи китобларда жойланишини енгиллаштириш;

- ҳисобварақларни бир тизимда таснифлаш ва гуруҳлашга ёрдам бериш;

- ҳисоб жараёнларини автоматлаштиришни енгиллаштириш;

- операциялар ёзувини тезлаштириш.


Баланс ҳисобварақларининг Бош китобда кодлаштирилиш тизими қуйидаги схема бўйича бешта белгидан иборатлиги қабул қилинган:

   

С

MM

SS


  

C

Ҳисобварақ туркуми (категорияси):


1

Актив


2

Мажбуриятлар


3

Капитал


4

Даромадлар


5

Харажатлар


9

Кўзда тутилмаган ҳолатлар


    


MM

Ҳисобварақ туркумига тегишли асосий ҳисобварақлар (биринчи тартиб)

   


SS

Асосий ҳисобварақларга тегишли субҳисобварақлар (иккинчи тартиб)

    

Рақамли кодлаштиришга қуйидаги зарур шартлар жойлаштирилган:

- жамланма ҳисобварақлар учун ММ ва/ёки SS нол рақамларига эга (масалан, 10000 - "Активлар", 10100 - "Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари" ва бошқалар);

-"Активлар" бўлимидаги "...зарарларни қоплаш захираси" сарлавҳали субҳисобварақлар учун SS ўрнида 99 рақам қабул қилинган.


Ёрдамчи китобда шахсий ҳисобварақлар қуйидаги схема бўйича кодлаштирилади:

            

CCCCC


VVV


K


SSSSSSSS


NNN


























Ҳисобварақнинг тартиб рақами























Банк коди ёки мижоз коди




















Назорат калити

















Валюта коди


Баланс ҳисобварағи

   

Бундан ташқари, операцияларни бошқариш мақсадида Ёрдамчи китобларга Марказий банк, тижорат банклари бошқармалари ҳамда тижорат банклари менежменти (бошқариши) учун зарур бўлган батафсил ахборотлар билан таъминловчи қўшимча маълумотлар киритилади.

Ҳисобварақлар режасида ҳар бир ҳисобварақнинг актив ёки пассив бўлиши аниқ белгилаб қўйилган, актив-пассив қолдиқларга эга бўладиган айрим ҳиссбварақлар бундан мустасно. Актив ҳисобварақларга "Активлар", "Харажатлар" ва "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" бўлимларидаги баланс ҳисобварақлари, пассив ҳисобварақларга "Мажбуриятлар", "Капитал" ва "Даромадлар" бўлимларидаги баланс ҳисобварақлари тааллуқлидир.

Активларнинг реал қийматини акс эттириш мақсадида "Активлар" бўлимига контр-актив ҳисобварақлари, мажбуриятларнинг реал қийматини акс эттириш мақсадида эса "Мажбуриятлар" бўлимига контр-пассив ҳисобварақлар киритилган.

"Кўзда тутилмаган ҳолатлар" бўлимига операцияларни икки ёқлама ёзув услуби бўйича акс эттириш ва амалга оширилган операцияларнинг тўғрилигини қўшимча назорат қилиш имконини берувчи контр-актив ҳисобварақлар киритилган.

Баъзи ҳисобварақлардан ташқари "Активлар" ликвидлилик, "Мажбуриятлар" эса муддатлилик тамойилларига асосан таснифланган.

Мазкур ҳисобварақлар режасида ҳар бир иккинчи тартибли баланс ҳисобварағи учун ҳисобварақ таърифи берилган бўлиб, унда ҳисобварақнинг дебети ва кредити бўйича қандай операцияларни акс эттириш ҳамда аналитик ҳисобини юритиш кўрсатилган. Батафсил аналитик ҳисоб юритиш учун банкларда шахсий ҳисобварақлардан ташқари қўшимча журнал ҳисоби ва реестрлар юритилиши мумкин.

"Даромадлар" ва "Харажатлар" бўлими учун аналитик ҳисоб кўрсатилмаган бўлиб, ушбу бўлимлардаги ҳисобварақлар банк ички ҳисобварақлари ҳисобланади. Тижорат банклари Марказий банк талаблари ва ички ҳисоб сиёсатидан келиб чиққан ҳолда ушбу ҳисобварақларда аналитик ҳисобни қандай юритишни ўзлари белгилайдилар.

II. ҲИСОБВАРАҚЛАР РЎЙХАТИ


Код  -  Номи


10000   АКТИВЛАР

     

    

10100

КАССАДАГИ НАҚД ПУЛ ВА БОШҚА ТЎЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИ

10101

- Айланма кассадаги нақд пуллар

10102

- Нақд пуллар заҳираси

10103

- Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар

10105

- Чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари

10107

- Банкоматлардаги нақд пуллар

10109

- Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари

10111

- Амалиёт (операцион) кассалардаги нақд пуллар

10113

- Пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни бериш бўйича махсус кассалардаги нақд пуллар

10196

- Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валюталари

10198

- Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси

10300

БАНКНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИДАГИ (МБ) ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

10301

- Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи - Ностро

10305

- Марказий банкнинг вакиллик ҳисобварағи - Востро, овердрафт

10307

- Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар  Нақд пуллар

10309

- Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағи

10311

- ЎзРМБдан олинадиган, топширилган нақд пуллар



10397

- Марказий банкдаги бошқа ҳисобварақлар - Депозитлар

  

10500

БАНКНИНГ БОШҚА БАНКЛАРДАГИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

10501

- Бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақлари - Ностро

10505

- Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари - Востро, овердрафт

10507

- Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар - Нақд пуллар

10511

- Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар

10513

- Пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар

10597

- Бошқа банклардаги ҳисобварақлар - Депозитлар

10599

- Банкнинг бошқа банклардаги ҳисобварақлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

   

10700

ОЛДИ-СОТДИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРИ

10701

- Давлат хазина векселлари

10705

- Давлат облигациялари

10709

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари

10711

- Корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари

10715

- Еврооблигациялар

10719

- Корхоналарнинг улушли қимматли қоғозлари

10723

- Тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари

10725

- Тижорат банкларининг улушли қимматли қоғозлари

10779

- Бошқа қимматли қоғозлар

10791

- Олди-сотди қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)

10793

- Олди-сотди қимматли қоғозлар бўйича мукофот

10795

- Олди-сотди қимматли қоғозлар ҳақиқий қийматининг ўзгариши

10799

- Олди-сотди қимматли қоғозлардан кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

  

10800

СОТИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРГА ҚИЛИНГАН ИВЕСТИЦИЯЛАР

10801

- Давлат хазина векселлари

10805

- Давлат облигациялари

10809

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари

10813

- Корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари

10817

- Еврооблигациялар

10821

- Корхоналарнинг улушли қимматли қоғозлари

10823

- Тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари

10825

- Тижорат банкларининг улушли қимматли қоғозлари

10879

-

...