язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Валютани тартибга солиш/ Импорт шартномаларини ҳисобга қўйиш ва улар тўловини хўжалик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 04.10.2005 й. 1514-сон билан рўйхатга олинган 24.09.2005 й. МБ Бошқарувининг 268-В-сон, ИВ 64-сон, МВ 94-сон, ДБҚ 01-02/19-22-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 4 октябрда 1514-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

МББ, ИВ, МВ, ДБҚнинг

2005 йил 24 сентябрдаги

268-В, 64, 94, 01-02/19-22-сон

қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Импорт шартномаларини ҳисобга қўйиш ва улар

тўловини хўжалик субъектларининг ўз маблағлари

ҳисобидан амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 мартдаги “Ташқи савдо операциялари амалга оширилганда чет эл валютасидаги маблағларнинг ишлатилиши устидан назорат ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 95-сон ва 2003 йил 30 сентябрдаги “Экспорт-импорт операцияларининг мониторингини ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 416-сон қарорларига мувофиқ импорт шартномаларини ҳисобга қўйиш ва улар тўловини хўжалик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


импорт шартномаси - Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган хўжалик субъекти билан норезидент хорижий

...