Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларини Ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш милиция бўлинмалари томонидан қўриқлаш тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 11.02.1999 й. 629-сон билан рўйхатга олинган ИИВ, МББ 26.01.1999 й. 19/436-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

11.02.1999 й. 629-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги ва

Марказий банки Бошқарувининг

26.01.1999 й. 19/436-сон Буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларини

Ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш милиция

бўлинмалари томонидан қўриқлаш тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур йўриқнома "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлар асосида ишлаб чиқилган.


1.1. Банк муассасалари Ички ишлар идоралари ҳузуридаги милиция қўриқлаш бўлинмалари томонидан банк муассасаларини қўриқлаш тўғрисидаги тузилган шартномалар асосида қўриқланади. Ушбу шартномалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазирлиги ва тегишли банклар томонидан ҳамда уларнинг топшириқларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ҳамда республика банклари, вилоятлар ва шаҳар банк бошқармалари билан тузилади.


1.2. Банк муассасаларининг хизмат бинолари ва пул сақлаш омборларининг* техник ҳолати, қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш ва ташвиш-хабаргоҳ воситалари билан жиҳозланиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган меъёрий ҳужжатлари талабига мувофиқ банк раҳбарлари томонидан таъминланади.


1.3. Милиция бўлинмаларининг банк муассасаларини** қўриқлашга доир фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруқлари, кўрсатмалари ва ушбу йўриқнома билан амалга оширилади.

Ушбу бўлинмаларнинг шахсий таркиби қўриқланаётган объектлар*** жойлашган ҳудудда хизмат кўрсатувчи ички ишлар идораларига оператив тартибда бўйсунадилар. Улардан объектларни қўриқлаш билан боғлиқ бўлмаган ишларда фойдаланиш ман этилади.


1.4. Милиция бўлинмаларининг асосий вазифалари пул маблағлари, бойликлар ва мол-мулкни ишончли равишда қўриқлаш, ўз вақтида жиноятлар ва жамоат тартиби бузилишининг олдини олиш ва уларга чек қўйиш, шунингдек, объектларда белгиланган рухсатнома тартибини амалга оширишдан иборат.


1.5. Банк муассасаларига кириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кўрсатмаларига мувофиқ ҳолда амалга оширилади. Айрим банк муассасаларига кириш тартиби хусусиятлари уларнинг раҳбарлари томонидан белгиланади ҳамда шаҳар ва туманлар Ички ишлар идоралари**** бошлиқлари билан келишилади ҳамда банк муассасалари бўйича чиқарилган буйруқлар билан эълон қилинади.


1.6. Қўриқланаётган объектларда милиция бўлинмаларининг хизмат хоналари, мебель ва алоқа воситалари билан банк муассасалари бепул таъминлайдилар.


1.7. Милиция ходимлари томонидан қўриқланаётган объектларда қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш ва ташвиш-хабаргоҳ воситаларини ишлатиш ва техник хизмат кўрсатишни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқ қўриқлаш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


1.8. Ички ишлар идоралари, қўриқлаш бўлинмалари ва банк муассасалари раҳбарлари ҳар чоракда бино ва хоналарнинг техник ҳолати, уларга ўрнатилган алоқа воситалари, қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш ва ташвиш-хабаргоҳ воситаларининг созлиги, текширилаётган объектни қўриқлаш бўйича милиция ходимлари хизматини ташкил этиш, шунингдек, банк муассасаларини Ички ишлар идоралари ҳузуридаги милиция қўриқлаш бўлинмалари томонидан қўриқлашга доир шартномада белгиланган мажбуриятларининг бажарилишини биргаликда текширадилар.

Текширув натижалари тўғрисида икки нусхада далолатнома (1-илова) тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси қўриқлаш бўлинмаларида, иккинчиси эса объектда сақланади. Олдинги текширув далолатномасида қайд этилган таклиф ва камчиликлар бажарилмаслиги ҳоллари тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри ИИББ, вилоятлар ИИБ ва банклар ёки банк бошқармалари раҳбарларига ахборот берилади.


1.9. Ички ишлар идоралари ҳузуридаги милиция қўриқлаш бўлинмалари томонидан банк муассасаларини қўриқлашни ташкил этиш масалаларида жиноятлар ва жамоат тартиби бузилишининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш тегишли Ички ишлар органларининг бошлиқлари зиммасига юкланади.


1.10. Банк раҳбарлари бойликларни сақлаш шарт-шароитлари ва жойларининг ўзгариши, банк биноси ва хоналарнинг таъмирланиши, уларнинг қайта жиҳозланиши тўғрисида камида 10 кун олдин, ҳамда иш тартибининг ўзгариши, бошқа чора-тадбирларнинг ўтказилиши натижасида постларнинг жойлашишини ўзгартириш ёки белгиланган миқдор доирасида қўриқлаш кучайтирилиши талаб қилинганда Ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлими, бошқармаси, улар мавжуд бўлмаган жойда эса Ички ишлар идораларига камида 1 кун олдин ёзма тартибда маълум қиладилар.



2. ОБЪЕКТЛАРНИ ҚЎРИҚЛАШГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


2.1. Қорақалпоғистон Республикаси банк муассасалари, вилоят ва шаҳар банк бошқармалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБларига милиция ходимлари томонидан қўриқлашга топшириш мўлжалланган объектларнинг рўйхатини келишиш учун тақдим этадилар.


2.2. Кўрсатилган рўйхатга мувофиқ бир ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги "Қўриқлаш" бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри ИИББ, вилоятлар ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бошқарма ва бўлимлари, тегишли банк бошқаруви, Ички ишлар идоралари, қўриқлаш бўлинмаси, банк муассасаси раҳбарлари, "Давёнғинназорат" вакилларидан иборат бўлган идоралараро тузилган комиссиялар объектларни текширади.


2.3. Идоралараро тузилган комиссия Ўзмарказбанк ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги буйруқ ва меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқ объектни қўриқлашга қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, объектни қўриқлашни ташкил этиш тизими ва жиҳозланиши, постларнинг сони, уларни ёпиш учун шахсий таркибининг зарур миқдори ва қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш ҳамда ускуналарнинг шартли бирликлари сонидан келиб чиққан ҳолда ташвишгоҳ воситаларига хизмат кўрсатувчи электр усталарининг керакли сонини белгилайди.


2.4. Иш натижалари бўйича идоралараро тузилган комиссия объектни текшириш далолатномасини (2-илова) тузади. Ушбу далолатнома Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ ва тегишли банк бошқарувлари раҳбарияти томонидан тасдиқланади. Объектларни текшириш вақтида юзага келган келишмовчиликлар текширув далолатномаларини тасдиқлаган шахслар томонидан кўриб чиқилади.


2.5. Ўзбекистон Республикаси банклари (Қорақалпоғистон Республикаси), вилоятлар ва шаҳар бошқармалари тасдиқланган текширув далолатномалари асосида милиция ходимлари томонидан қўриқлашга топшириш учун объектлар рўйхатини юқори турувчи банкларга жўнатадилар. Ушбу рўйхатда объектларнинг тайёр бўлиш муддатлари ва идоралараро тузилган комиссиялар томонидан белгиланган милиция ходимларининг зарур бўлган миқдори кўрсатилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги "Қўриқлаш" бирлашмасига рўйхатда кўрсатилган объектларни қўриқлаш бўйича милиция ходимлари штатлари лойиҳаларини жўнатадилар. Кўрсатилган материаллар янгидан очилаётган банк муассасалари бўйича улар фаолият кўрсатишидан камида 6 ой олдин тақдим этилади.


2.6. Объектларда қўриқлашни ташкил қилиш ва қўриқлаш тўғрисидаги шартномаларни тузиш, текширув далолатномаларида кўзда тутилган таклифларни бажариш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ буйруғи асосида милиция ходимлари штатлари тасдиқланганидан сўнг 3 ойдан кечикмаган ҳолда амалга оширилади.


2.7. Объектларда милиция ходимлари томонидан қўриқлашни ташкил этиш (бекор қилиш) тўғрисидаги далолатнома (3-илова) тузилади. Бунда далолатноманинг бир нусхаси банкнинг ҳисобга олиш варағи билан биргаликда 10 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги "Қўриқлаш" бирлашмасига, иккинчиси эса тегишли банклар бошқарувларига жўнатилади.




3. ОБЪЕКТЛАРНИ ҚЎРИҚЛАШ БЎЙИЧА

ХИЗМАТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3.1. Объектларни қўриқлашга доир хизматлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бошқа меъёрий ҳужжатлари ва ушбу йўриқнома талабларига мувофиқ ҳолда ташкил этилади.


3.2. Объектларни қўриқлаш хизматини ўташ учун Ички ишлар идораларида камида икки йил хизмат қилган, яхши тайёргарликка эга, интизомли ва ижобий томондан тавсифланган ходимлар танлаб олинади.

Ички ишлар идоралари, қўриқлаш бўлинмалари бўлмаган ёки уларнинг таркибида милиция сафидаги бўлинмалари мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларида истисно тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБларининг рухсати билан ушбу объектларни қўриқлаш учун Ички ишлар идораларида кам иш стажига эга бўлган лекин бошланғич тайёргарликдан ўтган милиция ходимлари тайинланиши мумкин.


3.3. Объектларни қўриқлашга доир милиция нарядлари Ички ишлар идоралари, қўриқлаш бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқларига, милициянинг сафдаги бўлинмалари командирлари ва уларнинг ўринбосарларига, Ички ишлар идораларининг тезкор навбатчилари ва уларнинг ёрдамчиларига бўйсунадилар.


3.4. Объектларни қўриқлаш бўйича хизматни ўташ вақтида милиция ходимлари махсус кийинган, табель қуроли - тўппонча 16 та жанговар ўқи билан, зарур ҳолларда эса - автоматлар билан қуролланган бўлишлари шарт. Қуролдан энг сўнгги чора сифатида, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳолатлар ва тартибда фойдаланишга йўл қўйилади.


3.5. Милиция нарядлари хизматни бошлашдан олдин улар билан йўриқнома бўйича машғулот ўтказади. Унда ички ишлар идораси бошлиғи ёки унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБларининг раҳбар таркиби ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги "Қўриқлаш" бирлашмаси, бошқармалар, бўлимлар, қўриқлаш бўлимларининг раҳбар таркиблари иштирок этадилар. Ички ишлар идораларининг инспекторлар таркиби ўз иш фаолияти йўналишлари бўйича нарядларга йўриқнома беришда иштирок этадилар.


3.6. Хизматни ўташ давомийлиги милиция патруль-пост хизмати низоми, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг бошқа тегишли буйруқ ва кўрсатмаларига мувофиқ белгиланади.

Қўриқлаш хизматининг давомийлиги милиция патруль-пост хизмати мақомидаги қўриқлаш ҳисоби бўйича ташкил этилганда милиция ходимлари 1 сменада 8-12 соат хизматни ўтайдилар.


3.7. Нарядларнинг алмаштирилиши милиция бўлинмаси сардори, унинг ёрдамчиси ёки Ички ишлар идораларининг бошлиғи томонидан тайинланган милиция раҳбар таркибидаги бошқа шахс иштирокида пароль асосида бажарилади. Янги ва эски пароль йўриқнома ўтказиш вақтида хат билан маълум қилинади. Пароль Ички ишлар идоралари раҳбарияти томонидан ҳар бир смена учун белгиланади.


3.8. Милиция нарядларининг объектларни қўриқлашга доир хизматини назорат қилиш милиция патруль-пост хизмати Низоми талабларига мувофиқ ҳолда ҳар куни амалга оширилади.

Низомда кўрсатилган шахслардан ташқари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги "Қўриқлаш" бирлашмаси, қўриқлаш бошқарма, бўлим, бўлимларининг раҳбар ва инспекторлар таркиби текширишга жалб қилинади.


3.9. Объектлар қўриқланишини текширишни амалга ошириш пайтида ушбу йўриқноманинг 3.7-бандига мувофиқ ҳолда белгиланадиган пароль мажбурий тартибда қўлланилади.

Агарда соқчилар уларни таниса, ҳудудий Ички ишлар идоралари, қўриқлаш бўлинмалари, нарядларни, тайинлаган милиция бўлинмаларининг сардорлари ва уларнинг ўринбосарлари текширишга паролни айтмасдан қўйилади.


3.10. Текширувни ўтказиш вақтида қуйидаги шахслар объектда "ташвиш" хавфдан огоҳлантириш сигналини эълон қилиш ҳуқуқига эгадир:

3.10.1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ва унинг ўринбосарлари, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари.

3.10.2. Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ Ташкилий-нозирлик бошқармаларининг раҳбар ва инспекторлар таркиби.

3.10.3. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги "Қўриқлаш" бирлашмаси, Қорақалпоғистон республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБлари ҳузуридаги қўриқлаш бошқармалар, бўлимларнинг раҳбар нозирлик таркиби.

3.10.4. Ички ишлар идоралари, қўриқлаш бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари.


3.11. Ўзбекистон Республикасидаги тегишли банк Бошқарувларининг раислари, уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоят банк бошқармалари бошлиқлари, Эмиссия-касса операциялари департаменти директори, унинг ўринбосари, сигнализация бўйича бош муҳандис, касса ишини ташкил этишни назорат қилувчи эмиссия-касса (касса) операциялари бошқармалари бошлиқлари, банкларнинг бош тафтишчилари, банк муассасалари бошқарувчилари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

3.11.1. Ички ишлар идоралари, қўриқлаш бўлими (бўлинмаси) бошлиғи ёки унинг ўринбосарлари иштирокида объектларни қўриқловчи милиция нарядлари хизматини сифатли ўташини текшириш.

3.11.2. Ички ишлар идоралари, қўриқлаш бўлими (бўлинмаси) ёки уларнинг ўринбосарлари иштирокида қўриқланаётган "ташвиш" хавфдан огоҳлантириш сигналини эълон қилиш.

3.11.3. Милиция мансабдор шахсларидан объектни қўриқлаш билан боғлиқ бўлган ҳодисалар тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олиш.

3.11.4. Постларнинг белгилаб қўйилган миқдори доирасида объектларнинг алоҳида хоналарини қўриқлашни вақтинча кучайтириш тўғрисида кўрсатма бериш.


3.12. Тафтишчилар ва банкларнинг бошқа ходимлари тафтиш ўтказиш жараёнида пул омборларини қўриқлаш учун топшириш ва қўриқчидан қабул қилиб олиш қоидаларига риоя қилинишини, шунингдек, қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш ва ташвиш-хабаргоҳи воситаларининг созлигини текшириш ҳуқуқига эгадирлар.


3.13. Банкларнинг мансабдор шахслари қўриқлаш масалалари юзасидан ушбу йўриқноманинг 3.11-бандида кўрсатилган барча камчиликларни текширув пайтида фақат уларга ҳамроҳлик қилувчи милиция раҳбар таркибидаги шахсга билдиришлари мумкин.


3.14. 4-иловадаги рўйхатга мувофиқ хизмат ҳужжатлари объектни қўриқлаш постида (милиция хонасида) бўлиши ва унга бегона шахсларнинг кириши ман этилиши шарт.

Пул сақлаш омборлари, махсус қисмлар, бошқарувчиларнинг хоналарини муҳрлаш учун қўлланиладиган муҳр изларининг намуналари калит билан қулфланадиган стол қутисида ёки сейфда сақланиши шарт.



4. АЛОҚА, ҚЎРИҚЛАШ-ЁНҒИНДАН САҚЛАШ ВА

ТАШВИШГОҲ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ,

УЛАРНИ ИШЛАТИШ ВА ТЕХНИК ХИЗМАТ

КЎРСАТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4.1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги меъёрий ҳужжатларига мувофиқ банк муассасаларида қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш, ташвиш-хабаргоҳи ва алоқа воситалари ёрдамида уларнинг шакланишини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.


4.2. Қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш ва ташвиш-хабаргоҳи воситаларни лойиҳа-монтаж ташкилотидан фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси асосида расмийлаштирилади (5-илова).


4.3. Объектларда ва Ички ишлар идораларининг навбатчи қисмларига қўйилган ва фойдаланишга қабул қилинган қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш ва ташвиш-хабаргоҳи воситаларига техник хизмат кўрсатиш қўриқлаш бўлим бошлиғининг буйруғи билан муҳандислари ва электр монтёрларига бириктирилади.


4.4. Объектдаги қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш ва ташвиш-хабаргоҳи воситаларини монтаж бажариш схемасига мувофиқ ишга яроқли ҳолини доимо таъминлаш шу объектга бириктирилган муҳандис ва электрик зиммаларига юклатилади.


4.5. Қўриқлаш бўлими ва бўлинмаларининг бошлиқлари бойликларни сақлаш учун масъул бўлган банк муассасаларининг ходимлари билан уларни қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш қурилмаларидан фойдаланиш қоидалари, уларнинг созлигини текширишнинг оддий усуллари, хоналарни қўриқлашга топшириш ва уни бекор қилиш тартибини ўргатиш бўйича йўриқнома бериш ва машғулотлар ўтказишни ташкил қилади. Уларнинг натижалари банк бошқарувчисида сақланадиган махсус дафтарга ёзилади.


4.6. Қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш ва ташвиш-хабаргоҳи воситаларининг носозлиги аниқланган ҳолда банк муассасасининг раҳбари ушбу воситаларни жорий таъмирлашни ўз вақтида амалга ошириш учун бу тўғрида Ички ишлар идораларининг навбатчи қисми ва қўриқлаш бўлими (бўлинмаси)га зудлик билан хабар беради.


4.7. Аппаратлар ўрнатилган жойда уларни жорий ёки қайта тиклашга доир таъмирлашни амалга ошириш имкони бўлмаган ҳолда у олиб қўйилади ва банк муассасаларининг 5 фоизли алмаштириш фонди***** вақтинчалик ёки доимий равишда бир турдаги аппаратига алмаштирилади.


4.8. Банк муассасалари ва Ички ишлар идоралари навбатчи қисмлари (марказлашган қўриқлаш пунктлари) ўртасидаги телефон алоқа линиялари ишдан чиққан ҳолда банк муассасалари раҳбарлари ва Ички ишлар идоралари томонидан уларни зудлик билан қайта тиклашга доир чора-тадбирлар амалга оширилади.


4.9. Банк муассасаларининг раҳбарлари қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш, ташвиш-хабаргоҳи воситаларидан тўғри фойдаланиш (ишлатиш) ва объектни қўриқлашга топшириш тартибига риоя қилиниши учун жавобгардирлар.


4.10. Пул омборлари ва қўриқлаш учун топширилган объектнинг бошқа хоналаридаги қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш, ташвиш-хабаргоҳи воситалари, шунингдек, соқчи ва Ички ишлар идоралари навбатчи қисмида техник воситаларни узиб қўйиш ман этилади.

Ички ишлар идораларининг навбатчи қисмига объектдан чиқарилган ташвиш-хабаргоҳи қурилмасини таъмирлаш вақтида узиб қўйиш фақат Ички ишлар идоралари ва банк муассасаси раҳбарияти билан олдиндан келишган ҳолдагина амалга оширилиши мумкин.


4.11. Қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш ва ташвиш-хабаргоҳи воситаларига хизмат кўрсатувчи Қўриқлаш бўлими ходимларига объектга кириш учун доимий рухсатномалар бериш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш Ички ишлар идоралари раҳбарларининг ёзма илтимосномалари асосида банк муассасалари томонидан амалга оширилади. Қўриқлаш воситаларини текшириш ва таъмирлаш мақсадида кассага кириш учун ҳар сафар алоҳида бир марталик рухсатнома берилади. Бунда бойликларнинг бутлиги учун жавобгар бўлган банк муассасасининг мансабдор шахслари иштирокида пул омборига киришга рухсат этилади.



5. БЎЛИНМА САРДОРИНИНГ (НАРЯД

БЎЙИЧА БОШЛИҚ) МАЖБУРИЯТЛАРИ


5.1. Бўлинма сардори Ички ишлар идоралари, Қўриқлаш бўлими (бўлинмаси) бошлиғи, милиция бўлинмасининг сардори ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда Ички ишлар идоралари бўйича оператив навбатчига бўйсунади.


5.2. Бўлинма сардори милиция патруль-пост хизмати Низоми талабларига мувофиқ ўз ишини ташкил этади.

Бундан ташқари у қуйидаги вазифаларни ўз зиммасига олади:

5.2.1. Соқчиларнинг хизмат вазифаларини, объектнинг ўзига хос қўриқлаш хусусиятларини ва уни мудофаа қилиш режаси бўйича ҳаракат қилиш тартибини билиш.

5.2.2. Ҳар ойда милиция ходимларнинг иш жадвалини тузиб чиқиши ва барча постларни ўз вақтида қўйилишини таъминлаш. Зарурат туғилганда объектни қўриқлаш хизматини бевосита ўз зиммасига олиш.

5.2.3. Соқчиларни алмаштириш, уларнинг табель қуроли билан муомала қилишлари, уни ўқлаш ва ўқдонни бўшатиш қоидаларига амал қилишлари, милиция хонаси ва қўриқлаш постида тегишли тартиб сақлаб турилиши устидан назоратни амалга ошириш.

5.2.4. Алоқа, қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш ва ташвиш- хабаргоҳи воситаларининг созлиги, ёнғинга қарши инвентар мавжудлиги ва соқчилар томонидан белгиланган рухсатнома тартиби амалга оширилиши устидан назорат қилиб бориш.

5.2.5. Ички ишлар идоралари бўйича оператив навбатчига ўзининг объектга келганлигини, уни қўриқланишининг аҳволи, нарядларнинг алмаштирилиши ва аниқланган камчиликлар тўғрисида маълум қилиш.

У шунингдек, объектда рухсатнома тартибининг бузилганлиги, қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш ва ташвиш-хабаргоҳи, алоқа воситаларининг созлиги, техник ҳолатидаги камчиликлар тўғрисида объектнинг бошлиқларига ахборот бериш ва уларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни кўриш.

5.2.6. Операцион вақтда объектда бўлиш ва жамоат тартибини таъминлаш бўйича нарядга ёрдам кўрсатиш.

5.2.7. Объект ёки соқчига ҳужум қилинган ҳолда Ички ишлар идоралари навбатчи қисмига зудлик билан "ташвиш" сигналини бериши, ҳужумни даф қилиш ва жиноятчиларни ушлаш бўйича чора-тадбирларни кўриши. Ушланган шахсларни чақирилган милиция наряди кузатуви остида Ички ишлар идорасининг навбатчи қисмига жўнатиш.

5.2.8. Тўсатдан касал бўлиб қолган ҳолда ўзининг бевосита бошлиғига ёки Ички ишлар идоралари бўйича тезкор навбатчига маълум қилиши ва ўз мажбуриятларини соқчи милиционерлардан бирининг зиммасига юклаши.

5.2.9. Соқчи касал бўлиб қолганда бевосита бошлиғига ёки Ички ишлар идоралари бўйича тезкор навбатчига маълум қилиши ва касал кишининг алмаштирилишини таъминлаш.


5.3. Бўлинма командирига қуйидагилар ман этилади:

5.3.1. Қўриқланаётган объектнинг ҳудудидан ўзбошимчалик билан чиқиб кетиш.

5.3.2. Ушбу йўриқноманинг 3.10. - 3.12. бандларида кўрсатиб ўтилган шахслардан ташқари бирон-бир кишини милиция хонасига қўйиши, хусусий мулоқотларни олиб бориш ёки бошқа усул билан хизмат вазифаларини бажаришдан чалғиш, белгиланмаган вақтда ухлаш.

5.3.3. Қўриқланаётган объектга ҳамда соқчиларнинг ҳаётига хавф солаётган фавқулодда ҳолатлардан ташқари постларнинг жойлашиши билан кўзда тутилган нарядларнинг алмашиши тартибини ўзгартириш, уларнинг сонини камайтириш ва соқчиларни кўчириш.



6. СОҚЧИЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


6.1. Соқчи бевосита бўлинма сардорига (наряд бошлиғига) бўйсунади ва хизматни ўташ вақтида Ички ишлар идоралари бўйича навбатчига оператив тартибда бўйсунади.


6.2. Соқчи хизматни милиция патруль-пост хизмати Низоми талаблари, қўриқланаётган объект ва унга ўрнатилган қўриқлаш-ёнғиндан хабар бериш, ташвиш-хабаргоҳи техник воситалари билан жиҳозланиши хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ўзига хос****** мажбуриятларнинг талабларига мувофиқ ўтайди.

Бундан ташқари унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юкланади:

6.2.1. Ўз хизмат вазифаларини, объектларни қўриқлаш хизмати тартиби унинг ўзига хос хусусиятларини қатъий билиш. Қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш ва ташвиш-хабаргоҳи, алоқа воситалари ва ёнғинга қарши инвентардан фойдалана билиш.

6.2.2. Постни қабул қилишда алоқа воситалари созлигини ва ёнғинга қарши инвентарнинг мавжудлигини текшириб кўриш. Қўриқлаш-ёнғиндан хабар бериш техник воситаларга ўрнатилган ёруғлик ва товуш индикаторларининг ҳолатини кўздан кечириб, ушбу сигнализация воситаларининг созлигини текшириб кўриш. У носоз бўлган ҳолда эса дафтарга (8-илова) ёзиб қўйиш ва бу ҳақда Ички ишлар идоралари бўйича тезкор навбатчига ҳамда ўз раҳбариятига маълум қилиш.

Нарядни алмаштираётган шахс ва ўрин алмашаётган милиционер иштирокида барча хоналарни, шунингдек хизмат ҳужжатларини рўйхатга мувофиқ қабул қилиб олиш. Алмаштирилаётган милиция ходимидан пул омборларини қабул қилиб олишда эшиклар, қулфлар, ип ва муҳрлар, шунингдек ушбу ип ўтказиладиган махсус тешикчаларнинг бутлигини текшириб кўриш. Муҳрланган пул омборларидаги муҳрларни мавжуд муҳр излари намуналари билан қиёслаб кўриш.

Пост ва пул омборининг қабул қилиб олиниши тўғрисида постни қабул қилиш-топшириш ва банк муассасасини қўриқлаш бўйича хизматни ўташни (6-илова) текшириш ҳисобини юритиш дафтарига имзо қўйиш ва қабул қилганлиги ҳақида Ички ишлар идоралари навбатчилик қисмига маълум қилиш. Бир пайтнинг ўзида хавфдан огоҳлантириш сигнализациясининг ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш.

6.2.3. Пул омборларининг эшиклари, қулфлари, ип ва муҳрларининг носозлиги, шунингдек, пул омборларига бостириб киришга уриниш ҳолатлари аниқланганда бу ҳақида Ички ишлар идоралари бўйича тезкор навбатчига, марказлашган қўриқлаш пункти навбатчисига ва бевосита бошлиғига дарҳол маълум қилиш ҳамда бойликларнинг бутлиги учун жавобгар бўлган шахсларни чақиртириш. Ҳар бир ушбу ҳолатда хоналар ва омборхоналар очилишига қадар далолатнома тузилади ва бу далолатнома объект бойликларининг бутлиги учун жавобгар бўлган барча мансабдор шахслар ва соқчи томонидан имзоланади.

6.2.4. Пул омборхоналарини қўриқлашга қабул қилиш пайтида уларни муҳрлашда иштирок этиш. Муҳрланган омборларни қўриқлаш учун қабул қилишда аввал муҳр изларини намуналар билан солиштириб кўрган ҳолда 04082161-шаклдаги дафтарга имзо қўйиш.

6.2.5. Пул омборхоналарини қўриқчидан қабул қилиб олиш объектнинг бойликларни бутлиги учун жавобгар бўлган мансабдор шахсларнинг 04082161-шаклдаги дафтарга имзо қўйиш орқали амалга ошириш.

6.2.6. Пул омборларини қўриқчидан қабул қилиб олишда қуйидаги ҳолларда уларга кириш рухсат берилмайди:

- агарда объектнинг бойликларини сақлаш учун жавобгар бўлган мансабдор шахслар тегишли гувоҳномаларсиз (рухсатномалар) бўлсалар;

- агарда шахсни тасдиқловчи гувоҳномада (рухсатнома) кўрсатилган шахснинг ўрнига бошқаси келса;

- шахсни тасдиқловчи гувоҳнома (рухсатнома) нотўғри расмийлаштирилганда ёки у мавжуд намуналарга мос келмаганда.

6.2.7. Объектни ҳушёрлик билан, виждонан қўриқлаш, барча ходимларнинг кириши ва чиқишини назорат қилиш, бинога кириш ва ундан бойликларни олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни текшириш, рухсатноманинг амал қилиш муддати, муҳр ва рухсатномани берган шахснинг имзоси мавжудлигига ҳамда уларнинг постдаги намуналарига мослигига алоҳида эътибор бериш шарт.

Вақтинчалик ва бир маротабалик рухсатномаларни текшириш пайтида уларни кўрсатган шахснинг рухсатномаси ва паспортидаги (шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) фамилияси, исми ва отасининг исми билан қиёслаш.

6.2.8. Бир маротабалик рухсатнома билан кириш пайтида назорат талонини йиртиб олиш, чиқишда эса - рухсатномани олиб қолиш. Бойликларни пул омборларидан юклаб жўнатиш, бошқа хоналардан бойликлар, материаллар, предметларни ташиш (олиб чиқиш) пайтида олиб чиқилаётган жойларни қатъий ҳисобга олиш, моддий рухсатномада кўрсатилган миқдорга уларнинг мувофиқлигини текшириш, моддий рухсатномаларни имзолашга ваколатли бўлган шахсларнинг имзоларини уларнинг соқчиларга тақдим этилган имзо намуналари билан қиёслаш. Бир маротабалик ва моддий рухсатномаларни уларни ҳисобга олиш дафтарида (7-илова) қайд қилиш ва иш куни охирида тилхат остида кўрсатилган рухсатномаларни берган шахсларга, смена вақтида эса постни қабул қилиб олувчи милиционерга топшириш.

6.2.9. Банк муассасаларида банк операцияларини амалга ошириш вақтида жамоат тартибини таъминлаш, келувчиларни назорат қилиш. Шубҳали шахслар пайдо бўлган вақтда бу тўғрида Ички ишлар идоралари бўйича тезкор навбатчига (наряд бошлиғи) маълум қилиш ва уларни қўлга олиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш.

6.2.10. Кичик сиғимдаги жамлагичга уланган алоҳида хоналарни техник сигнализация воситалари ёрдамида қўриқлаш учун қабул қилиб олиш ва топшириш. Сигнализация воситалари ҳолатини текшириш ва уларни ишлаб кетишини қайд қилиш дафтарида (8-илова) ушбу воситаларнинг носозлигини ва келиб тушаётган "ташвишли" сигналларининг ҳисобини юритиш.

6.2.11. Ташвишгоҳ сигнализацияси ишга тушган пайтда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилган ҳолда "ташвиш" сигналининг келиб тушиш сабабини аниқлаш ва пул омборларини кузатишни кучайтириш ҳамда шароитдан келиб чиқиб иш тутиш. Ички ишлар идораларидан наряд етиб келганда пароль бўйича уни банк муассасасига ўтказиб юбориш, шароит тўғрисида наряд бошлиғига ахборот бериш ва унинг кўрсатмаларига мувофиқ иш юритиш.

6.2.12. Ҳар 1,5 соатда Ички ишлар идоралари бўйича тезкор навбатчи ва бўлинма сардорига (наряд бошлиғи) хизматни ўташ натижалари ва объектдаги шароит тўғрисида ахборот бериб туриш.


6.3. Соқчига қуйидагилар ман этилади:

6.3.1. Ҳаёти хавф остида бўлган тақдирда ҳам пост алмаштирилгунга ва топширилгунга қадар уни ташлаб кетиш. Тўсатдан касал бўлиб қолган тақдирда Ички ишлар идоралари бўйича тезкор навбатчига ва бўлинма (наряд бошлиғига) маълум қилиш ҳамда ўриндоши келгунга қадар жойини ташлаб кетиш.

6.3.2. Банк операцияларини бажариш учун белгиланган вақтда мижозлар рухсатномасиз кириб-чиқади, бошқа вақтда объектга кириш ҳуқуқига эга ёки белгиланмаган вақтда келган шахслар, шунингдек банк раҳбарининг қариндош-уруғлари, танишлари ва хизматда бўлмаган милиция ходимларини объектга киритиш.

6.3.3. Уйқуга кетиш ёки бошқа йўл билан хизматни ўташдан чалғиш, бирон-бир кишига топшириш учун бошқа кишидан бирон-бир буюмни олиш.

6.3.4. Бевосита бошлиқларни истисно этган ҳолда бирон-бир кишига табель қуролини топшириш ёки кўрсатиш, шунингдек, ниҳоятда зарур бўлмаган ҳолда тўппончани ғилофидан чиқариш ва ўқни ўқдонга жойлаштириш.



7. ОБЪЕКТНИ МУДОФАА ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7.1. Босқинчилик ҳужуми, ёнғин, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳодисаларни бартараф этиш бўйича Ички ишлар идоралари ўзлари хизмат кўрсатаётган ҳудудда жойлашган банк муассасаларини мудофаа қилиш режаларини ишлаб чиқадилар. Милиция нарядлари ва банк муассасалари ходимларининг ўзаро ҳамкорлигига оид режалар уларнинг раҳбарлари билан келишиб олинади.

Банкларни мудофаа қилиш режалари Ички ишлар идораларининг навбатчи қисмларида, соқчиларнинг банк муассасаларини ва ушбу муассасаларнинг ходимларини қўриқлаш бўйича ҳаракат тартиблари банк муассасаларини мудофаа қилиш режаларидан кўчирмалар олиниб, соқчилар ва банк муассасалари раҳбарларининг алоҳида йиғма жилдларида сақланади.


7.2. Режаларда қуйидагилар кўзда тутилган бўлиши шарт:

7.2.1. Объектга жўнатилаётган милиция нарядларининг шахсий таркиби. Уларнинг қуролланиши, транспорт, алоқа, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус воситалар билан таъминланиши.

7.2.2. Нарядлар ҳаракатланишининг турли хил йўналишлари ва энг қисқа муддатларда объектга етиб келишини таъминлайдиган асосий ҳамда захирадаги йўналишлари.

7.2.3. Милиция нарядлари, банк муассасаси ходимлари ва операцияни ўтказиш зонасига тушиб қолган шахсларга қарши тасодифий қурол ишлатилишини истисно этадиган тарзда нарядларни бошқариш, ўзаро таниб олиш сигналлари ҳамда бошқа чора-тадбирларни ташкил этиш.

7.2.4. Жиноятчилар чекиниши (яшириниши) мумкин бўлган йўллар, шунингдек, уларни қўлга туширишнинг энг мақсадга мувофиқ жойлари.

7.2.5. Ҳодиса рўй берган жойда шахсий таркибни жойлаштириш ва автотранспортнинг тўхташ жойлари, ҳар қайси наряд олдида турган вазифалар ва уларни бажариш тартиби.

7.2.6. Банк муассасасини қўриқлаш бўйича хизматни ўтаётган соқчиларнинг, шунингдек, ушбу муассаса ходимларининг мудофаа режасини жорий қилиш вақтидаги ҳаракатлари тартиби.


7.3. Режаларга қуйидагилар илова қилинади:

7.3.1. "Ташвишли" сигнали бўйича жўнатилаётган нарядларнинг кириб-чиқиш йўллари ва жойлаштирилишини кўрсатган ҳолда объектнинг мазкур жойлашиш чизмаси.

7.3.2. Объектнинг ички хоналари ва қўриқлаш постлари кўрсатилган режа варақачаси.

7.3.3. Объектнинг бойликлари бутлиги учун жавобгар бўлган раҳбар ходимлари ва мансабдор шахсларнинг яшаш жойи, уй ва хизмат телефонлари кўрсатилган рўйхати.


7.4. Ички ишлар идораларининг раҳбарлари ҳар чоракда камида бир маротаба объектга қилинган ҳужумни даф қилиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришга доир ўқув-машқ машғулотларини ўтказишлари ва уларнинг ҳисобини олиб боришлари шарт.


7.5. Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан банк раҳбарлари билан келишилган ҳолда банк ходимларига жиноятчилар ҳужум қилган тақдирда уларнинг бажаришлари лозим бўлган хатти-ҳаракатлари тўғрисида тегишли машғулотлар ўтказилади.


7.6. Объектнинг мудофаа қилинишига ҳаракатларнинг қуйидаги тартиби белгиланади:

7.6.1. Объектга ҳужум қилинган вақтда милиция наряди (соқчи), ушбу объектнинг ходимлари, ташвишгоҳ ёки бошқа усул билан Ички ишлар идораларининг навбатчи қисмига "ташвиш" хавфдан огоҳлантириш сигналини беради.

Айни пайтда, милиция наряди (соқчи) ҳужумни даф қилиш ва объектнинг қўриқланишини кучайтириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади. Хоналарга кириш ва чиқишни тўхтатиб қўяди, унинг ичкарисида бўлган шахслардан хатти-ҳаракатларнинг тўхтатилишини талаб қилади, пул омборлари ва операцион кассаларни кузатишни кучайтиради. Ички ишлар бўлимидан милиция наряди етиб келиши билан мазкур йўриқноманинг 6.2.11-бандида кўзда тутилгандек ҳаракат қилади.

Банк муассасасининг ходимлари "ташвиш" сигнали бўйича барча касса операцияларини тўхтатадилар, барча бойликлар пул омборларига солиб қулфланади, уларнинг калитлари эса жиноятчилар фойдаланиши истисно этиладиган тарзда сақланади.

7.6.2. Ички ишлар идоралари бўйича тезкор навбатчи "ташвиш" сигналини қабул қилиб олгач, зудлик билан объектга қуролланган шахсий ҳимоя воситалари ва махсус воситалар билан жиҳозланган камида уч кишидан иборат милиция нарядини раҳбарлар таркибига кирувчи шахс бошчилигида унга олдиндан шартли сўз паролни маълум қилиб ва объектнинг жойлашиш чизмаси ҳамда режа-варақчани топшириб жўнатиши шарт. Ички ишлар идоралари бўйича тезкор навбатчи билан бирга объектга милициянинг энг яқин жойдаги патруль-пост нарядлари ва марказлаштирилган қўриқлаш пунктининг қўлга олиш гуруҳи жўнатилади. Улар ички ишлар бўлимидан етиб келган милиция наряди бошлиғига бўйсунади.

Банк муассасасида ёнғиндан огоҳлантириш сигнализацияси ишлаб қолган ҳолатда кўрсатилган объектга, шунингдек ёнғиндан сақлаш наряди ҳам жўнатилади.

Объектдан "ташвиш" сигналининг берилиши сабабларини телефон орқали ёки бошқа усул билан қайта текшириш ман этилади.

7.6.3. Наряд бошлиғи объектга етиб келгач жиноятчилар чекиниши мумкин бўлган йўлларни тўсиб қўяди ва шахсий таркибнинг жойлаштирилишини ташкил этади. "Ташвиш" сигнали келиб тушиши сабабларини аниқлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

7.6.4. Объектга ҳужум қилинганлиги ёки унинг хоналарига бегона шахслар кириб олганлиги аниқланган ҳолатда наряд бошлиғи бу ҳақида Ички ишлар идоралари бўйича оператив навбатчига ахборот беради ва пул маблағлари ҳамда бойликларнинг бутлигини таъминлаш, жиноятчиларни қуролсизлантириши ва қўлга туширишга доир чора-тадбирларни амалга оширади.

7.6.5. Ички ишлар идоралари бўйича тезкор навбатчи наряд бошлиғидан маълумот олиб объектни мудофаа қилиш режасини амалга оширади ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқлари, кўрсатмалари ва йўриқномаларига амал қилади.

7.6.6. Объектга ўрнатилган ва марказлашган кузатиш пультига ёки Ички ишлар идоралари навбатчи қисмига уланган қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш сигнализацияси воситалари ишлаб кетиши натижасида "ташвиш" эълон қилинган ва объектга киришнинг ташқи белгилари мавжуд бўлмаган ҳолларда наряд бошлиғи, соқчи ва милициянинг бошқа ходимлари ташвишгоҳ воситаларининг ишлаб кетиш сабабларини аниқлаш мақсадида объект хоналарини батафсил кўздан кечириб чиқади.

7.6.7. Бундай имконият мавжуд бўлмаган пайтда наряд бошлиғи Ички ишлар идоралари ёки қўриқлаш бўлимининг (бўлинмаси) тезкор навбатчиси бойликларнинг бутлиги учун жавобгар бўлган мансабдор шахслар етиб келиши ва ташвишгоҳнинг ишлаб кетиш сабаблари аниқланмагунга қадар алмаштирилмайдиган қўшимча постларни қўйиш йўли билан объектнинг қўриқланишини кучайтиришга доир чора-тадбирларни амалга оширади.

7.6.8. Ёнғин (табиий офат) содир бўлган ҳолатда соқчи, банк муассасаси ходимлари бу ҳақида ёнғиндан сақлаш бўлимига, Ички ишлар идоралари бўйича тезкор навбатчига, банк муассасасининг раҳбарига ёки унинг ўринбосарига маълум қилади, бойликлар ва мол-мулкни қутқариш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

Пул омборхоналарида ёнғин чиққан ҳолатда бойликларнинг бутлиги учун жавобгар бўлган объектнинг мансабдор шахслари етиб келгунга қадар уларни очиш ва муҳрларнинг бутлигини бузиш ман этилади.

----------------------------

*) - Пул сақлаш омборлари деганда бу ерда ва кейинги ўринларда банк муассасаларининг пуллар ва бошқа бойликлар сақланадиган омборлари ва алоҳида сейфлари тушунилади;


**) - Кейинги ўринларда банк муассасаларини қўриқлайдиган милиция бўлинмалари "милиция бўлинмалари" деб номланади;


***) - Бу ерда ва кейинги ўринларда объектлар деганда қўриқланаётган банк муассасалари тушунилади;


****) - Кейинги ўринларда шаҳар, туман ички ишлар идоралари "ички ишлар идоралари" деб номланади;


*****) - 5 фоизли алмаштириш фонди Ўзбекистон Республикасининг ИИВ томонидан 1992 йил 9 март 110-сонли буйруғининг 6.13-банди талабига мувофиқ амалга оширилади;


******) - Алоҳида мажбуриятлар банк муассасалари раҳбарлари билан келишилган ҳолда ички ишлар органлари бошлиқлари томонидан аниқланади.





Йўриқномага

1-ИЛОВА

Махфий (тўлдирилгач)



Қўриқлаш ишларини ташкил этишни текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


_____________________________________________________ ҳузуридаги

(Ички ишлар идораси номи)

қўриқлаш бўлимининг (взвод) бўлинмаси томонидан қўриқланаётган

________________________________________________________ банкини

(банк номи)

қўриқлашни ташкил этиш далолатномаси.


199____йил "___" ___________________________шаҳар, туман (қишлоқ)

________________________________________________________________

таркибидаги комиссия __________________________ банкида қўриқлаш

(банк номи)

ишларини ташкил этишни текширди.


Текширувда қуйидагилар аниқланди (далолатномада кўрсатилади):

1. Банкнинг техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ҳолати. Хоналар, пул омборларининг қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш ва ташвишгоҳ воситалари билан жиҳозланганлиги, уларнинг ишга яроқлилиги ва техник хизмат кўрсатиш сифати. (Агарда охирги текширувдан сўнг объектнинг техник ҳолати ва унинг огоҳлантириш воситалари билан жиҳозланишида ўзгаришлар содир бўлмаган бўлса, аввалги текширувлар натижаларига асосланишга рухсат этилади).

2. Қўриқлаш шахсий таркибининг жамланганлиги, соқчиларнинг банкни қўриқлаш мажбуриятларини бажариш сифати ва унда белгиланган рухсатнома тартибига амал қилиниши.

3. Томонларнинг шартномага доир мажбуриятларни бажаришлари. Объектни қўриқлашни яхшилашга доир аввалги текширувда киритилган таклифларнинг бажарилиши.

4. Биноларнинг техник ҳолатини яхшилаш, уларни қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш ва ташвишгоҳ воситалари билан жиҳозлаш, хизматни ташкил этишни такомиллаштириш ва томонларнинг бошқа мажбуриятларини тегишли тарзда бажаришларига доир амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирлар.


Комиссия аъзоларининг имзоси: __________________________________

__________________________________

__________________________________

__________________________________

__________________________________




Йўриқномага

2-ИЛОВА

Махфий (тўлдирилгач)

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

(Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи)

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_______________________________

(ИИВ, ИИББ, ИИБ номи)

_______________________________

(имзо)

199__йил "___"__________________

________________________________

(банк номи)

________________________________

(имзо)

199__йил "___"__________________


Милиция ходимлари томонидан қўриқлашга

қабул қилиниши лозим бўлган

__________________________________ банкини

ФО бўйича рақами _______________, текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


199__йил "____" ___________________________ шаҳар, туман (қишлоқ)

________________________________________________________________

_____________________________________________________ таркибдаги

комиссия ________________________________________________ манзил

бўйича жойлашган банкни текширди.


Текширувда қуйидагилар аниқланди:


1. Объектнинг умумий тавсифи ва техник ҳолати.

1.1. Банк ____________________________________________ жойлашган.

1.2. Касса тармоғи, пул маблағлари, қуроллар сақланадиган жойнинг

қаватма-қават жойлашганлиги ____________________________________

1.3. Бинога (алоҳида хоналарга) бошқа ташкилотлар ёки тураржой

фонд бинолари (хоналар, чордоқ, ертўлалар)нинг туташиб кетиши

________________________________________________________________

1.4. Маҳкамланган эшиклар, деразалар, люклар, вентиляция

шахталари ва бошқа бузиб кирилиши осон бўлган жойларнинг

мавжудлиги _____________________________________________________

1.5. Касса тармоғининг талабларга мувофиқлиги ___________________

________________________________________________________________

1.6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат

банкларини рўйхатга олиш комиссия қарори _______________________

________________________________________________________________

1.7. Қўриқлаш хизмати хонасининг мавжудлиги, унинг

тавсифи ________________________________________________________


2. Алоқа воситалари. Қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш

ва ташвиш-хабаргоҳи воситалари

2.1.Телефон рақам сонлари _______________________________________

2.2. Қўриқлаш пости ва Ички ишлар органининг навбатчилик қисми

билан тўғридан-тўғри телефон алоқасининг мавжудлиги ____________

________________________________________________________________

2.3. Қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш ва ташвишгоҳ воситаларининг

мавжудлиги ____________________________________________________,

уни ишга яроқлилиги ____________________________________________

2.4. Қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш ва ташвишгоҳ воситаларининг

захирада мавжудлиги ___________________________________________,

__________________________________________ дан амалга оширилади.


3. Объектнинг ёнғин-техник тавсифи.

3.1. Иситиш тури ________________________________________________

________________________________________________________________

3.2. Электр тармоғини ўчириш учун умумий мослама (рубильник)нинг

мавжудлиги ____________________________________________________,

у ўрнатилган жой _______________________________________________

________________________________________________________________

3.3. Электр ўтказгичи ва электр жиҳозларининг ҳолати ______________

________________________________________________________________

3.4. Авария электр тармоғининг мавжудлиги ______________________,

________________________________________________________________

уни ишга тушириш тизими _______________________________________

________________________________________________________________

(автоматик, куч билан)

3.5. Ўт ўчириш воситаларининг мавжудлиги _______________________,

уларнинг ишга яроқлилик ҳолати _________________________________

3.6. Ёнғинга қарши мустақил сув қувурининг мавжудлиги ___________,

________________________________________________________________

унинг ишга яроқлилиги __________________________________________

3.7. Ёнғинга қарши ташқи сув таъминотининг энг яқин манбаи

________________________________________________________________


4. Объектдан ҳудудий Ички ишлар идораларининг навбатчи

қисмигача ___________ км., штатида милиция ходими жорий қилинган

қўриқлаш бўлимигача __________________ км.


5. Объектни қўриқлаш учун _____________________________бирликдан

иборат ___________________ милиция постларини ташкил этиш лозим.


Милиция ходимлари томонидан қўриқлашни ташкил этиш учун қўйидагилар зарур:

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро этувчи

Ижро муддати

6. Объектда қўриқлашни кучайтиришга доир тадбирлар ва монтаж

ишларини таъминлаш учун буюртмачи (банк) томонидан жиҳозлар,

асбоб-ускуналар, кабель маҳсулотлари етказиб берилиши лозим.


Комиссия аъзоларининг имзоси: __________________________________

__________________________________

__________________________________

__________________________________

__________________________________


Эслатма:

Далолатнома тўрт нусхада тузилади, биринчиси Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги Қўриқлаш бошқарма, бўлимларида, иккинчиси тегишли республика банки ёки банкнинг вилоят бошқармасида, учинчиси қўриқлаш бўлинмасида (Ички ишлар идоралари бўлмаган жойда), тўртинчиси банкда сақланади.

Далолатномани тузишда комиссия таркибида Марказий банкнинг (вилоят, шаҳар) ЭКО бўлим бошлиғи қатнашмоғи лозим.





Йўриқномага

3-ИЛОВА

Махфий (тўлдирилгач)

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

(Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи)

"ТАСДИҚЛАЙМАН"




________________________________

________________________________

_______________________________

(ИИВ, ИИББ, ИИБ номи)

_______________________________

(имзо)

199__йил "___"__________________

________________________________

(объект номи)



199__йил "___"__________________


Банк муассасаларини милиция ходимлари томонидан

қўриқлашни таъминлаш (бекор қилиш) тўғрисидаги

ДАЛОЛАТНОМА


199 ___йил "____" _________________________________шаҳар (қишлоқ)

________________________________________________________________

(ички ишлар идоралари номи)

қўриқлаш бўлими (бўлинмаси) бошлиғи ва _________________________

________________________________________________________________

199___йил __________________________соат _____________дан бошлаб

(сана, ой)

________________________________________________________________

(ички ишлар органи номи)

қўриқлаш бўлими (бўлинмаси) ____________________________________

манзил бўйича жойлашган _______________________________________

(банк номи)

________________________________________________________________

милиция ходимлари томонидан қўриқлашни жорий этади (бекор

қилади) ва унда ўрнатилган ёнғиндан огоҳлантириш ва ташвишгоҳ

воситаларини эксплуатация қилиш ҳамда уларга техник хизмат

кўрсатишни амалга ошириши учун қабул қилади (топширади).


Қўриқлаш бўлими (бўлинмаси) бошлиғи ___________________________

Марказий банк (вилоят, шаҳар) ЭКО бўлим бошлиғи _______________





Йўриқномага

4-ИЛОВА


Милиция хонаси ёки банкни қўриқлаш постида

сақланадиган хизмат ҳужжатларининг

РЎЙХАТИ


1. Постни қабул қилиш-топшириш ва хизмат ижросини текшириш дафтари.


2. Соқчилар алмашганда қабул қилиниши ва топширилиши лозим бўлган хоналар, мулк ва хизмат ҳужжатлари рўйхати.


3. Банк муассасасини мудофаа қилиш режасидан кўчирма.


4. Пул омборларини очиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг тасдиқланган рўйхати, уларнинг имзо намунаси, тураржой манзиллари ва уй телефон рақамлари.


5. Доимий, вақтинча, бир марталик ва моддий рухсатномаларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг имзо намунаси.


6. Ҳақиқий имзолар, муҳрлар, шунингдек, кун мобайнида рухсатноманинг амал қилиш вақти ва рухсат этилган ҳудудни белгиловчи шифр-белгилари бўлган доимий, вақтинча, бир марталик ва моддий рухсатномалар намуналари.


7. Бир марталик ва моддий рухсатномалар ҳисобини юритиш дафтари.


8. Огоҳлантириш воситаларининг ҳолатини текшириш ва уларнинг ишга тушишини рўйхатга олиш дафтари.


9. Банк муассасасини мудофаа қилиш бўйича милиция ходимларининг хизмат ижросини текшириш ҳуқуқига эга бўлган ички ишлар идоралари, қўриқлаш бўлими (бўлинмаси)нинг раҳбари ва нозирлик таркибидаги шахсларининг тасдиқланган рўйхати.


10. Банкнинг иш жадвали.


11. Рухсатнома тартиби тўғрисидаги йўриқнома.


12. Соқчиларнинг алоҳида мажбуриятлари.


13. Ички ишлар идораларининг навбатчи қисми, банк раҳбарлари, қўриқлаш, ёнғиндан сақлаш хизматлари, тиббий ёрдам, авария хизматининг телефон рақамлари рўйхати.


14. Соқчиларнинг иш жадвали.





Йўриқномага

5-ИЛОВА

Махфий (тўлдирилгач)

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_______________________________

(ички ишлар бўлими номи)

ҳузуридаги ____________________

______________________ қўриқлаш

бошқармаси бўлим бошлиғи ____

______________________________

(имзо)

199___йил _____________________

________________________________

(банк номи)

________________________________

________________________________

________________________________

________________________________

(имзо)

199___йил _____________________


__________________________________ банкида қўриқлаш,

ёнғиндан хабар бериш ва ташвишгоҳ воситаларининг

фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

ФО бўйича N ______________


199 ______ йил _____________ шаҳар(қишлоқ) ______________________


Комиссия қуйидаги таркибдан иборат:

___________________________ вакили ______________________________

(банк номи)

Марказий банкнинг (вилоят, шаҳар) сигнализация бўйича муҳандиси

__________________________________, Ички ишлар идораси қошидаги

қўриқлаш бўлими вакили ва ______________________________________

монтаж ташкилоти вакиллари ____________________________________

банкда ўрнатилган қўриқлаш-ёнғиндан хабар бериш ва ташвишгоҳ

воситаларини биргаликда қабул қиладилар.

Қўриқлаш-ёнғиндан хабар бериш ва ташвишгоҳ воситалари текшириб

чиқилиб, техник синовдан ўтказилгач, қуйидагилар аниқланди:

1. Ҳамма ўрнатиш ишлари ЎзР ИИВ ҳузуридаги "Қўриқлаш" Р.Б.,

Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш

бошқарма ва бўлимларида тасдиқланган буюртмачининг лойиҳасига

мос ҳолда бажарилган (199___йил ________ даги N _________________

сигнализация воситаларини ўрнатиш тўғрисидаги текшириш

далолатномаси).

2. Ўрнатилган қўриқлаш-ёнғиндан хабар бериш ва ташвишгоҳ техник

воситалари синов даврида нормал ишлаганлигини кўрсатди.

(Агар ўрнатиш-созлаш ишларини бажариш бўйича ёки техник синов

вақтида эътирозлар юзага келса, ҳар бир техник воситалар бўйича

далолатномада аниқ ва равшан қайд этилиши лозим).

3. Ўрнатиш ишларининг амалдаги қиймати ________________________

4. Тўланиши лозим ______________________________________________


Комиссия қарор қилади:


Ўрнатилган қўриқлаш-ёнғиндан хабар бериш ва ташвишгоҳ

воситалари ишга туширишга тўлалигича тайёр деб ҳисоблансин ва

199 ____ йил ____________ дан бошлаб фойдаланишга қабул қилинсин.

Ушбу далолатнома _____ нусхада тузилди.


Комиссия аъзоларининг имзоси: __________________________________

__________________________________


Қўриқлаш-ёнғиндан хабар бериш ва

ташвишгоҳ техник воситаларини

фойдаланишга топширдим: __________________________________

__________________________________

__________________________________

(монтаж ташкилоти вакили)


199____йил ______________________________


________________________________________________________________


Қўриқлаш-ёнғиндан хабар бериш ва

ташвишгоҳ техник воситаларини

фойдаланишга қабул қилиб олдим:


199 ___йил ____________________ _________________________________

                                                                           (қўриқлаш бўлими вакили)


199 ___йил ____________________ _________________________________

                                                                                    (ёнғиндан сақлаш бошқармаси вакили)


Эслатма: Агар бино топширишга тўлиқ тайёр бўлмаса ёки эътирозлар бўлса, комиссия уларни қайд этади ва тузатиш муддатини кўрсатади. Бу ишлар бажарилгандан сўнг комиссия мазкур далолатномани қайта тузган ҳолда такрорий равишда сигнализация воситаларини қабул қилиб олади.





Йўриқномага

6-ИЛОВА


___________________________________ ни қўриқлаш бўйича постни

(банк номи)

қабул қилиш-топшириш ҳамда хизматни

текшириш ҳисобини юритиш

ДАФТАРИ

Сана ва вақт

Пост ва ғазнахонадаги муҳр изига мувофиқ муҳрлар

Пост, хоналар, мулк ва ҳужжатларни қабул қилиш-топширишга доир мулоҳазалар

Хизмат ижроси вақтини текшириш

Хизматни текшириш натижалари бўйича мулоҳазалар ва кўрсатмалар.

Ким текширди (лавозими, унвони, фамилияси, имзоси).

Камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги белги

топширди

қабул қилди

Ф.И.О.

имзо

Ф.И.О.

имзо

1

2

3

4

5

6

7

8

Эслатма: дафтар рақамланган, тикиб қўйилган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим.





Йўриқномага

7-ИЛОВА


_________________________________________________ бўйича

(банк номи)

бир марталик ва моддий рухсатномалар ҳисобини юритиш

ДАФТАРИ

Т/р

Рухсатномада кўрсатилган шахс фамили лияси, исми, отасининг исми

Рухсатнома рақами ва у берилган сана

Рухсатномани қайтариш санаси ва вақти

Қимматликларни олиб ўтиш, олиб чиқишга рухсат берган соқчининг фамилияси

Соқчидан рухсатномани қабул қилган шахс имзоси

1

2

3

4

5

6

Эслатма: дафтар рақамланган, тикиб қўйилган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим.





Йўриқномага

8-ИЛОВА


Огоҳлантириш воситалари ҳолатини текшириш

ва унинг ишга тушишини рўйхатга олиш

ДАФТАРИ


Банк номи ______________________________________________________

Қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш воситаси тизимини ишга тушириш санаси

199 ____ йил "_____" _________________________


Мазкур объектдаги огоҳлантириш ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш воситаларига техник хизмат кўрсатувчи электр устасининг фамилияси, исми, отасининг исми.

_________________________________

_________________________________

_________________________________

_________________________________

_________________________________


Сана ва вақт

Ёзувларни қайд этган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими

Хавфдан огоҳ этиш сигнали келган хона кўрсатилган ҳолда сигналнинг ишлаб кетишини текшириш натижаси

Ишлаб кетиш сабаби

Носозликларни бартараф этган шахснинг лавозими ва фамилияси

1

2

3

4

5


Эслатма: дафтар рақамланган, тикиб қўйилган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим.


Время: 0.1893
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск