Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.2005 й. 243-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2005 й.

N 243




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ИҚТИСОДИЁТ

ВА СОЛИҚ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2001 ЙИЛ 6 ИЮЛДАГИ 291-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Прокуратура органларининг меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминот тизимида ягона тартибни жорий этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси прокуратураси ҳузуридаги валюта ва солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

а) 38-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ходимларнинг лавозим маошлари, даража унвонлари ва кўп йиллик хизматлари учун устамалар прокуратура ходимлари учун белгиланган тартибда ва миқдорда ўрнатилади";

б) 42-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Департамент ходимларининг ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўзининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқиб, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 43-44-сон, 332-модда.





























Время: 0.1302
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск