Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 23.12.1994 й. ПФ-1027-сон Фармонига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1994 йил 23 декабрдаги

ПФ-1027-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида

паспорт тизими тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом паспорт бериш ва ундан фойдаланишни, қайд этиш, рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқаришни, шунингдек паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ва унинг эгаси шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир.

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлган барча фуқароларида Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти бўлиши шарт. Ҳарбий хизматчилар бундай паспортсиз яшайдилар. Ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан 'бериладиган шахсий гувоҳномалар ва ҳарбий билетлар ҳарбий хизматчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлардир.

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳужжатлар асосида яшайдилар.


3. Паспорт хорижга жўнаб кетиш чоғида ҳам амал қилади. Хорижга жўнаб кетаётган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда расмийлаштирилади.


4. "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти:

- "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган шахсларга;

- "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига ўтган шахсларга берилади.


5. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари беради.

Ўзбекистон Республикасининг хорижда доимий яшайдиган фуқароларига, шунингдек "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига ўтган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фукароси паспортини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси бериши мумкин.


6. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти бутун Ўзбекистон Республикасида ягона намунада ўзбек, рус ва инглиз тилларида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса, қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланади ва 32 бетдан иборат бўлади.


7. Паспортга ўзбек, рус ва инглиз тилларида фуқаронинг шахси тўғрисида қуйидаги маълумотлар ёзилади:

- фамилияси, исми, отасининг исми;

- туғилган йили, куни, ойи;

- туғилган жойи;

- миллати;

- жинси;

- шахс ўхшашлигини аниқлаш рақами.

Паспортга фуқаронинг миллати тўғрисидаги ёзув унинг ота-онаси миллатига қараб киритилади. Агар фуқаронинг ота-онаси турли миллатга мансуб бўлса, биринчи марта паспорт берилаётганда паспорт олувчининг истагига кўра отаси ёки онасининг миллати ёзилади. Кейинчалик миллат тўғрисидаги ёзув фуқаронинг ёзма аризасига мувофиқ отаси ёки онасининг миллатига алмаштирилиши мумкин, аммо фақат бир марта ўзгартирилади. Паспортда унинг эгасининг имзоси, паспорт берган масъул шахс имзоси бўлиши, шунингдек паспорт берилган вақт ва амал қилиш муддати кўрсатилиши лозим. Шунингдек паспортга:

- болаларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, жинси, туғилган йили, куни, ойи;

- ҳарбий хизматга муносабати тўғрисидаги;

- никоҳдан ўтиш ва никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги;

- паспорт эгасининг истиқомат жойи ҳақидаги;

- визалар ҳақидаги маълумотлар ёзилади.

Фуқароларнинг розилиги билан уларнинг паспортига паспорт эгаларининг қони гуруҳи ва резуси тўғрисидаги белгилар қўйилади. Фуқаронинг паспортига ушбу Низомда кўзда тутилмаган ёзувларни киритиш тақиқланади.


8. Фуқаро паспортига ёзувларни:

- ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган маълумотларни - ички ишлар органлари;

- ҳарбий хизматга муносабати ҳақидаги маълумотларни  мудофаа ишлари органлари;

- балоғатга етмаган болалар, никоҳни қайд этиш ва никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ёзувларни - фуқаролик ҳолатини қайд этиш органлари;

- паспортнинг хорижда амал қилиш муддати, бирга жўнаб кетаётган балоғатга етмаган болалар тўғрисидаги ёзувларни - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасалари;

- истиқомат жойи тўғрисидаги ёзувни - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;

- қон гуруҳи ва резуси ҳақидаги белгини - соғлиқни сақлаш муассасалари киритади.


9. 16 ёшга тўлган шахсга паспорт берилади ва у 25 ёшга, тўлгунига қадар ҳақиқий ҳисобланади.

Фуқаролар 25 ёшга ва 45 ёшга тўлганда ички ишлар органлари янги паспорт беради, унга олдинги паспортдаги маълумотлар - янги паспорт бериш вақтида ҳақиқий бўлганларининг ҳаммаси киритилади.

45 ёшга тўлган фуқаролар паспортининг амал қилиш муддати чекланмайди.

Хорижда паспорт унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.


10. Қуйидагилар паспорт тизими қоидаларига риоя этилиши учун масъулдирла:

- уй-жойлардан фойдаланиш идораларининг, уй-жой-коммунал идоралари (бўлимлар)нинг бошлиқлари;

- уй бошқарувчилари , уйлар ва ётоқхоналарнинг комендантлари, уй-жой-қурилиш ва дала ҳовли-қурилиш кооперативларининг, маҳалла қўмиталарининг раислари;

- меҳмонхоналар, санаторийлар, дам олиш уйлари, пансионатлар ва туристлар базалари, шифохоналар, қариялар ва ногиронлар интернат уйлари, болалар интернат уйлари ҳамда яшаб турган фуқаролар қайд этилиши ёки рўйхатдан ўтиши лозим бўлган шундай муассасалар директорлари (мудирлари);

- уй эгалари ёки тасарруфида уй-жой бинолари, хоналар бўлган бошқа шахслар.


11. Паспорт тизими қоидалари бажарилишини ҳокимликлар ва ички ишлар органлари назорат қилади.



II. ПАСПОРТ БЕРИШ ВА УНДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


12. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорт олиш чоғида илгари олган паспортини истиқомат жойидаги ички ишлар органига, хорижда доимий яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига ўтган фуқаро эса Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига топширишга мажбурдир.

Паспортни фуқаролар истиқомат жойидаги ички ишлар органлари, ёхуд Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари беради ва алмаштиради.


13. Фуқаро паспорт олиш учун:

- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгилаган шаклдаги аризани;

- илгари олинган паспортни;

- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани (биринчи марта паспорт олиш чоғида) ;

- иккита 35x45 миллиметр катталикдаги қора-оқ ёки рангли фотосуратни;

- зарур бўлган тақдирда шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатларни тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан бўшатилган ҳарбий хизматчилар (зобитлар, прапоршиклар, мичманлар)га паспорт ҳарбий билет ва шахсий гувоқнома асосида берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган шахсларга, шунингдек Ўзбекистон Республикасига - ватанига қайтиб келган шахсларга паспорт белгиланган ҳужжатлар асосида берилади.


14. Паспортнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг фуқаро ички ишлар органига паспорт ва 35x45 миллиметр катталикдаги ёшига мос келадиган оқ-қора ёки рангли иккита фотосурат тақдим этиши шарт.


15. Қуйидаги ҳолларда паспорт алмаштирилади:

- фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганида;

- миллатини ўзгартирганда;

- ёзувдаги чалкашлик аниқланганда;

- виза учун мўлжалланган варақлар тўлганда;

- фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганда.


16. Паспортни алмаштириш учун:

- белгиланган шаклдаги ариза;

- алмаштирилиши лозим бўлган паспорт;

- 35x45 миллиметр катталикдаги иккита оқ-қора ёки рангли фотосурат топширилади.

Фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартиш, миллатини ўзгартириш ёки ёзувдаги чалкашликка аниқлик киритиш мақсадида паспортни алмаштириш учун шу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.


17. Фуқаро тегишли ёшга тўлгандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартирган, ёзувдаги чалкашлик аниқланган ва фойдаланиш учун яроқсиз бўлгандан сўнг бир ой муддатдан кечиктирмай паспорт олиш ёки уни алмаштириш учун ҳужжатларни ва фотосуратларни тақдим этиши керак.


18. Ички ишлар органлари ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхоналари ёхуд консуллик муассасалари томонидан алмаштириш тарзида ёки йўқолган паспорт ўрнига бериладиган паспортга балоғатга етмаган болалар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек никоҳ қайд этилгани, доимий истиқомат жойи тўғрисидаги белгилар киритилиши керак.


19. Паспорт бериш ва хорижга чиқишни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган миқдорда давлат пошлинаси (бож) олинади. Тўла давлат таъминотида бўлган шахслар пошлина тўлашдан озод қилинади.


20. Фуқаро паспортни авайлаб асраши шарт. Паспорт йўқолгани ҳақида фуқаро ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига дарҳол хабар қилишга мажбурдир. Улар эса фуқаронинг илтимосига биноан белгиланган намунадаги маълумотнома беради. Маълумотнома шаклини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги белгилайди.

Фуқаро паспортини йўқотган тақдирда унга ушбу Низомда белгиланган тартибда паспорт йўқолгани ҳақида ариза берган кундан бошлаб бир ой ичида янги паспорт берилади.


21. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан шахс паспортини ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топшириши шарт.

Фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилганда уларнинг паспортлари хизматни ўташ даврида сақлаш учун хизматга чақирилиш жойидаги мудофаа ишлари органларига, ҳарбий ўқув юртларига қабул қилинганда эса, кейин ички ишлар органларига юбориш учун шу ўқув юртига топширилади.

Вафот этганларнинг паспортлари фуқаролик ҳолатини қайд этиш органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топширилади, улар эса ўлим рўйхатга олинганидан сўнг бир ой муддатдан кечиктирмай ички ишлар органларига юборади.

Топиб олинган паспорт ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топширилиши лозим.


22. Қамоққа олинган, шунингдек озодликдан маҳрумликка, қамоқ жазосига маҳкум этилган шахслар паспорти суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Қамоқдан озод қилингандан ёки жазони ўтаб бўлганидан сўнг паспорт эгасига қайтарилади. Паспорт ундан иш жойидаги чеклашлар олиб ташлангандан сўнг қайтариб берилади.


23. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, фуқаронинг паспортини олиб қўйиш, шунингдек паспортни гаров тариқасида қолдириш ва гаровга олиб қолиш тақиқланади.


24. "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом"ни амалга ошириш учун зарур бланкалар, штамплар намуналарини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги белгилайди.


25. Паспорт олишда керак бўладиган бланкалар ва "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом"ни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқалар бланкалар учун уларнинг амалдаги қиймати миқдорида ҳақ олинади.



III. ҚАЙД ЭТИШ, РЎЙХАТГА ОЛИШ

ВА РЎЙХАТДАН ЧИҚАРИШ


26. Фуқаролар доимий истиқомат жойида ёки вақтинча истиқомат жойида қайд этилади (рўйхатга олинади).

Қайд этиш (рўйхатга олиш):

- паспортга эга бўлган фуқароларни - паспорти бўйича;

- 16 ёшга тўлмаган, ота-онасидан (васийлардан, ҳомийлардан) алоҳида яшайдиган болаларни - туғилиш гувоҳномаси бўйича;

- казармалардан, кемалардан ташқарида яшовчи ҳарбий хизматчиларни - ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар томонидан берилган маълумотномалар бўйича;

- хорижда доимий яшайдиган, вақтинча ва доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига келган хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни - хорижий паспортлари ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш учун берилган гувоҳномалари бўйича амалга оширилади.

16 ёшга тўлмаган, ота-оналари (васийлари, ҳомийлари) билан яшайдиган болалар улар ҳақидаги маълумотларни ота-онадан бирининг (васийнинг, ҳомийнинг) тегишли ҳужжатига киритиш билан қайд этилади.

Бир жойдан иккинчи жойга олти ойдан кўп муддат ва вақтинча яшаш учун келган фуқаролар вақтинча қайд этилади, олти ойгача муддатга келганлар эса, паспортига белги қўйилмаган ҳолда белгиланган тартибда рўйхатга олинади.


27. МДҲнинг бошқа давлатларидан келган фуқаролар умумий асосда қайд этилади.


28. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қонунда белгиланган тартибда қайд этилади (рўйхатга олинади).


29. Истиқомат жойини ўзгартираётган, шунингдек олти ойдан ортиқ муддат вақтинча яшаш учун бошқа жойга таътилга, дала ҳовлига, дам олиш ёки даволаниш учун кетаётган (хизмат сафарига кетаётганлардан ташқари) фуқаролар жўнаб кетишдан олдин истиқомат жойидаги рўйхатдан чиқишлари шарт.


30. Шаҳарларда, туманларда, шаҳарчаларда, шунингдек чегара зонасида жойлашган қишлоқларда фуқароларни қайд этиш (рўйхатга олиш) ва рўйхатдан чиқариш билан ички ишлар органлари, қишлоқ жойларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари шуғулланади.


31. Қайд эттириш (рўйхатдан ўтиш) учун фуқаролар:

- белгиланган шаклдаги ариза;

- паспорт ёки ушбу Низомнинг 26-бандида кўзда тутилган ҳужжатлардан бирини;

- ҳарбий ҳисобга олиш ҳужжатларини тақдим этади.

Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида қайд эттириш ёки рўйхатдан ўтиш учун истиқомат жойидаги ички ишлар органидан чегара зонасига бориш учун белгиланган тартибга мувофиқ олинган шу зонага боришга ижозатнома ҳам тақдим этилади.


32. Қайд этиладиган (рўйхатга олинадиган) фуқаролар етиб келган кундан бошлаб 3 кун муддатда паспорт ишларини юритишга ваколатли шахсларга қайд этиш (рўйхатга олиш) учун ҳужжатларини тақдим этишлари шарт. Рўйхатдан чиқиш учун ҳужжатлар руйхатдан чиқадиган жойдаги шундай шахсларга топширилади.

Фуқаролардан олинган ҳужжатлар 3 кун ичида қайд этиш (рўйхатга олиш) ва рўйхатдан чиқариш билан шуғулланувчи органга топширилиши зарур.


33. Шаҳарларда, шаҳарчаларда, қишлоқ жойларида уй-жой мадони қанчалигидан қатъи назар, қуйидагилар қайд этилади:

- эр-хотин бир-бирининг уй-жой майдонига;

- балоғатга етмаган болалар ва васийликдаги шахслар - ота-она ва васийларнинг уй-жой майдонига;

- оила қурмаган ёки никоҳдан ўтмасдан туриб балоғатга етмаган фарзандлари бўлган катта ёшдаги фарзандлар - ота-оналарининг уй-жой майдонига;

- ота-оналар - фарзандларининг уй-жой майдонига;

- балоғатга етмаган, ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга лаёқатсиз туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, агар уларнинг ўз оилалари бўлмаса, ёшидан қатъи назар - акаси, укаси, опаси, синглисининг уй-жой майдонига;

- илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси билан ишлаш ёки якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек амалдаги қонунчиликка мувофиқ вақтинча бошқа жойга кетганда уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар - олдинги истиқомат жойига ёки қариндошларининг уй-жой майдонига;

- озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўташдан ёки қамоқдан озод қилинган шахслар - олдинги истиқомат жойига ҳукм чиққунга қадар яшаб турган жойидаги ўз оила аъзоларининг, қариндошлари ёки бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;

- муддатли хизмат тугагандан сўнг Қуролли Кучлар сафидан бўшатилган ҳарбий хизматчилар, агар улар ҳарбий хизматга ушбу аҳоли пунктидан чиқарилган бўлса - олдинги истиқомат жойига, ёки ота-онаси ёхуд бошқа қариндошларининг уй-жой майдонига;

- зобитлар сафидан захирага ёки истеъфога чиққан шахслар, прапоршиклар, мичманлар, ва Қуролли Кучларнинг, ички қўшинлар ва миллий хавфсизлик хизматининг муддатга қўшимча хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилари, Ички ишлар вазирлигининг бошлиқлар ва оддий ходимлари сафида бўлган шахслар (оила аъзолари билан) захирага ёки истеъфога чиққанларнинг ота-онаси ёки рафиқаси, ёхуд белгиланган тартибда уй-жой олгунга қадар - бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;

- ҳақиқий ҳарбий хизматда муддатга қўшимча хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучларнинг, миллий хавфсизлик хизмати органларининг, чегара қўшинлари, ва ички қўшинларнинг прапоршиклари, мичманлари ва зобитлари, Ички ишлар вазирлигининг бошлиқлар сафига кирувчи шахслар (оила аъзолари билан) - белгиланган тартибда уй-жой олгунга қадар бошқа шахслар ёки ҳарбий қисмнинг уй-жой майдонига ёки ҳарбий қисм, ҳарбий ўқув юрти, ёхуд Мудофаа вазирлигининг, миллий хазфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг ўзга ташкилотлари жойлашган ерга;

- зобитлар сафидаги шахсларнинг, прапоршикларнинг, мичманларнинг, муддатга қўшимча хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари - ҳарбий хизматчи янги хизмат жойида уй-жой олгунга қадар - ҳарбий хизматчининг қариндошлари ёки турмуш ўртоғининг қариндошлари, ёхуд бошқа фуқароларнинг уй-жойига;

- ҳунар-техника билим юртларининг ўқувчилари, талабалар, аспирантлар, докторантлар, белгиланган тартибда олий ёки ўрта махсус ўқув юрти қаторига киритилган ўқув юртларининг адъюнктлари, ординаторлари, илмий тажриба оширишга келган шахслар, ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларининг тингловчилари, шунингдек уларнинг оила аъзолари - ўқиш даврида ўқув юртлари ва идораларнинг, қариндошлари ва бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;

- фаолияти доимий ҳаракат билан боғлиқ шахслар (экипажлар, кемаларнинг аъзолари, геология-қидирув партияларининг, экспедицияларнинг ходимлари ва шу кабилар) - иш вақтида тегишли кемачилик, бошқарма, геология-қидирув партиялари, эксцедициялари асосий базаларининг, қурилиш-монтаж, ишга тушириш - созлаш ташкилотлари ва ташкилотлар жойлашган манзилга.

Ҳокимликларга, шунингдек ички ишлар органларига асос мавжуд бўлган тақдирда мазкур Низомда кўзда тутилмаган ҳолларда ҳам фуқароларнинг ички ишлар органларида қайд этилишига рухсат қилиш ҳуқуқи берилади.


34. Қайд этиш ва руйхатдан чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган миқдорда давлат пошлинаси олинади.


35. Чегара зонасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бошқа шахсларнинг истиқомат жойини танлашида чеклашлар қўйилади. Ушбу бандда белгиланган чеклаш амал қиладиган жойларда қайд этиш (рўйхатга олиш) рухсат берилмаган шахслар бу ерларда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга олиниши мумкин эмас. Фуқароларнинг мазкур жойларда вақтинча бўлиши тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ республиканинг айрим жойларида фуқароларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини (табиий офатлардан, эпидемиялардан, катта авариялар, фалокатлар, оммавий тартибсизликлар ва шу кабилардан) сақлаш мақсадида бу жойларда фуқароларнинг бўлиши вақтинча чеклаб қўйилиши мумкин.


36. Хусусийлаштирилган уй-жой ва хусусий мулк тарзида ўзига тегишли уй эгалари ўз оила аъзоларини, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ўзига қарашли уй-жойда яшашни қайд эттиришга ҳақлидирлар.


37. Суднинг фуқарони яшаб турган уйидан кўчириб юбориш ёки бундай иморатдан фойдаланиш ҳукуқи ўз кучини йўқотгани ҳақидаги ажрими қонуний кучга кириши муносабати билан фуқаронинг яшаш жойига қайд этилиши бекор қилиниши лозим.

Фуқаролар ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этган ва шу маълумотлар қайд этишга (рўйхатга олишга) асос бўлган тақдирда, мансабдор шахслар қайд этиш (рўйхатга олиш) масаласини ҳал қилиш чоғида ғайриқонуний ҳаракат қилганда ва қайд этиш (рўйхатга олиш) тартиби ва шартлари бузилган бошқа ҳолларда уларншг уй-жойга қайд этилгани (рўйхатга олингани) ҳолати бекор қилиниши мумкин.


38. Машғулоти тури доимий ҳаракатда бўлиш билан боғлиқ шахслар (экипажлар, кемалар аъзолари, геология-қидирув партияларининг ходимлари ва шу кабилар) ташкилот жойлашган манзилда қайд қилинади (рўйхатга олинади) ва чиқарилади.


39. Озодликдан маҳрум этишга ёқи қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар шу шахслар хусусида чиқарилган хукм қонуний кучга кирганидан сўнг рўйхатдан чиқарилади.


40. Вафот этганлар ўлим рўйхатга олингандан сўнг қайд этишдан чиқарилади.


41. Қайд этиш (рўйхатдан ўтиш) учун лозим бўлган аризалар, уй дафтарлари, манзил варақалари шаклини ҳамда фуқароларни қайд этиш (рўйхатдан ўтказиш) ва қайддан чиқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгилайди. Фуқароларга бериладиган уй дафтари учун уларнинг амалдаги қиймати миқдорида ҳақ олинади.



IV. ПАСПОРТ ТИЗИМИ ҚОИДАЛАРИНИ

БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


42. Фуқаролар:

- паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, шунингдек қайд эттирмай ёки рўйхатдан ўтмай яшаганлик учун, паспортни атайлаб яроқсиз ҳолга келтиргани ҳамда паспортни авайлаб сақламай уни йўқотгани, паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланганлик учун;

- паспорт тизими қоидаларига риоя қилинишига масъул бўлган шахслар фуқароларнинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, ёхуд қайд этмай ёки рўйхатдан ўтмай яшашига йўл қўйгани учун, шунингдек фуқаролар ўзлари эгаллаб турган уй-жой биноларида паспортсиз шахсларнинг қайдсиз ёки рўйхатдан ўтмай яшашига йўл қўйгани учун;

- мансабдор шахслар паспортсиз ёки паспорти ҳақиқий бўлмаган фуқароларни, шунингдек қайдсиз (рўйхатдан ўтмай) яшаётган фуқароларни ишга қабул қилгани учун;

- мансабдор шахслар фуқароларнинг паспортини асосси олиб қўйгани ёки паспортни гаровга олиб қолгани учун;

- чегара зонасига кириш ёки унда яшаш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.





























Время: 0.1542
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск