Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар /

Тижорат банклари томонидан ширкат ва фермер хўжаликларига уларга тегишли пахта ёғи, шрот ва шелухани ёғ-мой корхоналари ва уларнинг шохобчаларидан ўз вақтида харид қилишлари учун кредит бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 07.11.2005 й. 1520-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 22.10.2005 й. 23/9-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 7 ноябрда 1520-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқаруви

2005 йил 22 октябрда

23/9-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тижорат банклари томонидан ширкат ва фермер

хўжаликларига уларга тегишли пахта ёғи, шрот ва

шелухани ёғ-мой корхоналари ва уларнинг

шохобчаларидан ўз вақтида харид қилишлари

учун кредит бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 октябрдаги 03-4-124-сонли Мажлис баёнига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, ширкат ва фермер хўжаликларига уларга тегишли пахта ёғи, шрот ва шелухани ёғ-мой корхоналарининг шохобчаларидан ўз вақтида харид қилишлари учун кредит бериш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу кредитлар тижорат банклари томонидан ширкат ва фермер хўжаликларига уларга тегишли пахта ёғи, шрот ва шелухани ёғ-мой корхоналарининг шохобчаларидан ўз вақтида харид қилишлари учун қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.


2. Тижорат банклари ушбу кредитларни қарз олувчиларга шартнома асосида 90 кунгача бўлган муддатга берадилар. Кредитлар мижознинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи жойлашган манзил бўйича берилади. Ушбу кредитларни иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очилган банк томонидан берилишига рухсат берилмайди.


3. Кредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкалари миқдори қарз олувчи ва банк ўртасидаги ўзаро келишувга кўра кредит шартномаси асосида белгиланади.


4. Кредит суммаси ширкат ва фермер хўжаликларига улар контрактация шартномаси асосида тайёрлов корхонасига сотган пахта хом ашёсидан олинган ва ушбу хўжаликларга ажратилган пахта ёғи, шрот ва шелуха суммасидан ошмаган миқдорни ташкил этади.


5. Кредитлар тижорат банкларининг ўз кредит ресурслари ҳисобидан берилади.



II. КРЕДИТЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


6. Ширкат ва фермер хўжаликлари кредит олиш учун уларнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка ариза билан мурожаат этадилар.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

тайёрлов ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномалари нусхалари;

дебитор-кредитор қарзлар тўғрисида маълумотнома (2а-шакл), молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл);

кредит қайтарилиши таъминоти тўғрисидаги ҳужжат.


7. Олинган кредитни қайтармаслик хатарининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи тез ва эркин сотилиш талабларига жавоб берадиган таъминотга эга бўлиши керак. Қарз олувчилар банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этишлари мумкин:

мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;

банк ёки суғурта ташкилоти кафолати;

учинчи шахснинг кафиллиги;

суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслик хатарини суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полиси;


8. Банклар, ўзлари билан доимий алоқага эга бўлган, банк ҳисоб рақамида мунтазам пул оқими мавжуд, яхши обрў ва кредит тарихига эга қарз олувчиларга, мазкур Тартибнинг 7-бандида кўрсатилган таъминотни талаб қилмай, ишончли кредит бериш ҳуқуқига эгадирлар.


9. Кредитларни қайтарилиш таъминоти шаклларидан бири сифатида мол-мулк гарови хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, муомаладан чиқарилган буюмлардан ташқари, ҳар қандай мулк гаров предмети бўлиши мумкин.


10. Кредит сўраб, мазкур Тартибнинг 6-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, берилган ариза банкка келиб тушган кундан бошлаб, ушбу ариза бўйича банк томонидан кредит бериш ёки бермаслик тўғрисидаги қарорини бериш муддати 5 иш кунидан ошмаслиги лозим.

Банк кредит қўмитаси томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, у раддияни ёзма шаклда изоҳлаб бериши шарт.


11. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг, кредит бўлими ходими, муддати ва фоиз ставкасини кўрсатган ҳолда, ссуда ҳисобварағини очиш тўғрисида бухгалтерияга кўрсатма беради ва кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига ссуда ҳисобварағи очилади.



III. КРЕДИТЛАШ ВА КРЕДИТНИ

ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


12. Қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан тўловлар нақд пулсиз шаклда пахта ёғи, шрот ва шелухани сотиб олиш учун фақат қарз олувчиларнинг тўлов топшириқномаларига асосан амалга оширилади.


13. Берилган кредитлар бўйича кредит бўлими ходимининг фармойишига кўра муддатли мажбуриятномалар расмийлаштирилади ва улар кредитлаш муддатларига қараб, тўла қайтарилганига қадар тегишли кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида ҳисобга олинади.


14. Тижорат банклари томонидан кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторинг амалга оширилади ва у қарз олувчи томонидан унинг лойиҳаси ва кредит шартномаси шартларининг амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашишга қаратилган бўлиши лозим.


15. Берилган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланганлик ҳолати аниқланганда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда, кредитнинг мақсадга номувофиқ ишлатилган қисмини қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамидан муддатидан олдин ундириб олиши мумкин.


16. Қайтариш муддати етиб келганда ва қарз олувчининг пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, кредит муддати ўтган ссудалар ҳисоб рақами орқали ундириб олишга тақдим этилади, у бўйича муддатли мажбуриятномалар эса 2-картотекага жойлаштирилади ва ўрнатилган тартибда ундирилади. Бунда фоизлар кредит қарзларидан олдин ундирилади.


17. Қарз олувчи томонидан асосий қарзни ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида келишилган муддатда қайтарилмаса, банк Фуқаролик кодексининг 280-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мустақил равишда, судга мурожаат қилмасдан, гаров предметини тасарруф қилиб, уни қонунчиликда белгиланган тартибда сотган ҳолда ўзининг кредит бўйича қарздорлигини қайтаради.


18. Қарз олувчининг таъминоти кредит бўйича асосий қарздорлик ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга етмаган тақдирда, банк, мазкур қарзни қайтаришни қарз олувчининг ликвидли мол-мулки, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари, транспорт воситалари, компьютер ҳамда корхона ва ташкилотларнинг бошқа ликвидли активлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган "Банкларни кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш Тартиби"га мувофиқ амалга ошириши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 45-сон, 345-модда.









































Время: 0.1817
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск