ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Суғурталаш. Кредитлаш. Ҳисоб-китоблар /Марказий банк Бошқарувининг 12.10.2005 й. 22/2-сон "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси ва "Ўзбек қоракўли" компанияси тизимидаги ширкатлар таъсисчилари-жисмоний шахслар маблағлари ҳисобига аҳолидан сотиб олинадиган тери, қоракўл ва мўйна хом ашёси учун ҳисоб-китоб қилиш тартибини ва Тижорат банклари томонидан қайта ишловчи корхоналарга сут, тирик мол, жун, қорамол ва майда моллар териси, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини харид қилиш учун нақд пул бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
12.10.2005 й.
N 22/2
ҚАРОРИ
"Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси
ва "Ўзбек қоракўли" компанияси тизимидаги ширкатлар
таъсисчилари-жисмоний шахслар маблағлари ҳисобига аҳолидан
сотиб олинадиган тери, қоракўл ва мўйна хом ашёси учун ҳисоб-
китоб қилиш тартибини ва Тижорат банклари томонидан қайта
ишловчи корхоналарга сут, тирик мол, жун, қорамол ва майда
моллар териси, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини харид
қилиш учун нақд пул бериш ва улардан фойдаланиш тартиби
тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш
тўғрисида (2005 йил 7 ноябрда 165-мҳ, 166-мҳ-сон
билан давлат реестридан чиқарилди)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 222-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Марказий банк Бошқарувининг 1998 йил 23 сентябрдаги қарори ва у билан тасдиқланган 1998 йил 22 октябрда 508-сон билан давлат рўйхатига олинган, 2000 йил 21 августдаги 508-1-сон билан рўйхатдан ўтган қўшимча ва ўзгартиришлар билан бирга "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси ва "Ўзбек қоракўли" компанияси тизимидаги ширкатлар таъсисчилари - жисмоний шахслар маблағлари ҳисобига аҳолидан сотиб олинадиган тери, қоракўл ва мўйна хом ашёси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби;
Марказий банк Бошқарувининг 2002 йил 30 ноябрдаги қарори ва у билан тасдиқланган 2003 йил 14 январда 1198-сон билан давлат рўйхатига олинган Тижорат банклари томонидан қайта ишловчи корхоналарга сут, тирик мол, жун, қорамол ва майда моллар териси, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини харид қилиш учун нақд пул бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низоми.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. Муллажонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 45-сон, 347-модда.