язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.11.2005 й. 251-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 15 ноябрдаги

251-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига

киритилган лойиҳаларни тайёрлаш ва уларнинг

амалга оширилиши устидан давлат

мониторинги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Чет эл инвестициялари тўғрисида", "Чел эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Мазкур Низомнинг амал қилиши улар учун қонун ҳужжатларида амалга ошириш ва мониторинг олиб боришнинг алоҳида тартиби белгиланган лойиҳаларга татбиқ этилмайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги (кейинги ўринларда "Мониторинг" деб аталади) Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини бошқариш ва назорат қилишнинг асосий механизми ҳисобланади.


3. Мониторинг:

вазирликлар, идоралар томонидан ташаббус кўрсатилган инвестиция лойиҳалари ва таклифлари юзасидан - Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда хорижий инвестициялар жалб этилган корхоналар томонидан ташаббус кўрсатилган инвестиция лойиҳалари ва таклифлари юзасидан - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш деб аталади) - хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича.

4. Қуйидагилар:

республика инвестиция дастурига киритилган ва биринчи навбатда, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали рўёбга чиқарилишини таъминлаш;

давлат бошқаруви органларининг, инвестиция жараёни бошқа қатнашчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг инвестиция лойиҳаларини, улар тўлиқ тугаллангунга қадар, амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан жавобгарлигини ошириш;

инвестиция лойиҳалари ҳаракатига уларни амалга оширишнинг барча босқичларида тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва ўрганиш, уларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган турли хил масалаларни кўриб чиқиш муддатларини ўзгартириш йўли билан, бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш;

инвестиция лойиҳалари тасдиқланган ҳажмлар ва муддатларга қатъий риоя қилинган ҳолда инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва ваколатли банклар томонидан маблағлар билан ўз вақтида таъминланиши устидан назорат қилиш;

инвестиция лойиҳаси бўйича хорижий шериклар олдида қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишига кўмаклашиш;

инвестиция муҳитини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар ва таклифлар бўйича маълумотлар банкини шакллантириш мониторингнинг асосий вазифалари ҳисобланади.


5. Аниқ дастурга ва Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг таркибий қисми бўлган инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатига киритилган инвестиция лойиҳалари мониторинг объекти ҳисобланади.



II. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ БЎЙИЧА

МАЪЛУМОТЛАР БАНКИНИ ЯРАТИШ


6. Инвестиция дастури белгиланган тартибда тасдиқланган вақтдан бошлаб бир ой муддатда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари билан биргаликда инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига, шунингдек инвестиция дастурининг таркибий қисми бўлган устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатига киритилган лойиҳалар бўйича маълумотлар банкини (кейинги ўринларда "Маълумотлар банки" деб аталади) шакллантиради.

7. Маълумотлар банки:

инвестиция лойиҳасининг ташаббускори томонидан тасдиқланган инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига киритилган инвестиция лойиҳаси паспорти;

ҳар бир инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари томонидан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-жадваллари;

устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатига киритилган инвестиция таклифлари бўйича ишлаб чиқиладиган янгидан бошланаётган устувор инвестиция лойиҳаларини олға суриш чора-тадбирлари дастури;

Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаси ташаббускори томонидан йилнинг ҳар чорагида тақдим этиладиган ахборот асосида шакллантирилади.

8. Инвестиция лойиҳаси паспорти мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича тузилади ва унда инвестиция лойиҳаси ташаббускори, хорижий шерик, лойиҳанинг умумий қиймати ва барпо этилаётган ишлаб чиқаришнинг лойиҳадаги қуввати, маҳсулотни экспорт қилиш, маблағ билан таъминлаш манбалари ва схемаси бўйича прогноз кўрсаткичлар, лойиҳанинг қопланиш ва қарз маблағларни қайтариш муддатлари тўғрисидаги ахборотлар, шунингдек, зарурат бўлганда, хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этилаётган корхона бўйича маълумотлар бўлади.


9. Режа-жадвал мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тузилади ва унда янги ташкил этилаётган корхонанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш (зарурат бўлганда), асосий контрактни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш, инвестиция лойиҳаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорини келишиш ва қабул қилиш, кредит битимларини имзолаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш, миллий ва хорижий валютада маблағ билан таъминлашни бошлаш, ишлаб чиқариш майдонларини ва инфратузилма объектларини қуриш, технология асбоб-ускуналарини ўрнатиш, корхонанинг лойиҳадаги қувватга чиқиши бўйича аниқ муддатлар тўғрисидаги ахборотлар бўлади.


10. Чора-тадбирлар дастури мазкур Низомга 3-иловага биноан Халқаро молия ва иқтисодий институтлар ҳамда донор мамлакатлар иштирокида Инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш регламентига мувофиқ ишлаб чиқилади ва инвестициялашдан олдин инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш ва маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбаларини белгилашгача бўлган ишлар комплексини (уларни бажаришнинг прогноз муддатларини кўрсатган ҳолда) ўз ичига олади.


11. Инвестиция лойиҳасининг ташаббускори ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-кунидан кечикмай йилнинг ҳар чорагида Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига келишилган шакл бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режа-жадвалининг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этади.

12. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси йилнинг ҳар чорагида:

хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида Давлат статистика ишлари дастурида белгиланган ҳажмда ва муддатларда тақдим этиладиган йиғма статистика ахбороти бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан;

марказлаштирилган инвестициялардан, шу жумладан Ҳукумат кафолати остида жалб этиладиган хорижий инвестициялар ва кредитлардан фойдаланиш бўйича - Молия вазирлиги ва тижорат банклари томонидан;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича - Адлия вазирлиги томонидан;

хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари пакетини хорижий инвесторларга сотиш, мулкида давлат улуши бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолияти бўйича - Давлат рақобат қўмитаси томонидан;

лойиҳа кўрсаткичлари (лойиҳадаги қувватни таъминлаш, экспортни таъминлаш, янги иш ўринлари барпо этиш) инвестиция лойиҳаси ташаббускори томонидан бажарилиши юзасидан - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этиладиган ахборотлар асосида Маълумотлар банкини янгилаб боради.


13. Маълумотлар банкига Инвестиция дастурида назарда тутилган капитал қўйилмалар ҳажмлари прогнози белгиланган тартибда аниқлаштирилиш натижалари бўйича Идоралараро кенгашнинг қарори билан тузатишлар киритилиши мумкин.


III. МОНИТОРИНГНИ АМАЛГА ОШИРИШ


14. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари, Молия вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Молия вазирлиги қарз олувчи сифатида иш кўрадиган қарзлар бўйича), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қабул қилинган қарорларига, шунингдек тасдиқланган режа-жадвалларга мувофиқ инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ишларининг ҳолатини шу жумладан жойнинг ўзига чиқиб мунтазам равишда ўрганади.

Бундай ишни ташкил этиш учун Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси турли вазирликлар ва идоралар ёхуд халқаро ташкилотлар ва консультация компаниялари мутахассисларини жалб этиши мумкин.

15. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан мониторинг:

инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари томонидан Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига тақдим этиладиган тасдиқланган режа-жадвалларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан Давлат статистика ишлари дастурида белгиланган ҳажмда ва муддатларда тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси бўйича хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги йиғма статистика ахборотини;

мавжуд ва потенциал хорижий инвесторлар фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича уларнинг таклифларини ўрганиш асосида вақти-вақти билан тайёрланадиган инвестиция муҳити шарҳини;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этиладиган тезкор ахборотларни;

марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни ўз вақтида маблағ билан таъминлаш масалалари бўйича ахборотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш йўли билан амалга оширилади.


16. Хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторинги Идоралараро кенгаш томонидан:

тасдиқланган режа-жадваллар бажарилишини, лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан зарур ишлар комплексини олиб боришнинг технологик изчиллигига риоя этилишини назорат қилиш;

техник-иқтисодий асослашларнинг асосий қоидаларини кўриб чиқиш, лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлиги юзасидан умумий қарорлар қабул қилиш;

алоҳида йирик лойиҳалар, шу жумладан техник-иқтисодий асослашлар кўрсаткичларига нисбатан лойиҳаларнинг қимматлашиши ёки арзонлашиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда базавий лойиҳалаштиришни тасдиқлаш;

марказлаштирилган манбалар ҳисобига ажратиладиган маблағларнинг ўз вақтида молиялаштирилишини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш, Ҳукумат кафолати остида жалб этиладиган қарз маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши таъминланишини назорат қилиш;

манфаатдор вазирликлар ва буюртмачи идоралар томонидан ишлаб чиқилган эҳтиёт қисмлар ва компонентлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини, шунингдек ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ташқи бозорларга кириб бориши бўйича маркетинг дастурларини экспертизадан ўтказиш;

айрим стратегик муҳим ва йирик лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, қурилиши амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳаларни маблағ билан таъминлашни тўхтатиб қўйиш, шунингдек Инвестиция дастури бажарилиши барбод бўлишига йўл қўювчи вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва буюртмачи ташкилотларнинг раҳбарларини жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида рўёбга чиқаришга кўмаклашувчи бошқа асосий масалаларни кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади.



IV. МОНИТОРИНГ НАТИЖАЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ


17. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва ваколатли банклардан олинган маълумотлар асосида инвестиция дастурининг амалга оширилиши тўғрисида йиғма ахборот тайёрлайди.

Йиғма ахборотда хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича умумлаштирилган маълумотлар билан бир қаторда вазирликлар, идоралар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари бўлган корхоналар ва ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган инвестиция лойиҳалари ва таклифларини амалга оширишнинг асосий босқичлари бўйича қуйидаги маълумотлар:

инвестициялашдан олдинги тадқиқотларнинг ўз вақтида ўтказилиши, техник-иқтисодий асослашлар ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши тўғрисида инвестиция лойиҳалари ташаббускорларидан олинган ахборот;

техник-иқтисодий асослашлар ва лойиҳа-смета ҳужжатлари ваколатли экспертиза органлари томонидан экспертиза қилинганлиги тўғрисидаги ахборот;

инвестиция лойиҳаларининг маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган схемаларига мувофиқ ўз вақтида маблағ билан таъминланиши тўғрисидаги ахборот;

қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва объектларни ишга тушириш муддатларига ва технологик изчиллигига риоя қилиниши тўғрисидаги ахборот;

Ҳукумат кафолати остидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган кредит маблағларидан фойдаланиш ва уларни қайтариш муддатлари ва шартларига риоя қилиниши тўғрисидаги ахборот (банклар);

инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари томонидан лойиҳаларни инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига киритиш учун асос ҳисобланадиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишида ифодаланган инвестициялаш шартларига риоя қилиниши тўғрисидаги бошқа ахборот;

Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни асослаган ҳолда таклифлар мавжуд бўлади.


18. Инвестиция дастурини амалга оширишнинг йиғма таҳлили, шунингдек қўшимча таҳлилий ахборот асосида, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:

шаклланаётган йўналишларни ўрганиб чиқади, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги бюрократик тўсиқларни аниқлайди, хорижий инвесторлар учун мавжуд имтиёзлар ва преференциялар тизимининг самарадорлигини таҳлил қилади;

инвестиция фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;

инвестиция жараёни самарадорлигини ошириш учун зарур бўлган Ҳукумат қарорларини тайёрлаш ишларини ташкил этади;

Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тақдим этиладиган ахборот асосида иқтисодиётнинг устувор секторлари ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун энг муҳим ишлаб чиқаришлар рўйхатини, шунингдек жалб этилаётган инвестицияларни республика иқтисодиёти тармоқлари ва минтақалари бўйича мақбул жойлаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;

Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан биргаликда таклифлар тайёрлайди;

Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишув бўйича қўшимча инвестиция лойиҳаларини Инвестиция дастурининг аниқ қисмига киритиш ёки йиғма қисмига ўтказиш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Идоралараро кенгашга киритади;

инвестиция дастурини шакллантириш ва унинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ишларни ташкил этади.


19. Мониторинг натижалари йилнинг ҳар чорагида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментларига ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига киритилади.

20. Зарур қарорлар қабул қилиш учун йилнинг ҳар чорагида:

Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари мажлисларида кўриб чиқилади;

мониторинг натижалари Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунларига бағишланган мажлисларида тингланади.





Низомга

1-ИЛОВА



Инвестиция лойиҳаси

ПАСПОРТИ

(лойиҳанинг номи ва жойлашган жойи)


1. Лойиҳа буюртмачиси бўлган ташкилот -


2. Лойиҳанинг мақсади -


3. Лойиҳани инвестициялаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори (агар зарур бўлса) -


4. Ҳукумат кафолатлари -


5. Лойиҳа ТИА ҳолати-


6. Хорижий шерик ва инвестор (шу жумладан кредитор, бош пудратчи) -


7. Лойиҳани амалга ошириш муддатлари, шу жумладан лойиҳадаги қувватга чиқиш муддати (йиллар) -


8. Лойиҳа жойлашган жой -

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

ТИА бўйича

Лойиҳани амалга оширишнинг 2006 йил 1 январдаги амалдаги ҳолати

Изоҳ

1

Лойиҳа ташаббуси

(ким томонидан, сана ва ҳужжатлар тартиб рақами)


2

Лойиҳанинг умумий қиймати


млн. АҚШ

доллари






жорий нархларда (ш.ж. эквивалент)







ЭМВда (эквивалент)






3

ЭМВдаги харажатлар, ҳаммаси


млн. АҚШ

доллари






ш.ж. асбоб-ускуналар харид қилиш ва бошқалар учун






3.1

Миллий валютадаги харажатлар, ҳаммаси (эквивалент)


сўм/ АҚШ

доллари






ш.ж. қурилиш-монтаж ишлари ва бошқалар учун






4

Молиялаштириш манбалари


тегишли

бирликларда






бюджет маблағлари







хорижий кредитлар, ҳаммаси







ш.ж. Ҳукумат кафолатлари остида







бошқа манбалар:







тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, ҳаммаси







ш.ж. хорижий шерикнинг устав фондига улуши







ўз маблағлари







тижорат банклари кредитлари







бошқа манбалар






5

Банд бўладиганларнинг мўлжалланаётган сони


киши




6

Қурилишнинг давом этиши, ҳаммаси


ой





ш.ж. қурилиш бошланадиган йил







қурилиш тугалланадиган йил






7

Лойиҳанинг ўзини қоплаш муддати, ҳаммаси


йил





ш.ж. йиллар бўйича






8

Қарз маблағларини тўлаш муддати, ҳаммаси


йил





ш.ж. йиллар бўйича






9

ш.ж валюта маблағларини тўлаш муддати, ҳаммаси


йил




10

Қарз маблағларини тўлашнинг ҳолати, ҳаммаси


тегишли

бирликларда






ш.ж. йиллар ва тўлаш манбалари бўйича






11

ш.ж. тўловларнинг муддати ўтказиб юборилган суммаси, ҳаммаси


тегишли

бирликларда






ш.ж. йиллар ва тўлаш манбалари бўйича






12

Корхона қуввати (номенклатура бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг йиллик ҳажми)


тегишли

бирликларда





13

Олинадиган хом ашёнинг мавжудлиги ва ҳажмлари


тегишли

бирликларда






ш.ж. йиллар бўйича






14

Лойиҳани маҳаллийлаштириш даражаси, ҳаммаси


%





ш.ж. йиллар бўйича






15

Экспорт ҳажми (маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматлар экспорти ҳажми) ва унинг номенклатураси


тегишли

бирликларда





16

Маҳсулотни сотишнинг мўлжалланаётган бозорлари:







ички бозор


%





ташқи бозор


%




17

Лойиҳа бўйича ваколатли экспертиза органлари хулосаси (хатлар тартиб рақами)

1. Молия вазирлиги -

3. Иқтисодиёт вазирлиги -

4. Банк -






Низомга

2-ИЛОВА



"Тасдиқлайман"

Корхона раҳбари

(раис, директор)

______________________ (Ф.И.О.)

200__й. ____________ "___"



Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш

РЕЖА-ЖАДВАЛИ*

(лойиҳа номи, ташаббускор)

Т/р

Лойиҳани амалга ошириш босқичлари


Бошлаш санаси

(йил, ой)


Тугатиш санаси

(йил, ой)


1

Лойиҳа ташаббуси

(ким томонидан, сана ва ҳужжатлар тартиб рақами)




2

Лойиҳанинг ТИАни ишлаб чиқиш тасдиқлаш




3

Хорижий шерик, инвестор, бош пудратчини ва бошқаларни танлаб олиш бўйича тендер ўтказиш (сана ва ҳужжатлар тартиб рақами)




4

Янги ташкил этилаётган корхонани, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани (зарурат бўлса) рўйхатдан ўтказиш (ким томонидан, сана ва ҳужжатлар тартиб рақами)




5

Асосий контракни тузиш, келишиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш (ким томонидан, сана ва ҳужжатлар тартиб рақами)




6

Молиялаштириш шартларини, шу жумладан маблағ билан таъминловчи институтлар (банклар) билан тузиладиган кредит битимлари шартларини белгилаш




7

Лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорини қабул қилиш (агар талаб қилинса)




8

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиб олиш ва тасдиқлаш




9

Миллий валютада маблағ билан таъминлашни бошлаш




10

Хорижий валютада молиялаштиришни бошлаш




11

Қурилиш-монтаж ишларини бажариш




12

Технология асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш, етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш-созлаш




13

Ишлаб чиқаришни бошлаш ва лойиҳадаги қувватга чиқиш




*) Изоҳ. Маблағларни манбалар (инвестициялар, кредитлар, бюджет маблағлари ва бошқалар) бўйича ўзлаштириш жадвали илова қилиниши зарур.






Низомга

3-ИЛОВА



ХМИИ ва донор мамлакатлар иштирокидаги

инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш

РЕГЛАМЕНТИ

Т/р

Тайёрлаш ва амалга

ошириш босқичлари


Назорат

муддатлари


Масъул орган


I. Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлигини олдиндан

ишлаб чиқиш ва асослаш - муддат 2 ойгача

1

Тармоқ ва ҳудудни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш


Регламентга мувофиқ

Вазирлик/идора (лойиҳа ташаббускори)


2

Айрим лойиҳаларни амалга оширишнинг иқтисодий самарадорлигини олдиндан ишлаб чиқиш


Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди ахборот-таҳлил департаменти


3

Дастлабки ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш юзасидан техник топшириқни идоралараро келишиб олиш


1 ҳафта

Вазирлик/идора

4

Ташаббускор томонидан лойиҳанинг дастлабки ҳисоб-китоблари тайёрланиши ва Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментига ва ваколатли экспертиза органларига (Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига) киритиш

1 ой

Вазирлик/идора

5

Лойиҳани кўрсатиб ўтилган дастлабки шартларда амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ваколатли экспертиза органлари хулосаларини олиш


3 ҳафта (регламентга мувофиқ)


Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


6

Ташаббускор томонидан камчиликларнинг бартараф этилиши


Экспертиза якунларига кўра


Вазирлик/идора


II. ТИА/ТИҲ* ишлаб чиқиш - муддат 3 ойгача

7

Лойиҳа ТИАни ишлаб чиқиш бўйича молиялаштириш манбаларини белгилаш


3 ойгача

Вазирлик/идора

8

ТИА/ТИҲРни ишлаб чиқиш юзасидан техник топшириқни ички идоравий келишиб олиш


Вазирлик/идора

9

Лойиҳанинг якуний ТИА/ТИҲни тайёрлаш


Вазирлик/идора

III. Лойиҳанинг техник-иқтисодий параметрларини экспертизадан ўтказиш,

Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб олиш ва тасдиқлаш

тартиб-қоидаларини амалга ошириш - муддат 2 ойгача

Ички экспертиза


1 ҳафта

Вазирлик/идора

10

Маъқуллаш учун Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди ахборот-таҳлил департаментига киритиш


11

Камчиликларни бартараф этиш ва Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди ахборот-таҳлил департаментининг маъқуллаши


1 ҳафта

Вазирлик/идора

Ташқи экспертиза


3 ҳафта

Вазирлик/идора

12

Лойиҳаларнинг ТИА/ТИҲ бўйича ваколатли экспертиза органларидан (Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, ваколатли банк) лойиҳани ишлаб чиқилган якуний шартлар билан амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосани олиш

13

Ташаббускор томонидан ТИА/ТИҲ бўйича камчиликларнинг бартараф этилиши


Экспертиза якунларига кўра

Вазирлик/идора

14

Лойиҳа ТИА/ТИҲ параметрларини ваколатли экспертиза органлари билан белгиланган тартибда келишиш


1 ҳафта

Вазирлик/идора

Лойиҳанинг ТИАни Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши


10 кун

Вазирлик/идора

15

Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ваколатли экспертиза органлари билан келишиб олиш


16

Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлаш юзасидан келишилган Ҳукумат қарорининг келишилган лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди ахборот-таҳлил департаментига киритиш


1 ҳафта

Вазирлик/идора

17

Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлаш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилиш


Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ


Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди ахборот-таҳлил департаменти


IV. Лойиҳани амалга ошириш учун молиялаштириш манбаларини

қидириб топиш ва келишиб олиш - муддат 3 ойгача

18

Лойиҳани молиялаштириш (зарурат бўлганда қўшимча молиялаштириш) манбаларини ишлаб чиқиш


1 ҳафта (ТИА/ТИҲни ишлаб чиқиш билан бир вақтда)

Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

20

Молиявий институтлар билан молиявий қарз маблағлари ажратиш шартларини ишлаб чиқиш


4 ҳафта (ТИА/ТИҲни ишлаб чиқиш билан бир вақтда)


Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

21

Молиявий институтларнинг баҳолаш ҳисоботлари асосида тегишли дастлабки битим (ўзаро англаш тўғрисидаги меморандум, умумий битим)ни имзолаш


1 ой (ТИА/ТИҲни ишлаб чиқиш билан бир вақтда)


Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қилувчи комплекси раҳбари ёхуд ваколатли мансабдор шахс


Асосий молиявий институт


Молиявий институт томонидан белгиланган муддатларни ҳисобга олган ҳолда


вазирликлар ва идоралар жалб этилган ҳолда Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти

22

Лойиҳани Молиявий институтнинг Директорлар кенгаши кўриб чиқиши учун киритишни таъминлаш юзасидан музокара жараёнини олиб бориш, шунингдек қарз битими, зарур бўлганда лойиҳа ва кафолат битими матнларини келишиб олиш


23

Лойиҳани Директорлар кенгаши кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида молиявий институтнинг дастлабки розилигини олиш


Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Қўшимча молиялаштирувчи орган


Молиявий институт томонидан белгиланган муддатларни ҳисобга олган ҳолда


вазирликлар ва идоралар жалб этилган ҳолда Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти

24

Лойиҳани ХМИИнинг Директорлар кенгаши кўриб чиқиши учун киритишни таъминлаш юзасидан музокара жараёнини олиб бориш, шунингдек қарз битими, зарур бўлганда лойиҳа ва кафолат битими матнларини келишиб олиш


25

Лойиҳани Директорлар кенгаши кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида молиявий институтнинг дастлабки розилигини олиш



Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

26

Лойиҳанинг ХМИИ Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши


Молиявий институт Директорлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши



V. Лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорини

келишиб олиш ва қабул қилиш - муддат 1 ойгача

27

Вазирлар Маҳкамасининг лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори лойиҳасини тайёрлаш


1 ҳафта

Вазирлик/идора

28

Вазирлар Маҳкамаси қарорини ваколатли вазирликлар ва идоралар билан келишиб олиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш


2 ҳафта

Вазирлик/идора

29

Вазирлар Маҳкамасининг лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорини қабул қилиш




30

Қабул қилинган Ҳукумат қарорини бажариш бўйича назорат режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


3 кун

Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди ахборот-таҳлил департаменти


VI. Моливий битимлар тузиш - муддат 1 ойгача

31

Молиявий институт билан қарз битимини имзолаш


Молиявий институт билан тузилган шартнома бўйича


Вазирлар Маҳкамаси комплекси раҳбари/Молия вазирлиги


32

Зарурат бўлганда лойиҳа ва кафолат битимларини имзолаш


Молиявий институт билан тузилган шартнома бўйича


Молия вазирлиги, ваколатли банк

Вазирлик/идора


VII. Тендер савдолари тартиб-қоидаларини бажариш,

молиялаштиришни, инвестиция жараёнини ва молиявий

маблағларни ўзлаштиришни бошлаш - муддат 3 ойгача

33

Лойиҳани Инвестиция лойиҳасининг аниқ қисмига киритиш


Регламентга мувофиқ

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги

34

Тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва тасдиқлаш


1 ой

Вазирлик/идора


35

Етказиб берувчиларни танлаб олиш бўйича тендер ўтказиш


2 ой

Вазирлик/идора


36

Тендер натижаларининг ХМИИ/кредитор томонидан маъқулланиши


Молиявий институтлар тартиб-қоидаларини ҳисобга олган ҳолда



37

Амалга оширилаётган лойиҳа доирасида контрактлар тузиш


2 ҳафта


Вазирлик/идора


38

Лойиҳа доирасида импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва хулоса бериш


2 ҳафта / регламентга мувофиқ


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, ваколатли банк

39

ХМИИ томонидан молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) бошланиши ва давлат бюджети маблағлари ажратиш


Контрактларни экспертизадан ўтказиш якунларига кўра


Молия вазирлиги (бюджет маблағлари қисми бўйича)


*) Ишлар ХМИИ/кредитор тартиб-қоидалари бўйича Лойиҳани бошқариш тўғрисидаги ҳужжатни тайёрлаш билан бир вақтда олиб борилади.


Изоҳлар:

1. Лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида ижро этувчи агентлик Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди департаменти билан келишган ҳолда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги тизимининг ягона компьютерлашган маълумотлар базасини шакллантириш ва унга ўзгартиришлар киритиш мақсадида лойиҳанинг жорий ҳолати тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.

2. Лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишнинг мажбурий босқичлари чекланган муддатлари Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди департаменти билан келишган ҳолда тузатишлар киритилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 46-сон, 350-модда.