язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирлиги ҳайъатининг 12.11.2005 й. 35-сон "Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 12.11.2005 й. 1521-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.11.2005 й.

N 1521




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲАЙЪАТИНИНГ

12.11.2005 й.

N 35


ҚАРОРИ



Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш

бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 22 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказишга доир масалаларни янада такомиллаштириш мақсадида ҳамда "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳайъати, ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари:

муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича ўтказиладиган танловларни тўғри ташкил этилиши ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилишини;

малака комиссиялари томонидан танловга оид қабул қилинган қарорларни ва бошқа маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига белгиланган муддатларда қатъий юборилишини таъминласинлар.


3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари ҳамда жойлардаги малака комиссиялари раислари ва аъзолари муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танловларнинг одилона ва қонуний ўтказилишига шахсан жавобгардирлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Апелляция комиссияси (Е. Каньязов) малака комиссиялари томонидан муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танловларни ўтказилишида йўл қўйилган ҳар бир қонунбузилишни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб чиқилишини ҳамда бундай қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича Адлия вазирига аниқ таклифлар киритилишини таъминласин.


5. Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (П. Саматов):

2005 йилнинг декабрь ойида мазкур Низом қоидаларини қўллаш бўйича ўқув семинари ўтказсин;

муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш учун танловлар ўтказиш бўйича малака комиссияларининг фаолиятини мунтазам равишда умумлаштириб борсин ва бу ҳақда ҳар ярим йилда Адлия вазирига ахборот бериб борсин.


6. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Н. Бурханов) ушбу ҳайъат қарорини давлат рўйхатидан ўтказсин ва Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


7. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) ушбу ҳайъат қарорини "Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг 1997 йил 28 апрелдаги 33-сонли қарори билан тасдиқланган "Нотариус лавозимини таъсис этиш ва тугатиш ҳамда нотариус ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.



Ҳайъат раиси, вазир                                                   Б. Мустафоев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 46-сон, 351-модда.