язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 12.11.2005 й. 1521-сон билан рўйхатга олинган Адлия вахирлиги ҳайъатининг 12.11.2005 й. 35-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 12 ноябрда 1521-сон

билан рўйхатга олинган

Адлия вазирлиги ҳайъатининг

2005 йил 12 ноябрдаги

35-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН

Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш

бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ нотариусга муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартибини белгилайди.

Танловнинг асосий мақсади нотариуслик лавозимига чуқур касбий билимга эга бўлган, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб мутахассисларни танлаб олишдан иборат.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (бундан кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб юритилади) томонидан танлов асосида амалга оширилади.

2. Танлов Адлия вазирлиги қошидаги апелляция комиссияси (бундан кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.

Комиссия фаолиятини ташкил этиш Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Апелляция комиссияси тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Комиссиянинг ишчи органи бўлиб Адлия вазирлигининг Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (бундан кейинги ўринларда ишчи органи деб юритилади) ҳисобланади.

3. Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов (бундан буён матнда танлов деб юритилади) нотариус лавозими бўш бўлган тақдирда ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилганда ўтказилади.

Нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши муносабати билан нотариус лавозими вақтинча бўшаган ҳолларда ҳам танлов ўтказилиши мумкин.

4. Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини фақат мазкур Низомда белгиланган тартибда ўтказилган танлов натижаларига кўра берилади.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бошқа тартибда бериш ёки танлов ўтказмасдан беришга йўл қўйилмайди.


5. Комиссия мажлисининг баённомалари ҳар бир нотариус лавозими учун алоҳида юритилиши мумкин.


II. ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Нотариус лавозими бўшагандан (вақтинча бўшагандан) кейин Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда адлия бошқармаси деб юритилади) бу ҳақда буйруқ чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай Адлия вазирлигини (буйруқни илова қилган ҳолда) хабардор қилади.

Тегишли адлия бошқармасининг хабарномаси олинган ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилган кундан бошлаб етти кун ичида ишчи органи томонидан марказий рўзномаларда ҳамда адлия бошқармалари орқали маҳаллий рўзномаларда танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади.

Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

танлов ўтказилаётган нотариус ваколатлари амал қиладиган нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи;

танловда иштирок этувчиларга қўйиладиган талаблар. Ушбу талаблар мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ эълон қилинади;

танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни тақдим этишнинг охирги санаси. Бунда ҳужжатларни тақдим этиш муддати камида бир ой этиб белгиланади;

танлов ўтказиш жойи ва айрим ҳолларда танлов ўтказиш санаси.

Агар танлов нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши муносабати билан ўтказилаётган бўлса, эълонда бу ҳақда кўрсатиб ўтилиши лозим.

Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон қўшимча равишда марказий ва маҳаллий телевидение, радио ҳамда интернет тармоғи орқали берилиши мумкин.

7. Битта нотариал идоранинг икки ёки ундан ортиқ нотариус лавозимларига танловлар комиссиянинг алоҳида мажлисларида ўтказилади.

8. Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан, давлат нотариал идорасида камида икки йил муддатли стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.

Малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган фуқаро малака имтиҳонини қайта топширганидан кейин танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қуйидагилар танловда иштирок этиши мумкин эмас:

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати белгиланган тартибда тугатилган шахс.

9. Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) Адлия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

комиссия номига ариза;

паспорт нусхаси;

белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;

талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисида малака комиссиясининг қароридан кўчирма, мазкур банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно;

охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.

Мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган талабгорлар малака имтиҳонини қайта топширганлиги тўғрисида малака комиссиясининг қароридан кўчирма тақдим этади.

Охирги уч йил мобайнида нотариус лавозимида ишлаган шахслардан малака имтиҳонини топширганлиги ёки қайта топширганлиги тўғрисида малака комиссиясининг қароридан кўчирма талаб қилинмайди.

10. Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ишчи органи томонидан қабул қилинади ва талабгорга қабул қилиб олинган ҳужжатлар рўйхати ва санаси кўрсатилган тилхат берилади. Ҳужжатлар Адлия вазирлигининг девонхонасида рўйхатдан ўтказилади.

Ишчи органи талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Ҳужжатлар тақдим этишнинг охирги санасидан сўнг тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.

11. Ишчи органи томонидан ҳар бир талабгорнинг ҳужжатлари алоҳида ўрганиб чиқилади. Талабгорнинг танловда иштирок этишини рад этишга асослар мавжуд бўлса, ишчи органи томонидан бу ҳақда хулоса тузилади. Мазкур хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Барча талабгорларнинг ҳужжатларини ўрганиш натижаларига кўра, ишчи органи томонидан танлов ўтказиш тўғрисида ёки танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади ва у комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Танлов ўтказиш тўғрисидаги хулосада танлов ўтказиладиган сана кўрсатиб ўтилиши лозим, агар танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда танлов ўтказиладиган сана кўрсатилмаган бўлса.

12. Қуйидаги ҳолларда ишчи органи томонидан танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади:

а) танловда иштирок этиш учун бирорта ҳам талабгор бўлмаса;

б) танловда иштирок этиш учун фақатгина битта талабгор томонидан ҳужжатлар тақдим этилган бўлса, мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

в) танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра барча талабгорларга танловда иштирок этиш рад этилган бўлса;

г) танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра фақатгина битта талабгор танловда иштирок этишга қўйилган бўлса, мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

д) мазкур Низомда белгиланган бошқа ҳолларда.

Танлов ўтказишга қайта эълон тегишли хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланган кундан бошлаб етти кун муддат ичида берилиши лозим. Мазкур Низомнинг 20-банди иккинчи хатбошиси ва 29-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда, танлов ўтказишга қайта эълон бериш кўрсатилган муддат ичида комиссия қарорига асосан амалга оширилади.

13. Агар қайта эълон берилгандан кейин ҳам танловда иштирок этиш учун фақат битта талабгор ҳужжат тақдим этган бўлса, у муқобил номзодсиз танловда иштирок этишга қўйилади.


14. Мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаган ва танловда иштирок этиш учун ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим қилмаган талабгорга танловда иштирок этиш рад этилади.

Ушбу Низомнинг 35 ва 37-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳам талабгорга танловда иштирок этиш рад этилади.

15. Танловда иштирок этиши рад этилган ҳар бир талабгорга комиссия раиси томонидан тегишли хулоса тасдиқлангандан кейин икки кунлик муддатда ишчи органи томонидан мазкур Низомнинг 1а-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборилади.

Танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тасдиқланган тақдирда, кейинги кундан кечиктирмай бу ҳақда талабгорларга мазкур Низомнинг 1б-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборилади.

16. Танлов танлов ўтказиш тўғрисидаги хулоса тасдиқланган кундан бошлаб беш кундан сўнг, лекин ўн беш кундан кечиктирмай ўтказилади.

Танлов куни ҳақида талабгорларга танлов ўтказиладиган кундан камида бир ҳафта олдин хабарнома юборилади.

17. Танловда иштирок этишга қўйилган талабгорлар рўйхати танлов ўтказилишидан беш кун олдин Адлия вазирлигининг фуқароларни қабул қилиш хонасида осиб қўйилади.


III. ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


18. Танлов комиссия томонидан талабгорларнинг касбий билимларини аниқлаш мақсадида ёзма-оғзаки равишда ўтказилади.

19. Танлов комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ҳақиқий ҳисобланади.

20. Агар танлов куни талабгорларнинг барчаси келмаса ёки талабгор (талабгорлар) келмаганлиги оқибатида битта талабгор қолган тақдирда, комиссия танлов кунини камида бир ҳафтагача бўлган муддатга кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу ҳақда танловда иштирок этишга қўйилган барча талабгорларга танлов ўтказиш жойи, санаси ва вақти кўрсатилган ёзма хабарнома юборилади.

Агар кейинги танлов куни ҳам талабгорларнинг барчаси келмаса ёки талабгор (талабгорлар) келмаганлиги оқибатида битта талабгор қолган тақдирда, комиссия танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади.


21. Танлов барча талабгорлар учун бир йўла бир хонада ўтказилади.

Танлов жараёнида комиссия аъзолари ва талабгорлардан ташқари бегона шахсларнинг ҳозир бўлишларига рухсат берилмайди.


22. Комиссиянинг масъул котиби мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида талабгорлар бўйича маълумот тайёрлайди ва комиссиянинг ҳар бир аъзосига тақдим этади.

Комиссия мажлисида масъул котиб унда иштирок этаётган комиссия аъзоларини ҳамда танловда иштирок этишга қўйилган талабгорлар рўйхатини, шу жумладан танлов куни ҳозир бўлган ва танлов куни келмаган талабгорларнинг рўйхатини ўқиб эшиттиради. Шунингдек, масъул котиб танлов ўтказиш тартибини, шу жумладан мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган талабларни батафсил тушунтиради.


23. Танлов ўтказиш тартиби тушунтирилгандан сўнг ҳар бир талабгорга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда танлов варақаси, комиссия аъзоларига эса мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда баҳолаш бюллетенлари тарқатилади.

Баҳолаш бюллетенлари комиссия аъзоларига мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги рўйхат асосида тарқатилади.

Ҳар бир танлов варақаси танловда иштирок этаётган барча комиссия аъзолари томонидан имзоланган бўлиши шарт. Танлов варқасининг биринчи варағи Адлия вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланади.

Ҳар бир баҳолаш бюллетени комиссия раиси томонидан имзоланган ва Адлия вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.

24. Танлов билетидаги саволларга ёзма жавоб ёзиш ва улар бўйича оғзаки жавобга тайёрланиш учун икки соат вақт ажратилади.


25. Танлов бешта саволдан иборат бўлган билет асосида ўтказилиб, бунда ҳар бир билетнинг орқа томонида комиссия раиси ва масъул котибининг имзолари бўлиши лозим. Танлов билетидаги саволларга ёзма жавоблар фақатгина танлов варақасига ёзилади. Талабгорга жавоб ёзиш учун танлов варақаси етарли бўлмаган тақдирда, унга қўшимча танлов варақаси берилади.

26. Танлов билетидаги саволларга тайёрланиш жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:

1) қонунчилик ҳужжатларидан, маълумот берувчи ва махсус адабиётлардан, ҳар қандай турдаги техника воситаларидан ёки бошқа материаллардан (маълумотлардан) фойдаланиш;

2) бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;

3) ўз танлов варақасини топширгунга қадар танлов ўтказилаётган хонадан ташқарига чиқиш.


27. Танлов билетидаги саволларга жавоб тайёрлаб бўлган талабгор комиссияга жавоб беради. Комиссия аъзолари айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида саволлар бериши мумкин.

Комиссия аъзолари баҳолаш бюллетенида талабгорнинг саволларга берган жавобини ўн баллик тизимда баҳолайди.

Саволларга жавоб бериб бўлган талабгорга ўз танлов варақасини топширгандан сўнг хонадан чиқишга рухсат берилади.


28. Баҳолаш бюллетенида балларни ҳисоблаб чиқиш учун комиссия аъзолари орасидан 3 кишидан иборат ҳисоблаш гуруҳи тузилади.

Баҳолаш бюллетенидаги баллар ҳисоблаб чиқилади, ҳисоблаш натижаси юзасидан ҳисоблаш гуруҳи томонидан имзоланган далолатнома тузилади ва комиссия аъзоларига эълон қилинади.

29. Танлов натижасига кўра энг кўп балл олган талабгор танловда ғолиб деб топилади.

Ғолиб деб топилган талабгорнинг баллари танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

Энг кўп балл тўплаган талабгорнинг ёки мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган асосларга кўра танловда иштирок этган талабгорнинг баллари танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам бўлса, комиссия танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

30. Баллар тенг бўлиб қолганда, танлов ғолиби энг кўп бир хил балл олган талабгорлар орасидан овоз бериш йўли билан аниқланади.

Энг кўп овоз олган талабгор танловда ғолиб деб топилади. Овозлар такроран тенг бўлиб қолса, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади.


31. Танлов ўтказиш бўйича комиссия мажлисида баённома юритилади ва у комиссия раиси, масъул котиби ва танловда қатнашган бошқа комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

Баённомада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

танлов ўтказиш жойи ва санаси, танловнинг бошланиш ва якунланиш вақти;

танловда қатнашган комиссия аъзоларининг рўйхати;

танловда ҳозир бўлган талабгорлар ва танловга келмаган талабгорлар рўйхати;

ҳар бир талабгор томонидан олинган билет рақами ва ундаги саволлар мазмуни;

талабгор томонидан билетдаги саволларга жавоб берган ёки жавоб бера олмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида комиссия аъзолари томонидан берилган саволлар ва талабгорнинг унга берган жавоблари мазмуни;

баҳолаш бюллетенларидаги балларни ҳисоблаш натижалари, шу жумладан ҳар бир талабгор томонидан тўпланган баллар;

танлов ғолиби мазкур Низом талабларига кўра овоз бериш йўли билан аниқланган бўлса - овоз бериш натижалари;

танлов ўтказиш жараёнига тааллуқли бўлган бошқа маълумотлар;

танлов якунлари бўйича комиссия қарори, шу жумладан танловда ғолиб деб топилган талабгор;

комиссия қарори устидан шикоят қилиш тартиби.

Талабгорлар томонидан тўпланган баллар, овоз бериш натижалари ҳамда комиссия қарори шу куннинг ўзида танловда иштирок этган талабгорларга ўқиб эшиттирилади.

Танлов варақалари, баҳолаш бюллетенлари ва мазкур Низомнинг 23-бандига мувофиқ тузилган комиссия аъзолари рўйхати мажлис баённомасига илова қилинади.


32. Комиссиянинг баённомаси бир нусхада тузилади. Танловдан сўнг уч кун ичида баённомадан кўчирма танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилиш учун адлия бошқармасига юборилади. Баённома танлов бўйича йиғмажилдга тикиб қўйилади.

Комиссия баённомасидан кўчирма унда иштирок этган барча талабгорларга берилади.



III-1. ТАЛАБГОРДАН НОТАРИУС

ҚАСАМЁДИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

32-1. Танловда ғолиб деб топилган талабгор комиссия мажлисида Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонунининг 3-моддасига асосан қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:

"Нотариус вазифасини ҳалол ва виждонан бажаришга, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга тантанали қасамёд қиламан".


32-2. Талабгор нотариус қасамёди матнини овоз чиқариб ўқийди ва талабгор тўғрисидаги маълумотлар, қасамёд қабул қилинган сана ва жой баён этилган тегишли ҳужжатни имзолайди.

Мазкур ҳужжат ҳам комиссия мажлисининг баённомасига илова қилинади.


32-3. Танловда ғолиб деб топилган талабгорнинг нотариус қасамёдини қабул қилишдан бош тортиши унинг нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечиши деб ҳисобланади



IV. НОТАРИУС ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАШ


33. Комиссиянинг танлов якунлари бўйича қабул қилган қарори адлия бошқармаси томонидан танловда ғолиб деб топилган талабгор билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни адлия бошқармаси томонидан нотариус лавозимига тайинлаш учун асос бўлади.

Агар танлов нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши муносабати билан ўтказилган бўлса, танлов ғолиби билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади ва адлия бошқармаси томонидан тегишли буйруқ чиқарилади.

34. Танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш ҳақидаги адлия бошқармасининг буйруғи комиссия баённомасидан кўчирма олинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай чиқарилади.

Танлов ғолибини нотариуслик лавозимига тайинлаш ҳақидаги адлия бошқармасининг буйруғи нусхаси уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.



V. ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШДАН

ЁКИ  НОТАРИУС ЛАВОЗИМИГА

ТАЙИНЛАНИШДАН ВОЗ КЕЧИШ


35. Талабгор танловнинг ҳар қандай босқичида, шунингдек нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги адлия бошқармасининг буйруғи қабул қилингунга қадар танловда иштирок этишдан ёки нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечишга ҳақли.

Бунинг учун талабгор тегишли адлия бошқармасига ариза билан мурожаат этиши лозим. Ариза келиб тушган тегишли адлия бошқармаси бу ҳақда шу куннинг ўзида Адлия вазирлигини хабардор қилади. Бундай талабгор бир йил давомида кейинги танловларга қўйилмайди.

36. Агар танловда ғолиб деб топилган талабгор нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги адлия бошқармасининг буйруғи қабул қилингунга қадар нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечса, танловда мазкур талабгордан сўнг энг юқори балл олган талабгор комиссия қарори асосида нотариус лавозимига тайинланади.


37. Мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ танлов куни келмаганлиги сабабли танловда иштирок этмаган талабгорлар бир йил давомида кейинги танловларга қўйилмайди, келмаганлик сабабини узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно.



VI. ТАНЛОВ БЎЙИЧА

ҲУЖЖАТЛАРНИ ЮРИТИШ


38. Ўтказилган ҳар бир танлов бўйича материаллар ишчи органининг алоҳида йиғмажилдида юритилади.

Танловни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар, ҳар бир танлов бўйича йиғмажилдларга тикилган ҳолда Адлия вазирлигида (доимий сақланиши назарда тутилган комиссия қарори ва баённомасидан ташқари) ўн йил мобайнида сақланади.


VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

39. Комиссия қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


40. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади

Низомга

1а-ИЛОВА

    


20__йил "____"_____________

_______-сон

Талабгор______________________га

                  (талабгорнинг Ф.И.О.)

________________________________

________________________________

________________________________

(талабгорнинг яшаш манзили)


ХАБАРНОМА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан


нотариус

(танлов ўтказилаётган нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи)


лавозимига ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди.

         

(танловда иштирок этишни рад этиш сабаблари, Низомнинг қайси

            

бандлари бузилганлигини кўрсатган ҳолда санаб ўтилади)


сабабли

Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига мувофиқ Сизга танловда иштирок этиш рад этилди.

Апелляция комиссияси ишчи органи раҳбари







(имзо)


(Ф.И.О.)

Низомга

1б-ИЛОВА


20__йил "____"_____________

_______-сон

Талабгор______________________га

                  (талабгорнинг Ф.И.О.)

________________________________

________________________________

________________________________

(талабгорнинг яшаш манзили)


ХАБАРНОМА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан



нотариус лавозимига

(танлов ўтказилаётган нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи)


ўтказиладиган танлов бўйича



сабабли ҳамда

(танлов ўтказишга қайта эълон бериш сабаблари аниқ кўрсатилиши лозим)


муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг___-бандига мувофиқ танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулосага келинди.

Қайта эълон бериладиган танловда иштирок этиш учун такроран ҳужжатлар топширишингиз мумкинлиги билдирилади*.

Апелляция комиссияси ишчи органи раҳбари







(имзо)


(Ф.И.О.)

*) Танловда иштирок этиш куни келмаган ёки танловда иштирок этишдан воз кечган талабгорларга юборилган хабарномада мазкур хатбоши ёзилмайди.






Низомга

2-ИЛОВА



Адлия вазирлигининг муҳри

(Танлов варақасининг ҳар бир варағи муҳрланган бўлиши шарт)



нотариус лавозимига танлов бўйича

(нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи)


ТАНЛОВ ВАРАҚАСИ

Талабгорнинг (Ф.И.О.)


Билет рақами:


1-савол:


2-савол:


3-савол:


4-савол:


5-савол:


Жавоблар:


Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:



(имзо)


(имзо)


(имзо)

Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:



(имзо)


(имзо)


(имзо)

Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:



(имзо)


(имзо)


(имзо)

Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:



(имзо)


(имзо)


(имзо)

(Танлов варақасининг ҳар бир варағида комиссия аъзоларининг ва талабгорнинг имзолари бўлиши шарт)






Низомга

3-ИЛОВА



                  


(Апелляция комиссияси раисининг Ф.И.О., имзоси)


               


Адлия вазирлигининг муҳри

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги

апелляция комиссиясининг ____- сонли мажлиси


БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ





(нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи)


нотариус лавозимига ўтказилаётган танловда талабгорларни баҳолаш

НАТИЖАСИ

       

Талабгорнинг Ф.И.О.


Балл









         

          

Комиссия аъзоси:


/


/


(Ф.И.О.)


(имзо)


             





Низомга

4-ИЛОВА





(Апелляция комиссияси раисининг Ф.И.О., имзоси)

                   



Адлия вазирлигининг муҳри

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

қошидаги апелляция комиссиясининг

_________________________________________________

(нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи)


нотариус лавозимига ўтказилаётган танловда

қатнашган комиссия аъзоларининг

РЎЙXАТИ


20__ йил "___" ______________

            

Т/р

Ф.И.О.


Апелляция

комиссиясига

келганлиги ҳақида

имзо


Баҳолаш

бюллетенини

олганлиги ҳақида

имзо


1.





2





3.





4.





5.





6.





7.





8.





9.





10.





11.





                     

                  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 46-сон, 351-модда.