язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Молия вазирлигининг 103-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2005-65-сон "Алкоголли маҳсулотга тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини ҳисоблаб чиқиш ва "Ўзвиносаноат" холдинг компаниясининг реконструкциялаш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 06.11.2005 й. Қарори (АВ томонидан 30.11.2005 й. 1526-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.11.2005 й.

N 1526

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.11.2005 й.

N 103

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

06.11.2005 й.

N 2005-65

ҚАРОРИ



Алкоголли маҳсулотга тўланадиган акциз солиғининг

бир қисмини ҳисоблаб чиқиш ва "Ўзвиносаноат" холдинг

компаниясининг реконструкциялаш ва ривожлантириш

жамғармасига йўналтириш тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида

(2005 йил 10 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 октябрдаги ПҚ-204-сонли "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси ва "Ўзспиртсаноат" ҳиссадорлик компанияси корхоналарининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чоралари тўғрисида"ги қарорига асосан ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Алкоголли маҳсулотга тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини ҳисоблаб чиқиш ва "Ўзвиносаноат" холдинг компаниясининг реконструкциялаш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтириш тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                       С. Раҳимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                              Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 47-48-сон, 361-модда.