язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси халқаро битимларини тузиш, ижро этишнинг қонуний асослари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2005 й. ПҚ-241-сон "Халқаро шартномаларни бекор деб эълон қилиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2005 й.

N ПҚ-241



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ БЕКОР

ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



1. 2001 йил 7 июнда Ялта шаҳрида имзоланган ГУУАМ Ялта Хартияси;

2003 йил 4 июлда Ялта шаҳрида имзоланган савдо ва юк ташишга кўмаклашиш бўйича ГУУАМда қатнашувчи давлатлар ўртасида ҳамжиҳатлик тўғрисидаги Меморандум;

2003 йил 4 июлда Ялта шаҳрида имзоланган ГУУАМда қатнашувчи давлатлар Ҳукуматлари ўртасида божхона ишларидаги ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим бекор деб эълон қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги депозитарийга Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бекор деб эълон қилинганлиги тўғрисида тегишли билдиришномалар йўлласин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 51-сон, 377-модда.