ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

ЎзР 05.05.1994 й. 1054-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 05.05.1994 й. 1054-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



18-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Суд бошқарувчиси иқтисодий суд томонидан вазифага тайинланган санадан эътиборан ўн кун ичида банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларга зарар етказилиши ҳодисаси учун ўз жавобгарлигини қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда суғурталамоғи керак. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



25-модда биринчи қисм еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


суд бошқарувчилари фаолияти устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда уни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида иқтисодий судга ариза билан мурожаат этади; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



66-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида, шунингдек қарздор томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар бузилган ҳолда тузилган ёки ижро этилган ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларининг қўлланилиши ҳақида иқтисодий судга ўз номидан талаблар қўйиш; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



90-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар томонидан шу таъминотдан келиб чиқадиган мажбуриятлар кредиторларнинг талабларини қондириш учун иқтисодий суд белгилаган муддатда бажарилмаганлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу шахсларнинг қарздорнинг кредиторлар олдидаги мажбуриятлари юзасидан солидар ёки субсидиар жавобгарлигига сабаб бўлади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



103-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздор тузган битим, шу жумладан унинг ташқи бошқарув жорий этилгунга қадар тузган битими қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича ташқи бошқарувчининг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



110-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кимошди савдосига қўйиладиган корхонани (бизнесни) сотишда бошланғич нарх, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, корхонанинг мол-мулкини баҳоловчи ташкилот ўтказган баҳолаш ҳисобга олинган ҳолда, кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси қарори билан белгиланади. (ЎзР 17.09.2010 й. ЎРҚ-257-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



111-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кимошди савдосига қўйиладиган мол-мулкнинг бир қисмини сотишда бошланғич нарх, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулкини баҳоловчи ташкилот ўтказган баҳолаш ҳисобга олинган ҳолда, кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси қарори билан белгиланади. (ЎзР 17.09.2010 й. ЎРҚ-257-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



114-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздор акциядорлик жамиятининг устав фондини унинг қўшимча акцияларини чиқариш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарор кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинади. Агар қарздорнинг устав фондини унинг қўшимча акцияларини жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда эълон қилинган акцияларнинг қарздор уставида белгиланган миқдорини кўпайтириш қисмига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш зарур бўлса, унда қарздорнинг уставига фақат қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилганидан кейин устав фондини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин бўлади. (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



115-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздорнинг активлари ўрни алмаштирилаётганда қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар амалда бўлган барча меҳнат шартномалари, иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари янги ташкил этилаётган акциядорлик жамиятига ёки акциядорлик жамиятларига ўтказилган ҳолда, ўз кучини сақлаб қолади. Қарздорнинг айрим фаолият турларини амалга оширишга доир лицензиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта расмийлаштирилиши керак. (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



125-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисига мувофиқ ижро этилиши тугатилган ижро ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг барча мажбуриятлари бажарилишига фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади. (ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



128-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилса, қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади. (ЎзР 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



135-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун ҳужжатларида айрим қарздор корхонани (бизнесни) ёки унинг мол-мулки бир қисмини банкларга сотишнинг ёки ўтказишнинг бошқача тартиби назарда тутилиши мумкин. (ЎзР 03.10.2011 й. ЎРҚ-300-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



183-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Иқтисодий суд депозитига киритилган пул маблағлари ҳисобидан кредиторларнинг талабларини қондиришдан олдин банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш ва иқтисодий суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорини бажариш билан боғлиқ харажатлар қопланади, шунингдек қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс қайси фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг талаблари қондирилади. (ЎзР 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



185-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чораларни кўриши учун давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши шарт. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 13.12.2019 й. ЎРҚ-594-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда ўн учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


суд санацияси - иқтисодий суд томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда кредиторлар олдидаги қарзини узиш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини санация қилувчи бошқарувчига ўтказмаган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомили; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



3-модда ўн тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ташқи бошқарув - иқтисодий суд томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомили; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



3-модда ўн бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


тугатишга доир иш юритиш - иқтисодий суд томонидан кредиторларнинг талабларини мутаносиб равишда қондириш ҳамда қарздорни қарзлардан қутулган деб эълон қилиш мақсадида банкрот деб топилган қарздорга нисбатан қўлланиладиган банкротлик таомили; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



4-модда матнининг олдинги таҳрири


Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.


Қаранг: ФК 57-моддасининг биринчи қисми

Шунингдек қаранг: ОХС Пленумининг 2006 йил 27 январдаги "Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 142-сон Қарорининг 3-банди



5-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш юз каррасини ташкил этадиган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг камида ўттиз каррасини ташкил этадиган бўлса, иқтисодий суд томонидан қўзғатилиши мумкин, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



6-модданинг олдинги таҳрири


6-модда. Иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи

(ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)


Пул мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, кредитор ва прокурор эга. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Қаранг: Мазкур Қонуннинг 37, 39, 44-моддалари


Мажбурий тўловлар мажбуриятини бажармаганлиги натижасида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, прокурор, давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар эга. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Қаранг: ХПК 44-моддасининг биринчи қисми; Мазкур Қонун 25-модда биринчи қисмининг биринчи, учинчи хатбошилари, 37, 43, 44-моддалари, 175-моддасининг биринчи қисми, 188-моддаси

Шунингдек қаранг: ОХС Пленумининг 2006 йил 27 январдаги "Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 142-сон Қарорининг 3-банди



7-модданинг олдинги таҳрири


7-модда. Қарздорнинг иқтисодий судга

мурожаат этиши асослари

(ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)


Қарздор, агар унинг ушбу Қонуннинг 4-моддасида белгиланган муддатда пул мажбуриятларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этишга ҳақли. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Шунингдек қаранг: ОХС Пленумининг 2006 йил 27 январдаги "Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 142-сон Қарорининг 3-банди


Қарздор юридик шахс қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг қарори ёхуд қарздор мол-мулкининг эгаси томонидан вакил қилинган органнинг қарори асосида ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, иқтисодий судга мурожаат этади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Қаранг: Мазкур Қонун 8-моддасининг иккинчи қисми



10-модданинг олдинги таҳрири


10-модда. Кредиторлар йиғилиши


Банкротлик таомили қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини ушбу Қонунга мувофиқ ташкил этиладиган кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Иқтисодий суд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритиш учун қабул қилиб олган пайтдан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини қондириш мақсадида якка тартибда мурожаат этишга ҳақли эмас. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Қарздорга нисбатан содир этиладиган ҳаракатларнинг ҳаммасини барча кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси амалга оширади.

Кредиторлар, мажбурий тўловларга доир талаблар қисми бўйича эса давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар кредиторлар йиғилишининг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган иштирокчиларидир. Кредиторлар йиғилишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан қарздор ходимларининг вакили, суд бошқарувчиси, қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили иштирок этади.

Банкротлик тўғрисидаги ишда ягона кредитор иштирок этаётган бўлса, кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатига тааллуқли қарорларни қабул қилишни шу кредиторнинг ўзи амалга оширади.

Кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатига қуйидаги қарорларни қабул қилиш киради:

келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор;

кредиторлар қўмитаси аъзоларини сайлаш, унинг миқдорий таркибини белгилаш ва бундай қўмита аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарор;


Қаранг: Мазкур Қонуннинг 16-моддаси


суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ва уларнинг муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарор; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)


Қаранг: Мазкур Қонуннинг 76-моддаси


қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

суд санацияси режасини тасдиқлаш ҳамда қарзларни узиш жадвалини маъқуллаш тўғрисидаги қарор;


Қаранг: Мазкур Қонуннинг 83-моддаси


ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор.


Қаранг: Мазкур Қонуннинг 106-моддаси


Кредиторлар йиғилишини ташкил этиш ва ўтказиш суд бошқарувчиси томонидан амалга оширилади.


Қаранг: ВМ 2004 йил 23 мартдаги 138-сон Қарори билан тасдиқланган “Суд бошқарувчилари тўғрисида”ги Низом 20-бандининг биринчи, тўртинчи хатбошлари


Кредиторлар йиғилиши, агар унда қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлари умумий суммасининг камида учдан икки қисми миқдорида талаблар билдираётган, овоз бериш ҳуқуқи бор кредиторлар ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади. Кредиторлар йиғилишда ўз вакиллари орқали иштирок этишлари ҳам мумкин. Кредиторлар йиғилишида кворум бўлмаса, ўн кунлик муддат ичида кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, йиғилиш, унинг ўтказиладиган санаси, вақти ва жойи тўғрисида кредиторлар лозим даражада хабардор этилган бўлса, ҳозир бўлган кредиторлар сонидан қатъи назар, ваколатли ҳисобланади.


Қаранг: Мазкур Қонун 11-моддасининг биринчи қисми


Агар кредитор қарздорга нисбатан эътироф этилган талабларга эга бўлса, бундай кредитор кредиторлар йиғилишида овоз бериш ҳуқуқига эга.


Қаранг: Мазкур Қонун 13-моддасининг иккинчи қисми


Кредиторлар йиғилишида баённома юритилади.

Кредиторлар йиғилиши баённомасига қуйидагилар илова қилиниши керак:

кредиторлар йиғилиши ўтказилаётган санадаги ҳолатга кўра кредиторларнинг талаблари реестри;


Қаранг: Мазкур Қонуннинг 14-моддаси


кредиторларнинг вакиллари ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар;

кредиторлар йиғилиши иштирокчиларининг қайд варақалари;

кредиторлар йиғилиши иштирокчиларига танишиб чиқиш ва (ёки) тасдиқлаш учун тақдим этилган материаллар;

кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида кредиторлар ва ваколатли органлар тегишли равишда хабардор этилганлиги далиллари;

овоз бериш бюллетенлари;

суд бошқарувчисининг ихтиёрига кўра ёки кредиторлар йиғилиши қарорига биноан бошқа ҳужжатлар.

Кредиторлар йиғилиши баённомаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай иқтисодий судга топширилиши керак. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Шунингдек қаранг: ОХС Пленумининг 2006 йил 27 январдаги "Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 142-сон Қарорининг 6-банди



13-модда матнининг олдинги таҳрири


Овозга қўйилган масалалар юзасидан кредиторлар йиғилиши қарори йиғилишда ҳозир бўлган кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Ҳар бир кредитор кредиторлар йиғилиши ўтказилаётган санадаги ҳолатга кўра умумий кредиторлик қарзидаги ўз улушига мутаносиб овозлар сонига эга бўлади.

Кредиторлар йиғилиши қуйидаги қарорларни барча кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилади:

келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор;


Қаранг: Мазкур Қонун 145-моддасининг учинчи қисми


суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ва уларнинг муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

суд бошқарувчисининг тайинланиши, алмаштирилиши ёки вазифасидан озод қилиниши тўғрисидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

Агар кредиторларнинг йиғилишида ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қарорларни қабул қилиш учун кредиторларнинг овозлари зарур миқдорга етмайдиган бўлса, кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, йиғилиш, унинг ўтказиладиган санаси, вақти ва жойи тўғрисида кредиторлар лозим даражада хабардор этилган бўлса, бундай қарорларни йиғилишда ҳозир бўлган кредиторлар сонининг кўпчилик овози билан қабул қилишга ваколатли ҳисобланади.

Банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахслар кредиторлар йиғилишининг қарори устидан иқтисодий судга шикоят беришга ҳақли. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Шунингдек қаранг: ОХС Пленумининг 2006 йил 27 январдаги "Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 142-сон Қарори 21-бандининг тўртинчи хатбоши



28-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда қуйидаги таомиллар қўлланилади: (ЎзР 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

келишув битими;


Қаранг: Мазкур Қонуннинг VIII боби


тугатишга доир иш юритиш.


Қаранг: Мазкур Қонуннинг VII боби



49-модданинг олдинги таҳрири


49-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш муддати


Банкротлик тўғрисидаги иш иқтисодий суднинг мажлисида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши лозим. Банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш алоҳида ҳолларда икки ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)


Шунингдек қаранг: ОХС Пленумининг 2006 йил 27 январдаги "Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 142-сон Қарорининг 10-банди



65-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Мува??ат бошқарувчи кредиторлар ёки банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи таклиф этган номзодлар орасидан иқтисодий суд томонидан тайинланади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



65-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мува??ат бошқарувчининг уни ўз вазифасини бажаришдан озод этиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган тақдирда иқтисодий суд кредиторлар таклиф этган номзодлар орасидан янги мува??ат бошқарувчини тайинлайди. Мува??ат бошқарувчининг номзоди кўрсатилмаган бўлса, иқтисодий суд мува??ат бошқарувчини банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи таклиф этган номзодлар орасидан тайинлайди. Мува??ат бошқарувчи янги мува??ат бошқарувчи тайинлангунга қадар ўз вазифасини бажаришни давом эттиради. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



78-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Суд санацияси кўпи билан йигирма тўрт ойлик муддатга жорий этилади, бу муддат мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар кредиторларнинг талабларини қондириши учун иқтисодий суд томонидан кўпи билан олти ойга узайтирилиши мумкин. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



84-модданинг олдинги таҳрири


84-модда. Қарзни узиш жадвалига ўзгартишлар киритиш


Қарздор қарзни узиш жадвалини бажармаган ҳолларда (қарзнинг белгиланган муддатларда ва (ёки) белгиланган ҳажмларда узилмаганлиги), қарздор талабларни бажариш санаси бошланган пайтдан эътиборан икки ҳафта муддат ичида қарзни узиш жадвалига киритиш мўлжалланаётган ўзгартишларни маъқуллаш тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторларга мурожаат қилишга ҳақли. Илтимосноманинг нусхаси санация қилувчи бошқарувчига юборилади. Санация қилувчи бошқарувчи илтимоснома олинган пайтдан эътиборан икки ҳафтадан кечиктирмай шу илтимоснома асосида кредиторлар йиғилишини чақиради. Қарзни узиш жадвалига ўзгартишлар киритиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда кредиторлар йиғилиши қарзни узиш жадвалига оид ўзгартишларни тасдиқлаш тўғрисидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақли. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақида ўз вақтида хабар қилинмаган ва қарзни узиш жадвали иқтисодий суд томонидан тасдиқланганидан кейин ишга қўшилган кредиторнинг талаблари ёки мажбуриятларни бажариш муддати кузатув жараёнида бошланган талаблар иқтисодий суднинг ажрими асосида қарзни узиш жадвалига киритилади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Иқтисодий суд фақат кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган талаблар хусусида қарзни узиш жадвалига ўзгартишлар киритиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



91-модда матнининг олдинги таҳрири


Агар қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имконияти аниқланган бўлса, ташқи бошқарув кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, мол-мулкида давлат улуши бўлган корхоналар бўйича эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида иқтисодий суд томонидан жорий этилади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Шунингдек қаранг: ОХС Пленумининг 2006 йил 27 январдаги "Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 142-сон Қарори 28-бандининг биринчи хатбоши


Иқтисодий суднинг ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши керак ва бу ажрим устидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Қаранг: ХПКнинг 172, 191, 203-моддалари


Ташқи бошқарув, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга жорий этилади. Суд санацияси ва ташқи бошқарувнинг жами муддати ўттиз олти ойдан ошмаслиги лозим.


Шунингдек қаранг: ОХС Пленумининг 2006 йил 27 январдаги "Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 142-сон Қарори 28-бандининг иккинчи, учинчи хатбошилари


Ташқи бошқарув учун белгиланган муддат кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг қарорига ёки ташқи бошқарувчининг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддатлар доирасида қисқартирилиши ёки узайтирилиши мумкин. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Шунингдек қаранг: ОХС Пленумининг 2006 йил 27 январдаги "Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 142-сон Қарори 28-бандининг тўртинчи хатбоши



102-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири



Ташқи бошқарувчи қарздорнинг банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунга қадар тузилган шартномаларини ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан эътиборан уч ойлик муддат ичида бажаришдан бош тортишга ҳақли.



102-модда иккинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қарздорнинг шартномаларини бажаришдан бош тортиш фақат барча тарафлар томонидан тўлиқ ёки қисман бажарилмаган шартномаларга нисбатан, қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда билдирилиши мумкин:



103-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин ёки қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ариза берилишидан олдинги олти ой ичида қарздор юридик шахс томонидан тузилган, қарздорнинг иштирокчиси қарздорнинг иштирокчилари таркибидан чи??анлиги муносабати билан унга мол-мулкдаги улушини тўлаш (ажратиб бериш) билан боғлиқ бўлган битим ташқи бошқарувчининг ёки кредиторнинг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин, шундай битим бўйича олинган барча нарсалар қарздорга қайтарилади. Бундай ҳолларда ушбу Қонуннинг 134-моддасига мувофиқ иштирокчи тўртинчи навбатдаги кредитор деб эътироф этилади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



124-модда матнининг олдинги таҳрири


Иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Тугатишга доир иш юритиш муддати бир йилдан ошиши мумкин эмас. Зарурат бўлганда бу муддат иқтисодий суднинг ажрими билан узайтирилиши мумкин. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Тугатишга доир иш юритиш муддати банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига биноан ёки иқтисодий суднинг ташаббуси билан узайтирилиши мумкин. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Иқтисодий суднинг тугатишга доир иш юритиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Қаранг: ХПКнинг 172, 191, 203-моддалари


Иқтисодий суд қарздорнинг фаолияти хусусиятидан келиб чиқиб, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорида кредиторлар йиғилишининг ва (ёки) тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг илтимосномасига кўра қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан тугатишга доир иш юритиш ўтказилишини кўрсатиши мумкин. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Шунингдек қаранг: ОХС Пленумининг 2006 йил 27 январдаги "Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 142-сон Қарорининг 30-банди



156-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона банкротлиги тўғрисидаги иш, агар қарздор кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаса, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича тегишли мажбурият мазкур мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар бўйича мазкур мажбурият бошланган кундан эътиборан олти ой ичида бажарилмаган бўлса, башарти қарздорга нисбатан билдирилаётган талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг карраси миқдорини ташкил этса, иқтисодий суд томонидан қўзғатилиши мумкин. (ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар энг кам иш ҳақи миқдорининг камида беш юз каррасини ташкил этадиган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса энг кам иш ҳақи миқдорининг камида ўттиз каррасини ташкил этадиган бўлса, иқтисодий суд томонидан қўзғатилиши мумкин, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



156-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона банкротлиги тўғрисидаги иш, агар қарздор кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаса, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича тегишли мажбурият мазкур мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар бўйича мазкур мажбурият бошланган кундан эътиборан олти ой ичида бажарилмаган бўлса, башарти қарздорга нисбатан билдирилаётган талаблар энг кам иш ҳақининг камида беш минг карраси миқдорини ташкил этса, иқтисодий суд томонидан қўзғатилиши мумкин. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 22.10.2019 й. ЎРҚ-572-сон Қонунидан олдинги таҳрири



133-модданинг олдинги таҳрири


133-модда. Кредиторларнинг гаров билан

таъминланган талабларини қондириш


Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қондириш қарздорнинг гаровга қўйилган мол-мулки (гаров нарсаси) сотилганидан кейин тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Бу маблағлар қолдиғи кредиторларнинг талабларини ушбу Қонуннинг 134-моддасида белгиланган навбат тартибида қондиришга мўлжалланади.

Агар гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини тўла қондириш учун етарли бўлмаса, унда талабларнинг қолган қисми ушбу Қонуннинг 134-моддасида белгиланган навбат тартибида қондирилиши керак.

Гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) реализация қилиш бўйича очиқ кимошди савдоси ва (ёки) такрорий очиқ кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилган тақдирда, мазкур мол-мулк талаблари гаров билан таъминланган кредиторларга белгиланган тартибда қабул қилиш учун таклиф этилади. Агар қабул қилинган гаровга қўйилган мол-мулкнинг (гаров нарсасининг) қиймати кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларидан кўп бўлса, бунда юзага келган фарқ мазкур мол-мулкни қабул қилаётган кредиторлар томонидан пул шаклида қопланади. (ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин


Агар қарздорнинг бутун мол-мулки гаров нарсаси бўлса ва гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган талаблари суммасидан кам ёки унга тенг бўлиб қолса, кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш ушбу Қонун 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган харажатлар қопланганидан ва талаблар қондирилганидан кейин ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатлари бўйича талаблар қондирилганидан кейин амалга оширилади. (ЎзР 20.12.2005 й. ЎРҚ-15-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



134-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Иккинчи навбатда - мажбурий тўловлар бўйича, мажбурий суғурта бўйича, банкларнинг кредитлари ва банк кредитлари суғуртаси бўйича талаблар, шунингдек кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларининг гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) сотишдан тушган сумма етарли бўлмаганлиги оқибатида қопланмай қолган қарздорликка тааллуқли қисми




ЎзР 20.03.2019 й. ЎРҚ-531-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу Қонун бюджетдан таъминланадиган ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди.



19-модда биринчи қисм тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


олдиндан давлат божи тўламай туриб, даъво аризалари ва бошқа аризалар билан иқтисодий судга мурожаат этиш; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



35-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Банкротлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ иқтисодий судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг (органнинг) аризаси асосида қарздор жойлашган ердаги (яшаш жойидаги) иқтисодий суд томонидан қўзғатилади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 29.01.2018 й. ЎРҚ-463-сон Қонунидан олдинги таҳрири



35-модда иккинчи  қисмининг олдинги таҳрири


Қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича, ушбу Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



46-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Иқтисодий суд банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахснинг аризасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига мувофиқ кредиторлар талабларини таъминлашга доир чора-тадбирлар кўришга ҳақли. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



46-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кредиторларнинг талабларини таъминлашга доир, Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари иқтисодий суд битимларни суд бошқарувчиси розилигисиз тузишни тақиқлаб қўйишга, қарздорга қимматли қоғозларни, валюта қимматликларини ва бошқа мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсларга топширишни юклашга ҳамда қарздорнинг мол-мулки сақланишини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар кўришга ҳақли. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



60-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Банкротлик тўғрисидаги ишда аризалар, шикоятлар (илтимосномалар) ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари бўйича иқтисодий суд чиқарган ажрим Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида белгиланган тартибда ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда қайта кўрилиши лозим. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модда матнининг олдинги таҳрири


Ушбу Қонуннинг мақсади юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



3-модда ўн олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қарздор - пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;



5-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар энг кам иш ҳақи миқдорининг камида беш юз каррасини ташкил этадиган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан эса энг кам иш ҳақи миқдорининг камида ўттиз каррасини ташкил этадиган бўлса, иқтисодий суд томонидан қўзғатилиши мумкин, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



8-модда биринчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қарздорнинг аризаси билан қуйидаги ҳолларда қарздорнинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор иқтисодий судга мурожаат этиши шарт: (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



11-модда учинчи қисм еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи.



18-модда иккинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


якка тартибдаги тадбиркорлар, агар уларга нисбатан банкротлик таомили жорий этилган бўлса;



28-модда иккинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда қуйидаги таомиллар қўлланилади:



37-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздорнинг ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси иқтисодий судга ёзма шаклда берилади ва тегишинча қарздор юридик шахснинг раҳбари ёки қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёхуд уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



39-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Кредиторнинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси иқтисодий судга ёзма шаклда берилади. Кредитор юридик шахснинг аризаси унинг раҳбари ёки вакили томонидан, кредитор якка тартибдаги тадбиркорнинг аризаси эса шу жисмоний шахснинг ўзи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



128-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилса, қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади. (ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



145-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор қарздор номидан тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи ёки тугатиш бошқарувчиси томонидан қабул қилинади.



X боб номининг олдинги таҳрири


X БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРНИНГ БАНКРОТЛИГИ



174-модданинг олдинги таҳрири


174-модда. Якка тартибдаги тадбиркор

банкротлигининг тартибга солиниши


Якка тартибдаги тадбиркорнинг банкротлиги билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар мазкур бобда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Қонуннинг I-III боблари қоидалари қўлланилади.



175-модданинг олдинги таҳрири


175-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни

банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза


Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза иқтисодий судга қарздор якка тартибдаги тадбиркор, кредитор, прокурор, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан берилиши мумкин. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига кредиторлар ҳам эга, ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги, алиментларни ундириш тўғрисидаги талаблар, шунингдек шахсий хусусиятдаги бошқа талаблар қўядиган кредиторлар бундан мустасно.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш таомили амалга оширилаётганда ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги, алиментларни ундириш тўғрисидаги талабларни, шунингдек шахсий хусусиятдаги бошқа талабларни қўядиган кредиторлар ўз талабларини тақдим этишга ҳақли. Мазкур кредиторларнинг талаблари, агар улар банкротлик таомили қўлланилаётганда билдирилмаган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг банкротлиги таомили тугаганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади.



177-модданинг олдинги таҳрири


177-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг

тугатиш массасига кирмайдиган мол-мулки


Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулки тугатиш массасига кирмайди.

Иқтисодий суд қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳамда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг асослантирилган илтимосномасига биноан қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлган ноликвид мол-мулкини ёки реализация қилинишидан келган даромад кредиторларнинг талабларини қондиришга моҳиятан таъсир этмайдиган мол-мулкини тугатиш массасидан чиқаришга ҳақли. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ушбу модда иккинчи қисмининг қоидаларига мувофиқ тугатиш массасидан чиқариладиган мол-мулкининг умумий қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик каррасидан ортиқ бўлмаслиги керак. Бундай мол-мулк рўйхати иқтисодий суд томонидан тасдиқланиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади, ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



178-модданинг олдинги таҳрири


178-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркор

битимларининг ҳақиқий эмаслиги


Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза иқтисодий судга берилганидан кейин қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ўз мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш ёки манфаатдор шахсларга бошқа усулларда бериш билан боғлиқ битимлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлардир. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Кредиторнинг талабига биноан иқтисодий суд ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатини қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг битим предмети бўлган мол-мулкини қарздор якка тартибдаги тадбиркор мол-мулки таркибига қайтариш тариқасида ёки ундирувни манфаатдор шахсларда турган тегишли мол-мулкка қаратиш тариқасида қўллайди. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



179-модданинг олдинги таҳрири


179-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг

банкротлиги тўғрисидаги ишни иқтисодий судда кўриш

(ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)


Иқтисодий суд қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш билан бир пайтда унинг мол-мулкини хатлайди, қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустасно. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг пул мажбуриятлари бажарилиши хусусида учинчи шахслар томонидан асосли кафиллик берилган ёки кафолатланган бошқа таъминот тақдим этилган тақдирда иқтисодий суд мазкур тадбиркорнинг илтимосномасига биноан унинг мол-мулкини (мол-мулкининг бир қисмини) хатловдан чиқариши мумкин. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Иқтисодий суд қарздор якка тартибдаги тадбиркор кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиши ёки келишув битимига эришилиши учун банкротлик тўғрисидаги ишни кўришни мазкур тадбиркорнинг аризасига биноан узоғи билан бир ой муддатга кечиктириши мумкин. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Қарздор якка тартибдаги тадбиркор фуқарога нисбатан мерос очилганлиги тўғрисида маълумот бўлган тақдирда, иқтисодий суд мазкур тадбиркорнинг банкротлиги тўғрисидаги иш юритишни мерос тақдири тўғрисидаги масала қонунда белгиланган тартибда ҳал қилингунга қадар тўхтатиб туришга ҳақли. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Агар қарздор якка тартибдаги тадбиркор ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган муддатда кредиторларнинг талаблари қондирилганлигини кўрсатувчи далил-исботларни тақдим этмаган ва белгиланган муддатда келишув битимини тузмаган бўлса, иқтисодий суд мазкур тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



180-модда номининг олдинги таҳрири


180-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни

банкрот деб топишнинг оқибатлари



180-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорни иқтисодий суд барча маълум кредиторларга улар ўз талабларини тақдим этадиган муддатни кўрсатган ҳолда юборади, бу муддат бир ойдан кам бўлмаслиги, бироқ икки ойдан ошмаслиги керак. Иқтисодий суднинг мазкур қарорини юбориш қарздор якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан амалга оширилади.



181-модданинг олдинги таҳрири


181-модда. Иқтисодий суднинг қарорини бажариш

(ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)


Иқтисодий суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ҳамда ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси қарздорнинг мол-мулки сотилишини амалга ошириш учун давлат ижрочисига юборилади. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг барча мол-мулки сотилиши керак, ушбу Қонунга мувофиқ тугатиш массасига кирмайдиган мол-мулк бундан мустасно. (ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг кўчмас мол-мулкини ёки қимматли кўчар мол-мулкини доимий бошқарув зарур бўлганда иқтисодий суд мазкур мақсадлар учун тугатиш бошқарувчисини тайинлайди ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилайди. Бундай ҳолларда қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулки тугатиш бошқарувчиси томонидан сотилади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулкини сотишдан тушган, шунингдек мавжуд нақд пул маблағлари қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилган иқтисодий суднинг депозитига киритилади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



183-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Иқтисодий суд депозитига киритилган пул маблағлари ҳисобидан кредиторларнинг талабларини қондиришдан олдин қадар банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш ва иқтисодий суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорини бажариш билан боғлиқ харажатлар қопланади, шунингдек қарздор якка тартибдаги тадбиркор қайси фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг талаблари қондирилади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



184-модданинг олдинги таҳрири


184-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни

мажбуриятлардан озод қилиш


Банкрот деб топилган қарздор якка тартибдаги тадбиркор кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаганидан кейин мазкур тадбиркорни банкрот деб топиш таомили амалга оширилаётганда кредитор томонидан билдирилган талабларни келгусида бажаришдан озод этилади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган талаблар бундан мустасно.

Кредиторларнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаблари, алиментларни ундириш тўғрисидаги талаблар, шунингдек шахсий хусусиятдаги, иқтисодий суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорини ижро этиш тартибида қаноатлантирилмаган ёки қисман қаноатлантирилган ёхуд қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш таомили амалга оширилаётганида билдирилмаган бошқа талаблар ўз кучида қолади ва қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг банкротлиги таомили тамомланганидан кейин тегишинча тўла ҳажмда ёки қаноатлантирилмаган қисми ҳажмида тақдим этилиши мумкин. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Қарздор якка тартибдаги тадбиркор томонидан мол-мулкнинг яширилганлиги ёки унинг ўз мол-мулкини учинчи шахсларга ғайриқонуний тарзда берганлиги фактлари аниқланган тақдирда банкротлик жараёнида талаблари қондирилмаган кредитор ундирувни ана шу мол-мулкка қаратиш талабини тақдим этишга ҳақли.




ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонунидан олдинги таҳрири



45-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Иқтисодий суднинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ва банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш ҳақидаги ажрими иқтисодий суд томонидан давлат солиқ хизмати органларига ва бошқа ваколатли органларга, қарздор жойлашган ердаги (яшаш жойидаги) суд ижрочисига юборилади. Қарздор юридик шахснинг ўзига нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ажримнинг нусхасини ўзининг ваколатхоналари ва филиаллари жойлашган ердаги шундай шахсларга (органларга) юбориш мажбурияти унинг ўзига юклатилади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



50-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Банкротлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, дарҳол ижро этилиши лозим. Банкротлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) суд ижрочисига юборилади. (ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



125-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисига мувофиқ ижро этилиши тугатилган ижро ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг барча мажбуриятлари бажарилишига фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади. (ЎзР 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



181-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Иқтисодий суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ҳамда ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси қарздорнинг мол-мулки сотилишини амалга ошириш учун суд ижрочисига юборилади. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг барча мол-мулки сотилиши керак, ушбу Қонунга мувофиқ тугатиш массасига кирмайдиган мол-мулк бундан мустасно. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда ўн биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Кредиторлар йиғилиши баённомаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай хўжалик судига топширилиши керак. (ЎзР 03.10.2011 й. ЎРҚ-300-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



19-модда учинчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир ҳаракатларни амалга ошириши ва чора-тадбирлар кўриши ҳамда улар ҳақида кредиторлар йиғилишига, хўжалик судига, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши; (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)



36-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар банкротлик тўғрисидаги ишда қўлланиладиган ҳар қандай тартиб-таомил жараёнида хўжалик судига сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинлаш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин. (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



49-модда матнининг олдинги таҳрири


Банкротлик тўғрисидаги иш хўжалик судининг мажлисида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши лозим. Банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш алоҳида ҳолларда икки ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин. (ЎзР 03.10.2011 й. ЎРҚ-300-сон Қонуни таҳриридаги модда)



51-модда матнининг олдинги таҳрири


Суд санациясини, ташқи бошқарувни жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар бўлмаганда, хўжалик судининг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 4-моддасида назарда тутилган банкротлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.

Хўжалик судининг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши лозим.

Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Хўжалик судининг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорида қарздорнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ўз кучини йўқотганлиги кўрсатилади.



59-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ёки тугатишга доир иш юритиш жараёнида суд бошқарувчиси ушбу Қонунга мувофиқ берган аризалар, шу жумладан ўзи билан кредиторлар ўртасида, ўзи билан қарздор ўртасида келиб чи??ан келишмовчиликлар тўғрисида берган аризалар, шунингдек кредиторларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлиги хусусидаги шикоятлари бу ариза ва шикоятлар олинган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатдан кечиктирмай хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади. Суд бошқарувчисининг аризасига, кредиторнинг шикоятига мазкур аризани ёки шикоятни кўриб чиқишда иштирок этаётган бошқа шахсларга уларнинг нусхалари юборилганлигига оид далиллар илова қилинмоғи лозим. Мазкур аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан хўжалик суди ажрим чиқаради. Бу ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. (ЎзР 03.10.2011 й. ЎРҚ-300-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



71-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Мува??ат бошқарувчи кредиторларнинг биринчи йиғилиши ўтказиладиган санани белгилайди ва бу ҳақда барча аниқланган кредиторларни, қарздор ходимларининг вакилини, шунингдек кредиторларнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахсларни (органларни) хабардор қилади. Кредиторларнинг биринчи йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш мува??ат бошқарувчи томонидан ушбу Қонуннинг 11-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида хўжалик суди чиқарган ажримда хўжалик суди мажлисини ўтказишнинг белгиланган санасига камида беш кун муддат қолганида ўтказилиши лозим. (ЎзР 03.10.2011 й. ЎРҚ-300-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



103-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин ёки қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ариза берилишидан олдинги олти ой ичида қарздор юридик шахс томонидан тузилган, қарздорнинг иштирокчиси қарздорнинг иштирокчилари таркибидан чи??анлиги муносабати билан унга мол-мулкдаги улушини тўлаш (ажратиб бериш) билан боғлиқ бўлган битим ташқи бошқарувчининг ёки кредиторнинг аризасига биноан хўжалик суди томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин, шундай битим бўйича олинган барча нарсалар қарздорга қайтарилади. Бундай ҳолларда ушбу Қонуннинг 134-моддасига мувофиқ иштирокчи тўртинчи навбатдаги кредитор деб эътироф этилади. (ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



124-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Хўжалик суди қарздорнинг фаолияти хусусиятидан келиб чиқиб, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорида кредиторлар йиғилишининг ва (ёки) тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг илтимосномасига кўра қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан тугатишга доир иш юритиш ўтказилишини кўрсатиши мумкин. (ЎзР 03.10.2011 й. ЎРҚ-300-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



143-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хабарнома олинган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида мол-мулкни балансга олади ва уни сақлаб туришга доир барча харажатларни қоплайди. Мол-мулкни қабул қилишдан бош тортилган ёки қабул қилишдан бўйин товланган тақдирда тугатиш бошқарувчиси тегишли органни мазкур мол-мулк қабул қилишга ундаш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли. Хўжалик суди мол-мулк топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар асосида тугатишга доир иш юритишни тамомлаш ҳақида ажрим чиқаради. (ЎзР 03.10.2011 й. ЎРҚ-300-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



180-модда матнининг олдинги таҳрири


Хўжалик суди қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилган пайтдан эътиборан:

қарздорнинг пул мажбуриятларини бажариш муддати бошланган деб ҳисобланади;

қарздорнинг барча мажбуриятлари бўйича неустойка (жарима, пеня), фоизлар ҳисоблаш ва бошқа иқтисодий (молиявий) санкциялар бекор қилинади;

қарздордан барча ижро ҳужжатлари бўйича ундирувлар бекор қилинади, алиментлар ундириш тўғрисидаги талаблар бўйича, шунингдек ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаблар бўйича ижро ҳужжатлари бундан мустасно.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорни хўжалик суди барча маълум кредиторларга улар ўз талабларини тақдим этадиган муддатни кўрсатган ҳолда юборади, бу муддат икки ойдан ошмаслиги керак. Хўжалик судининг ана шундай қарорини юбориш қарздор якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан амалга оширилади.

Хўжалик суди қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилган пайтдан эътиборан мазкур тадбиркорнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ўз кучини йўқотади, шунингдек фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун мазкур тадбиркорга берилган лицензияларнинг амал қилиши тугатилади.

Хўжалик суди қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарор нусхасини айни шу шахсни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олган органга ва лицензияловчи органга юборади.




ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонунидан олдинги таҳрири



134-модда матнининг олдинги таҳрири


Суд харажатларини, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни, коммунал хизматлар ва фойдаланиш харажатларига оид жорий тўловларни, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатларини қоплаш, шунингдек қарздорнинг банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин юзага келган мажбуриятларига доир талабларни ҳамда қарздор қайси фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлса, ана шу фуқаронинг талабларини қондириш навбатдан ташқари тарзда амалга оширилади.

Мажбурий тўловларни ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов (ижро) ҳужжатлари бўйича, алиментларни ундириш тўғрисидаги талабларни қондириш учун ҳисобварақдан пул маблағларини ўтказишни ёки беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича, муаллифлик шартномалари юзасидан ҳақ тўлаш бўйича, қарздорнинг меҳнатга оид муносабатлар ва уларга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи мажбурий тўловлар ҳамда талаблар бўйича мажбуриятлари бир хил - тенг даражада бажарилишини таъминлайдиган, шунингдек жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида фуқароларнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга доир талаблари биринчи навбатда қондирилади.

Мажбурий суғурта бўйича талаблар, шунингдек банкларнинг кредитлари ва банк кредитлари суғуртаси бўйича талаблар иккинчи навбатда қондирилади.

Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талаблари учинчи навбатда қондирилади.

Кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари тўртинчи навбатда қондирилади.

Акциялар эгаларининг талаблари бешинчи навбатда қондирилади.

Қолган барча талаблар олтинчи навбатда қондирилади.

Ҳар қайси навбат бўйича талаблар олдинги навбат талаблари тўла қаноатлантирилганидан кейин қондирилади.

Ундириб олинаётган сумма бир навбатнинг барча талабларини тўла қондиришга етарли бўлмаса, бу талаблар ҳар бир ундирувчи олиши лозим бўлган суммага мутаносиб равишда қондирилади.

Охирги тўлов тўланганлиги тўғрисида расмий нашрда махсус хабар эълон қилинади.

Мол-мулк қийматининг кредиторлар талаблари қондирилганидан ва банкротлик тўғрисидаги иш юритиш харажатлари тўланганидан кейин қолган қолдиғини, шунингдек тугатиш жараёнида сотилмай қолган мол-мулкни тугатилаётган қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки тугатилаётган қарздор мол-мулкининг эгаси олади, мазкур Қонуннинг 142-1 ва 143-моддаларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 03.10.2011 й. ЎРҚ-300-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Мол-мулк етмаганлиги учун қондирилмаган қарз мажбуриятлари қаноатлантирилган мажбуриятлар деб ҳисобланади.



142-модда иккинчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қарздорнинг ушбу Қонуннинг 142-1 ва 143-моддаларида назарда тутилган мол-мулки тўғрисидаги маълумотлар. (ЎзР 03.10.2011 й. ЎРҚ-300-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



143-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг кредиторлар талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки, шунингдек мажбурий тўловлар ва молиявий санкциялар бўйича қарздорлиги бўлмаган қарздорнинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида реализация қилинмаган мол-мулки тўғрисида кредиторлар мазкур мол-мулкни ўз талабларини қаноатлантириш учун қабул қилишни рад этган тақдирда ва агар қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздорнинг мол-мулки эгаси кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари тўғрисида ариза тақдим этган бўлмаса, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилади. (ЎзР 03.10.2011 й. ЎРҚ-300-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



183-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кредиторларнинг талаблари қуйидаги навбат бўйича қондирилади:

биринчи навбатда - мажбурий тўловлар хусусидаги талаблар, алимент ундириш тўғрисидаги талаблар, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлашга ва муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўлашга оид ҳисоб-китоблар назарда тутилган талаблар;

иккинчи навбатда - кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича қарздорнинг мол-мулки гарови билан таъминланган талаблари;

учинчи навбатда - бошқа кредиторлар билан ҳисоб-китоблар.




ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонунидан олдинги таҳрири



114-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида ташқи бошқарув режасида қарздор очиқ акциядорлик жамиятининг қўшимча акцияларини жойлаштириш имконияти назарда тутилиши мумкин. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан устав фондини кўпайтириш имконияти ташқи бошқарув режасига фақат зарурий қарорни қабул қилган қарздорнинг акциядорлари умумий йиғилишининг илтимосномасига биноан, агар бу илтимоснома ташқи бошқарувчига ташқи бошқарув тугайдиган санага камида олти ой қолганида юборилган бўлса, киритилиши мумкин.



114-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздор очиқ акциядорлик жамиятининг устав фондини унинг қўшимча акцияларини чиқариш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарор кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинади. Агар қарздорнинг устав фондини унинг қўшимча акцияларини жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда эълон қилинган акцияларнинг қарздор уставида белгиланган миқдорини кўпайтириш қисмига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш зарур бўлса, унда қарздорнинг уставига фақат қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилганидан кейин устав фондини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин бўлади.



115-модда ўн учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздор мол-мулкининг баҳолаш қиймати кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ талаблар суммасидан ошмаса, қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилишни ёқлаб барча кредиторлар овоз берган тақдирда, кредиторлар йиғилиши мазкур қарорни қарздорнинг барча мол-мулкини очиқ акциядорлик жамиятининг устав фондига ёки бир нечта очиқ акциядорлик жамиятининг устав фондларига қарздор мол-мулки эгасининг ёки қарздорнинг тегишли битимларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилишга таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилган бошқарув органининг розилигисиз киритиш йўли билан қабул қилиши мумкин. Бунда мазкур жамиятлар устав фондларининг миқдори киритилаётган мол-мулкнинг баҳоловчи ташкилот аниқлаган баҳолаш қиймати асосида белгиланади. Бундай ҳолларда қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш ўтказилгунга қадар ташқи бошқарувчи томонидан иш ҳақи бўйича, алиментларни ундириш тўғрисидаги талабларни қондириш учун ҳисобварақдан пул маблағларини ўтказишни ёки беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари, муаллифлик шартномалари юзасидан ҳақ тўлаш бўйича, қарздорнинг меҳнатга оид муносабатлар ва уларга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи мажбурий тўловлар ва талаблар бўйича мажбуриятлари бир хил - тенг даражада бажарилишини таъминлайдиган, шунингдек жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида фуқароларнинг мол-мулкларига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга доир талаблари бўйича қарзлар узилиши шарт. (ЎзР 17.09.2010 й. ЎРҚ-257-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



115-модда ўн тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Очиқ акциядорлик жамияти устав фондидаги ёки очиқ акциядорлик жамиятлари устав фондларидаги акцияларни тақсимлаш кредиторлар ўртасида кредиторларнинг талаблари реестридаги уларнинг улушига мутаносиб равишда, кредиторларга очиқ акциядорлик жамияти ёки очиқ акциядорлик жамиятлари муассислари (иштирокчилари) бўлиш ҳуқуқини берган ҳолда амалга оширилади.




ЎзР 03.10.2011 й. ЎРҚ-300-сон Қонунидан олдинги таҳрири



110-модда ўн учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар такрорий ким ошди савдоси амалга ошмаган деб топилса ёки корхона (бизнес) сотилмаган бўлса, ташқи бошқарувчи кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг қарорига мувофиқ ушбу Қонуннинг мазкур моддаси ва 53-моддасида назарда тутилган тартибда корхонани (бизнесни) сотиш тўғрисидаги янги хабарни йигирма кун ичида эълон қилади. Корхонани (бизнесни) сотиш нархи кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг қарори билан пасайтирилиши мумкин, бироқ бунда пасайтириш аввалги ким ошди савдосидаги нархнинг 10 фоизидан кўп бўлмаслиги керак. (ЎзР 20.12.2005 й. ЎРҚ-15-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



135-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун ҳужжатларида айрим қарздор корхонани (бизнесни) ёки унинг мол-мулки бир қисмини банкларга сотишда бошқача тартиб назарда тутилиши мумкин. (ЎзР 07.04.2009 й. ЎРҚ-206-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



142-модда иккинчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қарздорнинг кредиторлар талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки, шунингдек қарздорнинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида реализация қилинмаган мол-мулки тўғрисидаги маълумотлар, кредиторлар мазкур мол-мулкни ўз талабларини қаноатлантириш учун қабул қилишни рад этган тақдирда ва қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздорнинг мол-мулки эгаси кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари тўғрисида ариза тақдим этмаган тақдирда.




ЎзР 17.09.2010 й. ЎРҚ-257-сон Қонунидан олдинги таҳрири



110-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Корхона (бизнес) сотилаётганида қарздорнинг мол-мулкини баҳолаш баҳоловчи томонидан ўтказилиб, унинг хизматига қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ҳақ тўланади. Баҳоловчи кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан тасдиқланади.



131-модда матнининг олдинги таҳрири


Тугатишга доир иш юритиш жараёнида тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг мол-мулкини инвентаризация қилади ва қийматини белгилайди. Тугатиш бошқарувчиси мазкур фаолиятни амалга ошириш учун баҳоловчилар ва бошқа мутахассисларни, уларнинг хизматлари учун ҳақни, агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан ҳақ тўлашнинг бошқа манбаи белгиланган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўлаган ҳолда, жалб этишга ҳақли. Устав фондида давлат улуши бўлган корхона мол-мулки баҳоланаётганда баҳоловчилар жалб этилиши шарт. Қарздорнинг кредиторлари йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбурияти юкланадиган, қилган харажатлари кейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан навбатдан ташқари қопланадиган шахсни, агар унинг ўзи рози бўлса, тайинлашга ҳақли.

Агар тугатишга доир иш юритиш жараёнида ҳақ тўлаш кўчмас мол-мулк билан амалга оширилаётган бўлса, мазкур мол-мулк, агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан бошқача қоида белгиланган бўлмаса, сотишдан олдин баҳоловчини жалб этган ҳолда баҳоланади.

Қарздорнинг гаров нарсаси бўлган мол-мулкини баҳолаш баҳоловчи томонидан мажбурий тартибда ўтказилади.




ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонунидан олдинги таҳрири



170-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири



Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси бўлган юридик ёки жисмоний шахснинг банкротлиги тўғрисидаги ишда, ушбу Қонуннинг 36-моддасида назарда тутилган шахслардан ташқари, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ва мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи ҳам иштирок этувчи шахс деб ҳисобланади.



171-модда матнининг олдинги таҳрири


Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг банкротлиги тўғрисидаги иш бўйича суд бошқарувчиси мазкур фаолиятни амалга ошириш учун суд бошқарувчиси сифатида аттестациядан ўтиши, шунингдек унда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ва мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи томонидан бериладиган лицензия бўлиши керак.




ЎзР 20.12.2005 й. ЎРҚ-15-сон Қонунидан олдинги таҳрири



110-модда ўн учинчи қисми иккинчи жумласининг олдинги таҳрири


Корхонани (бизнесни) сотишнинг бошланғич нархи кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси қарорида назарда тутилганидан кўпи билан ўн беш фоиз миқдорида пасайтирилиши мумкин.












































Время: 0.1640
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск