язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Олий таълим (бакалавриат, магистратура)/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.01.2001 й. "Миллий истиқлол ғояси: Асосий тушунча ва тамойиллар" фани бўйича таълим дастурини яратиш ва республика таълим тизимига жорий этиш тўғрисида"ги Фармойиши

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

18.01.2001 й.




"МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ ҒОЯСИ:

АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА ТАМОЙИЛЛАР"

ФАНИ БЎЙИЧА ТАЪЛИМ ДАСТУРИНИ

ЯРАТИШ ВА РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ

ТИЗИМИГА ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Олдимизга қўйган олижаноб ва буюк мақсад - миллий истиқлол ғояларини халқимиз, аввало, ёшларимиз онгига сингдиришга қаратилган ўқув, илмий-услубий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини таъминлаш ва янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Миллий истиқлол ғоясини халқимиз, аввало, ёшларимиз онгига сингдириш жараёнини таҳлил қилувчи ва такомиллаштирувчи махсус методологик комиссия таркиби тасдиқлансин.

Комиссияга таълим турлари бўйича юқори малакали олим ва мутахассислардан иборат эксперт гуруҳларини ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.


2. “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” фанини ўқитиш юзасидан Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг таълим турлари ва босқичларида белгиланган соат ҳажмлари, профессор-ўқитувчиларни малака ошириш курсларидан ўтказганлиги, педагог кадрлар учун тажрибавий дастурлар, маъруза матнлари ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаганлиги, ўқувчи ва талабалар билимини назорат қилишнинг турли шаклларини ишлаб чиққанлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси томонидан миллий истиқлол ғоясининг илмий асосларини ишлаб чиқишга бағишланган давлат илмий-техник дастури шакллантирилганлиги ҳисобга олиниб, уларнинг таълим жараёнига жорий қилиниши методологик комиссия томонидан ўрганиб борилсин.


3. Комиссия Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Фан ва техника давлат қўмитаси ҳамда Фанлар академияси билан биргаликда:

- барча таълим турларида мазкур фанни ўқитишда, таълим жараёни илмий-услубий томонларини жорий ўқув йилининг якунигача ўрганиш мақсадида, бир ҳафта муддатда, етарли илмий салоҳиятга эга ва тажрибали педагог кадрлари мавжуд бўлган таълим муассасаларидан иборат, мамлакат миқёсида, экспериментал майдончаларини белгиласинлар ва эксперт ишчи гуруҳларини ташкил қилсинлар;

- тайёрланаётган дарслик ва ўқув қўлланмаларини юқори малакали экспертлар муҳокамасидан ўтказиб, уларнинг мазмунини алоҳида назорат қилсинлар;

- жорий ўқув йилининг якунига қадар миллий истиқлол ғоясини ёшлар онгига сингдиришда, дарсларнинг ноанъанавий шакл ва услубларини ишлаб чиқиш, уларни экспериментал майдончаларда синовдан ўтказиш, ижобий натижаларни янги ўқув йилидан таълим жараёнига кенг жорий қилишни таъминласинлар;

- 2001 йилнинг 25 февралига қадар олий таълим муассасалари учун маъруза матнларини яратиш, Давлат матбуот қўмитаси билан ҳамкорликда чоп этиш ва жойларга етказишни ташкил қилсинлар;

- 2001 йилнинг 15 августига қадар умумий ўрта таълим муассасалари учун “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” дарсликларини уларга қўйиладиган талаблар даражасида қайта ишлаш, Давлат матбуот қўмитаси билан ҳамкорликда чоп этиш ва жойларга етказишни таъминласинлар;

- жорий йилнинг 1 сентябрига қадар ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари учун тажрибавий қўлланмани яратиш, Давлат матбуот қўмитаси билан ҳамкорликда чоп этиш ва жойларга етказишни ташкил этсинлар;

- ўқув йилида орттирилган тажриба ва синовдан ўтган методик ишланмалар асосида июн-август ойларида мазкур фандан дарс берувчи профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил этсинлар.


4. Махсус методологик комиссия “Миллий истиқлол ғояси асосий тушунча ва тамойиллар” фанини ўқув жараёнига жорий қилиш мониторингини олиб борсин. Унинг таҳлили асосида таълим дастурларини такомиллаштиришга қаратилган кўрсатма ҳамда тавсияларни ишлаб чиқишни ташкил этсин ва амалга оширилишини таъминласин.


5. Мазкур Фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Рисқиев ва Бош вазир ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов