язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Кредитлаш/ Кредит сиёсати ва кредит ҳужжатлари/ Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом (Янги таҳрирда) (АВ томонидан 02.03.2000 й. 905-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 22.02.2000 й. 429-сон билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.03.2000 й.

N 905




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

22.02.2000 й.

N 429



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан

қўйиладиган талаблар тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)


Мазкур Низом "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талабларни белгилаб беради.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Банкнинг кредит сиёсати - кредитлаш жараёнида юзага келувчи таваккалчиликни бошқаришда банк раҳбарияти томонидан қабул қилинадиган чоралар ва услубларни белгиловчи ҳамда банк раҳбарияти ва ходимларини кредитлар портфелини самарали бошқаришга доир кўрсатмалар билан таъминловчи ҳужжатдир. Кредит сиёсати банкнинг кредит фаолияти мақсадларини аниқ кўрсатиши ва аниқлаб бериши шарт.


1.2. Тижорат банклари кредит сиёсати алоҳида ҳ

...