ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2005 й. 288-сон "Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.12.2005 й.
N 288
МУДДАТИ ЎТКАЗИБ ЮБОРИЛГАН ДЕБИТОРЛИК
ВА КРЕДИТОРЛИК ҚАРЗЛАРНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БЮДЖЕТГА ТЎЛОВЛАР ИНТИЗОМИНИ
МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА
КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА
ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур Қарор ЎзР ВМ 03.07.2018 й. 499-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
Иқтисодиётнинг устувор тармоқлари компаниялари, уюшмалари ва хўжалик бирлашмаларини ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 182-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги низом III бўлимининг 8-бандига иккинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
"истисно ҳолларда, иқтисодиётнинг устувор тармоқлари хўжалик юритувчи субъектларининг ўзаро пуллик мажбуриятлари бўйича қарзларини тўлаш муддатини кечиктириш ва (ёки) уларни бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплекслари раҳбарлари билан келишган ҳолда кўриб чиқиш".
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 52-сон, 392-модда