язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Соғлиқни сақлаш/ Тиббиёт муассасалари/ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06-3/436-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 5083-сон, Молия вазирлигининг 107-сон "Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 31.12.2005 й. Қарори (АВ томонидан 14.01.2006 й. 1537-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.01.2006 й.

N 1537

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2005 й.

N 06-3/436

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2005 й.

N 5083

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2005 й.

N 107


ҚАРОРИ



Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш

ва ривожлантириш Жамғармаси тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 24 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 1 декабрдаги ПҚ-229-сонли "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 47-48-сон, 354-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 51-сон, 380-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова қилинаётган Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармаси тўғрисида низом тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири

Ф. Назиров

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

   

О. Обидов

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 3-сон, 15-модда.