язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Соғлиқни сақлаш/ Тиббиёт муассасалари/ Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармаси тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.01.2006 й. 1537-сон билан рўйхатга олинган 31.12.2005 й. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06-3/436-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 5083-сон, Молия вазирлигининг 107-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 14 январда 1537-сон

билан рўйхатга олинган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2005 йил 31 декабрдаги

06-3/436, 5083,107-сонли

қарори билан

ТАCДИҚЛАНГАН



Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш

ва ривожлантириш Жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 1 декабрдаги ПҚ-229-сонли "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 47-48-сон, 354-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 51-сон, 380-модда) мувофиқ тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва тиббиёт ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантириш учун тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларини сарфлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) 2006 йил 1 январдан ривожлантириш Жамғармаси негизида барча бюджет тиббиёт муассасаларида ташкил этилади.


2. Жамғарма маблағлари:

ишга виждонан муносабати ва кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг юқори сифати учун тариф ставкаси базасига ойлик устамалар белгилаш, бир йўла моддий ёрдам ва мукофотлар тўлаш шаклида тиббиёт ва фармацевтика ходимларини рағбатлантиришга;

тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини ривожлантиришга, модернизация қилишга ва таъмирлашга йўналтирилади.



II. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


3. Қуйидагилар Жамғарманинг манбалари ҳисобланади:

тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисми;

ҳомийлик ва донорлик ташкилотларидан ҳамда пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда тежалган бюджет маблағлари;


4. Тиббиёт муассасалари Жамғарма харажатларини сарфлашнинг икки мустақил йўналиши бўйича маблағларнинг алоҳида ҳисобини юритадилар:

тиббиёт муассасаси ходимларини моддий рағбатлантиришга;

тиббиёт муассасасининг моддий-техник базасини ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлашга;


5. Агар ҳомий, донор томонидан бошқа ҳоллар махсус кўрсатилмаган бўлса, ҳомийлик ва донорлик ташкилотлари маблағлари, шунингдек пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар тиббиёт муассасаси томонидан улардан кейинчалик ходимларни моддий рағбатлантиришда ва моддий-техник базани ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлашда фойдаланиш учун белгиланган мутаносибликка мувофиқ банк муассасасида алоҳида ҳисоб рақамларига ўтказилади.


6. Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган бюджет маблағлари улардан кейинчалик ходимларни моддий рағбатлантиришда ва моддий-техник базани ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлашда фойдаланиш учун белгиланган мутаносибликка мувофиқ ҳар бир чорак якунлари бўйича тиббиёт муассасаси томонидан банк муассасасида алоҳида ҳисоб рақамларига ўтказилади.


7. Жамғарма маблағларидан ходимларни моддий рағбатлантиришда ва тиббиёт муассасасининг моддий-техник базасини ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлашда фойдаланиш тегишли равишда ушбу мақсадлар учун белгиланган маблағлар қолдиғи ва банк муассасаларидаги алоҳида ҳисоб рақамларидаги мавжуд маблағ доирасида белгиланган тартибда амалга оширилади.


8. Жисмоний шахсларнинг Жамғарма маблағлари ҳисобидан олган даромадига солиқ солиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



III. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ


9. Жамғарма маблағлари тиббиёт муассасаси қайси гуруҳга мансублигига қараб қуйидаги мутаносибликда тақсимланади ва сарфланади:

Харажатлар

йўналиши


I гуруҳ

муассасалар


II гуруҳ

муассасалар


III гуруҳ

муассасалар


IV гуруҳ

муассасалар


Ходимларни моддий рағбатлантириш


25% дан ортиқ бўлмаган


35% дан ортиқ бўлмаган


40% дан ортиқ бўлмаган


50% дан ортиқ бўлмаган


Моддий-техник базани мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ва таъмирлаш


камида 75%

камида 65%

камида 60%

камида 50%


IV. ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА

ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН УСТАМАЛАР

ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШЛАРНИНГ

БОШҚА ТУРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


10. Барча тиббиёт муассасаларида меҳнатга виждонан муносабати, кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг юқори сифати учун ходимнинг тариф ставкасига ойлик устамалар белгилаш учун мезонларни аниқлаш қисмида ягона ёндашувга риоя қилиниши таъминланади.

Тиббиёт ходимларининг ишга виждонан муносабати ва кўрсатаётган тиббий ёрдамнинг юқори сифати учун тариф ставкаларига ойлик устамалар тегишли ходимнинг тариф ставкасидан 5 дан 20 фоизгача миқдорда белгиланади.


11. Ойлик устамалар ходимларнинг лавозимига ва тиббиёт муассасалари гуруҳига қараб қуйидаги доираларда белгиланади:

Лавозимлар

номи


I гуруҳ

муассасалар


II гуруҳ

муассасалар


III гуруҳ

муассасалар


IV гуруҳ

муассасалар


Кичик тиббиёт ходимлари


5-15 %

5-15 %

5-15 %

10-20 %

Ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари


10-15 %

10-15 %

10-15 %

10-20 %

Врач ходимлар ва провизорлар


10-15 %

10-15 %

10-20 %

10-20 %

Изоҳ: тиббиёт муассасалари раҳбарларининг ойлик устамалари юқори турувчи ташкилотнинг қарорига биноан тариф ставкасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.

12. Алоҳида тиббиёт ходимлари учун устамалар белгилаш қуйидаги асосий кўрсаткичларни албатта ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:


кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг сифати - даволаш усулларини қўллашдан асорат қолишининг паст даражаси, бемор ҳолатининг ижобий муттасил ўсиши, тиббий ёрдам сифатига беморлар томонидан шикоят қилинмаганлиги, рецидивларнинг паст даражаси, қўлланилаётган даволашнинг тасдиқланган стандартларга мувофиқлиги. Амбулатория-поликлиника бўғинида - бириктирилган контингентнинг диспансерлаштириш билан тўлиқ қамраб олинганлиги ва соғлиги ҳолати кўрсаткичларининг яхшиланиши;


меҳнат билан бандлиги - ходимнинг амалда бандлиги, иш вақти давомида хизмат кўрсатиш меъёрларини ҳисобга олган ҳолда мансаб мажбуриятларини бажариши; белгиланган хизмат кўрсатиш меъёрларига мувофиқ хизмат кўрсатилган беморларнинг, лаборатория анализлари ва бошқа даволаш-диагностика тадбирларининг миқдор маълумотлари бўйича аниқланадиган тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажми;


кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг мураккаблиги - кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг умумий ҳажмида мураккаб (юксак касб билимларини, юқори даражада аниқликни, юксак технологиялардан фойдаланишни талаб қиладиган) тиббий аралашувлар, манипуляцияларнинг юқори салмоғи;


ихтисослик тармоғида кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг ўхшаши йўқлиги - энг кам ҳажмда бўлган жарроҳлик аралашувлари ва оқилона сарф қилган ҳолда беморларнинг янада тезроқ соғайишига кўмаклашадиган жаҳон стандартлари даражасидаги янги технологиялар ва замонавий ускуналар қўлланилган ҳолда бажарилган тиббий ёрдам ҳажми.


13. Тиббиёт муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини бир йўла мукофотлаш муассасани ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун унга бир лавозим маошигача миқдорда мукофот тайинлаш йўли билан амалга оширилади.


14. Тиббиёт муассасалари ходимларига моддий ёрдам фавқулодда ҳолларда уларнинг мурожаатига кўра ёки тегишли тиббиёт муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси билан (яқин қариндошларнинг вафот этиши, оғир жароҳатлар олиш, касал бўлиш, табиий офатлар оқибатлари ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда) кўрсатилади.


15. Тиббиёт ходимларининг меҳнатга виждонан муносабати ва юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатганлиги учун тариф ставкаларига ойлик устамалар белгилаш, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш Жамғарма маблағларини тасарруф этиш бўйича махсус комиссия қарори асосида амалга оширилади.


16. Жамғарма ҳисобидан устамалар, мукофотлар ва моддий ёрдамлар тўлаш Жамғарма маблағларини тасарруф этиш бўйича махсус комиссиянинг тегишли қарори асосида қабул қилинган тиббиёт муассасаси раҳбарининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади. Буйруқда алоҳида ходимларга бериладиган моддий рағбатлантиришнинг аниқ турлари, унинг миқдори ва тўлаш муддатлари кўрсатилади.


17. Жамғарма маблағлари ҳисобидан устамалар ва бошқа моддий рағбатлантириш турларини тўлаш иш ҳақи тўланиши билан бир вақтда амалга оширилади.



V. ТИББИЁТ МУАССАСАСИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ МАҚСАДИДА ЖАМҒАРМА

МАБЛАҒЛАРИНИ САРФЛАШ ТАРТИБИ


18. Тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлаш мақсадида Жамғарма маблағларини сарфлаш Жамғарма маблағларини тасарруф этиш бўйича махсус комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади.


19. Жамғарма маблағларини тасарруф этиш бўйича махсус комиссиянинг қарори асосида тиббиёт муассасаси раҳбари маблағларни сарфлашнинг аниқ мақсадлари, йўналишларини ва унинг миқдорини кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.



VI. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ САРФЛАНИШИ УЧУН

ЖАВОБГАРЛИК ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


20. Соғлиқни сақлаш юқори турувчи бошқарув органларининг раҳбарлари, махсус комиссия аъзолари, шунингдек тиббиёт муассасаси раҳбарлари Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартибига риоя қилиниши, холислиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардирлар.


21. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 3-сон, 15-модда.