язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 106-сон, Халқ таълими вазирлигининг 43-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 01-356-сон "Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 30.12.2005 й. Қарори (АВ томонидан 18.01.2006 й. 1540-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.01.2006 й.

N 1540

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.12.2005 й.

N 106

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.12.2005 й.

N 43

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

30.12.2005 й.

N 01-356


ҚАРОРИ


Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан

ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш

тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 28 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛИНАДИ:


1. "Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида низом" иловага кўра тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 29 сентябрда 1414-сон билан рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест марказининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизими бошқарув органлари ва ўқув юртларининг раҳбар ва педагогик кадрлари аттестацияси тўғрисида низомини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган санадан ўн кун ўтганидан кейин кучга киради.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

О. Обидов

Халқ таълими вазири

Т. Жўраев

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори

Б. Исмоилов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 3-сон, 19-модда.