язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.03.1994 й. 140-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 16 мартдаги

140-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тизимига кирувчи ва Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, шунингдек халқаро-ҳуқуқий меъёрларда белгиланган принциплардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи давлат бошқарув органидир.

Вазирлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита раҳбарлигида амалга оширади.


2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади. Вазирлик ўз фаолиятини халқаро ҳуқуқ меъёрларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тузган шартномалар ва битимларга мувофиқ қуради.



II. ВАЗИРЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


3. Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитети принципларини ҳаётга татбиқ этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташқи сиёсий йўлини амалда рўёбга чиқариш, хорижий мамлакатлар билан муносабатларда, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистоннинг давлат манфаатларини ва унинг фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади.


4. Вазирлик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсати стратегияси, унинг Ташқи сиёсий манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, шунингдек давлатнинг халқаро фаолияти умумий муаммоларга доир масалалар бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Президентини халқаро сиёсат масалалари бўйича зарур ахборот билан таъминлайди;

ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, идоралар, муассасаларнинг халқаро алоқаларини ривожлантириш бўйича ишини мувофиқлаштиради;

республика органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг миллий-давлат манфаатларини, шунингдек унинг хориждаги фуқаролигининг ҳуқуқларини ҳимоя килишни таъминлайди;

Ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига, халқаро молиявий, иқтисодий ва бошқа ташкилотлар билан алоқалар ўрнатилишига ва бу алоқаларнинг кенгайишига кўмаклашади;

белгиланган тартибда ва ўз ваколатлари доирасида бошқа мамалакатларнинг тегишли давлат органлари ва Ташқи сиёсий муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан музокаралар олиб боради ҳамда шартномалар ва битимлар тузади:

Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномалари ва битимларини ишлаб чиқишда қатнашади ва тузилишини таъминлайди ҳамда бу шартномалар ва битимлар асл матнларининг депозитари ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш, ижро этиш ва денонсация қилиш тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

тегишли давлат шартномалари ва битимларини ратификация қилиш учун белгиланган тартибда Олий Мажлисга тақдим этади;

бошқа давлатларнинг тегишли Ташқи сиёсий органлари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ишларни мувофиқлаштириш тўғрисида шартномалар ва битимлар тузади;

Ўзбекистон Республикасининг кучга кирган давлатлараро шартномалари ва битимларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳужжатлар йиғмажилдида сақлаш, рўйхатга киритиш ёки эълон қилиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибиятига белгиланган тартибда юборади;

Ўзбекистон Республикаси давлат шартномалари бўйича томонлар мажбуриятларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазирининг хорижий давлатларга ташрифларини Ўзбекистон Республикасининг давлат дипломатик протоколи тўғрисидаги Низомга мувофиқ протокол жиҳатдан тайёрлайди ва ташкилий таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

халқаро конференциялар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар мажлислари ишида қатнашиш учун Ўзбекистон Республикасининг расмий делегацияларини тузади ва юборади;

сиёсий ҳамкорлик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва ҳамкорликнинг бошқа йўналишларида халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг хорижий хизмат сафарлари ҳамда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, нодавлат тузилмалар ҳамда ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи натижалари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши устидан тегишли мониторингни таъминлайди;

хорижий давлатларнинг расмий давлат делегацияларини қабул қилишни ташкил этади ва унда иштирок этади ҳамда сиёсий, дипломатик, протокол ва вакиллик ишларини олиб боради;

иқтисодиёт, маданият, фан-техникани айирбошлаш ва савдо соҳасида Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идоралари жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг халқаро алоқалари ривожланишига кўмаклашади;

чет элда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ва ички сиёсати тўғрисида холисона ахборот тарқалишига кўмаклашади;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА), Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотнинг Интернет тармоғида тарқатилишини мувофиқлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларига дипломатик протокол соҳасида, улар томонидан элчихоналар ва бошқа хорижий ваколатхоналар билан алоқаларнинг амалга оширилишида кўмаклашади;

ҳам республика ҳудудида, ҳам чет элда хорижий давлатлар, халқаро, ҳукуматлараро ва минтақавий ташкилотлар билан дипломатик ва консуллик алоқаларини амалга оширади;

республиканинг чет элдаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналарнинг таркибини белгиланган тартибда шакллантиради ва ишини ташкил этади, фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

халқаро ҳуқуқ меъёрларига ва Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ бошқа давлатларнинг республика ҳудудидаги доимий дипломатик ваколатхоналари билан муносабатларни қўллаб-қувватлайди, дипломатик ваколатхоналар ходимларини аккредитация қилади;

хорижий мухбирларни аккредитация қилади, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсати тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш чора-тадбирларини кўради, бошқа давлатларнинг журналистлари билан брифинглар, матбуот конференциялари ва учрашувлар ўтказади;

хорижий давлатларнинг савдо ваколатхоналарини, халқаро сиёсий, иқтисодий ва молиявий ташкилотлар ва бирлашмаларининг ваколатхоналари ва миссияларини аккредитация қилади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ваколатхоналар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик ва консуллик иммунитетига риоя қилиш учун шароитлар яратади, халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ ўз функцияларини бажаришларида уларга кўмаклашади;

Ўзбекистоннинг чет элдаги савдо ваколатхоналарини тузиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади, уларнинг кадрлари таркибини шакллантиради ва уларга умумий раҳбарлик қилишни амалга оширади;

Вазирликнинг муассасаларини ташкил этиш (дислокация, тузилма, штатлар) масалалари бўйича таклифларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тегишли органларга киритади, дипломатик ва консуллик лавозимларига кадрлар тайёрлашни, танлашни ва тавсия этишни амалга оширади;

давлатлараро шартномалар матнларининг расмий таржима қилинишини ва рўйхатдан ўтказилишини амалга оширади;

чет элда ишловчи ватандошлар билан алоқалар ва муносабатларнинг ривожланишига кўмаклашади;

паспорт-виза ҳужжатларини расмийлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ўзаро ҳамкорликда маҳаллий ва хорижий юридик шахслар ва фуқаролар учун ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва легализация қилиш ишини белгиланган тартибда юритади, фуқаролик ҳолати ва нотариат ҳужжатлари билан боғлиқ бўлган бошқа консуллик масалаларини ҳал этади;

расмий ҳужжатларга апостиль қўяди, судлар, адлия органлари ва муассасалари, прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган ҳужжатлардан ташқари;

Ўзбекистон Республикасига келувчи фуқароларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш масалалари бўйича тақдимномаларни кўриб чиқишда белгиланган тартибда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан Ташқи сиёсий фаолиятга тегишли бўлган масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқади, республика қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир таклифлар тайёрлайди;

Ташқи сиёсий фаолият ва халқаро муносабатлар масалалари бўйича адабиётлар, республика олий ва ўрта махсус ўқув юртлари учун ўқув қўлланмалар, шунингдек ушбу масалалар бўйича илмий-оммабоп адабиётлар режасини тузади ва уларнинг нашр этилишини ташкил этади;

Вазирлик тизимини ходимларининг моддий ва ижтимоий таъминоти тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади, Вазирликнинг моддий-техника таъминотини, бинолари, муассасалари асосли қурилиши ва тузилишини ташкил этади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритади;

Вазирликка қарашли органларни маблағ билан таъминлашни белгиланган тартибда амалга оширади, Вазирлик тизими муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади ва назорат қилади;

қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади.


III. ВАЗИРЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


Вазирлик ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

бошқа мамлакатларнинг тегишли давлат органлари, Ташқи сиёсий муассасалари ва дипломатик ваколатхоналари бўйича ўз ваколатлари доирасида музокаралар олиб бориш ҳамда давлат номидан улар билан расмий ёзишмаларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, ташкилотлари, муассасалари ва корхоналаридан Ташқи сиёсий ва Ташқи иқтисодий фаолият масалалари бўйича сўровлар юбориш ва маълумотлар, таклифлар, хулосалар ҳамда бошқа зарур материалларни олиш;

мувофиқлаштирувчи, илмий-услубий ва бошқа кенгашлар, идоралараро эксперт комиссиялари тузиш, шунингдек Ташқи сиёсий фаолият муаммолари бўйича махсус кенгашлар чақириш;

зарурат бўлганда халқаро муносабатлар соҳасида таклифлар, хулосалар ва таҳлилий материаллар тайёрлаш учун олимлар, мутахассислардан иборат вақтинчалик ишчи гуруҳлари тузиш;

хорижий мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлик асосида зарур ахборотни айрибошлашни белгиланган тартибда амалга ошириш, бунинг учун тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлардан талаб этиладиган материалларни олиш;

зарур ҳолларда бошқа вазирликлар, идоралар билан биргаликда буйруқлар ва йўриқномалар чиқариш;

ҳам республика, ҳам чет олимлари, мутахассислари ва экспертларини шартнома (контракт) асосида халқаро маълумотларни ўрганиш, маслаҳатлашиш ва ҳал этиш учун жалб этиш;

Вазирлик ва унинг бўлинмалари томонидан республикада ва унинг ташқарисида олинадиган бюджетдан ташқари маблағлардан, шу жумладан, валюта маблағларидан ўзининг моддий техника негизини маблағ билан таъминлаш учун ва ижтимоий мақсадлар учун қонунда белгиланган тартибда фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан махсус билимлар, узоқ муддатли хизмати ва хорижий тилларни билганлиги учун лавозим маошларига устамалар тўлаш;

Вазирликнинг расмий таклифи бўйича Ўзбекистонга келувчи хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаши ва транспорт харажатларини маҳаллий валютада (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган прейскурант бўйича) тўлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати билан келишган ҳолда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетининг битирувчиларини тақсимлашга ва улардан оқилона фойдаланишга раҳбарлик қилишни амалга ошириш;

Вазирлик ҳужжатларини идоравий тармоқ бўйича сақлаш ва улардан фойдаланиш.



IV. ВАЗИРЛИК ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради: марказий аппарат, элчихона, миссиялар, бош консулликлар ва консулликлар, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналар, дипломатик сервис хизмати, хўжалик ҳисобидаги тузилмалар.


6. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.

7. Вазир:

Вазирликнинг ва унга қарашли муассасалар ва ташкилотларнинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан хорижий давлатларда давлат номидан музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикаси номидан шарномаларни имзолайди;

Вазирликнинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;

хорижий расмий шахсларни қабул қилади;

бир йилда икки марта Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ўз фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этади;

Вазирликнинг ҳар бир бўлинмаси ва ходими томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради;

Вазирликка юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва ўз функцияларининг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради, вазир ўринбосарларининг, алоҳида топшириқлар бўйича элчиларнинг, Вазирлик фаолияти алоҳида йўналишларини бошқариш учун марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларининг жавобгарлик даражаларини белгилайди;

ходимларнинг белгиланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини тасдиқлайди, зарур таркибий қайта ташкил этишларни амалга оширади;

Вазирликнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек белгиланган тартибда Вазирликка қарашли муассасалар ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг низомлари (уставлари)ни тасдиқлайди;

Вазирлик ходимларини, шунингдек Вазирликка қарашли муассасалар ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг раҳбари ходимларини чет элга хизмат сафарига ва Вазирлик муассасаларида ишлашга юбориш масалаларини ҳал этади;

Вазирлик марказий аппарати, шунингдек Вазирликка қарашли муассасаларнинг харажатлари сметасини тасдиқлайди;

Вазирлик аппарати ходимларининг лавозим маошларига иш ҳақи фонди доирасида шахсий устамалар белгилайди.


8. Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган олти нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади. Улар ўртасидаги вазифалар Вазир томонидан тақсимланади.

Вазир ўринбосарлари Вазирликка қарашли бўлинмаларнинг зарур тартибда фаолият кўрсатишини таъминлайдилар, ҳудудий бўлимлар ўзлари мутасадди бўлган мамлакатлар, минтақалар ва муаммолар бўйича масалалар мажмуини тўлиқ ҳажмда ҳал этиш чора-тадбирларини кўрадилар.


9. Алоҳида топшириқлар бўйича элчилар Вазирнинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тайинланадилар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ташқи ишлар вазирининг махсус топшириқларини бажарадилар.


10. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Вазирлик фаолиятининг Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитети принципини ҳаётга янада жорий қилишни давом эттириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсий йўлини амалда рўёбга чиқариш, хорижий мамлакатлар, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг давлат манфаатларини ҳамда унинг фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.

11. Дипломатик ваколатхоналар Вазирлик раҳбарлигида ишлайдилар ва қуйидаги вазифаларни бажарадилар:

ўзлари бўлган давлатда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўрадилар;

ўзлари бўлган давлатда Ўзбекистон Республикаси ва унинг фуқароларнинг манфатларини халқаро ҳуқуқ ҳамда бу давлатлар билан икки томонлама шартномалар ва битимлар билан, шунингдек ҳар иккала давлат қатнашчиси ҳисобланган кўп томонлама шартномалар билан йўл қўйиладиган даражада ҳимоя қиладилар;

ўзлари бўлган давлатнинг ҳукумати ва бошқа муассасалари билан музокаралар олиб борадилар;

ўзлари бўлган мамлакат Ташқи сиёсий идоралари билан, шунингдек бу давлатда аккредитация қилинган хорижий ваколатхоналар билан доимий алоқада бўладилар;

ўзлари бўлган давлатдаги воқеаларни барча қонуний воситалари билан аниқлайдилар ҳамда улар тўғрисида Вазирлик орқали республика раҳбариятига маълум қиладилар;

Ўзбекистон Республикаси билан ўзлари бўлган давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва алоқаларни рағбатлантирадилар ҳамда сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда уларнинг ўзаро муносабатлари ривожланишига кўмаклашадилар;

ўз ваколатларига тегишли бўлган бошқа вазифларни ҳал этадилар.


12. Консуллик ваколатхонаси таъсис этиш тартиби, унинг олдида турган вазифалар доираси, унинг функциялари ва иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Консуллик устави билан белгиланади.


13. Халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналар Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўрадилар ҳамда унинг манфаатларини, республика юридик шахслари ва фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладилар.

Миссия ёки ваколатхонанинг бошлиғи тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирликнинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.


14. Хорижий ваколатхоналар сони ва улар ходимларининг сони ўрнатилган дипломатик муносабатларга ва ушбу масалалар бўйича эришилган битимларга мувофиқ белгиланади.


15. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи республиканинг давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.


16. Вазирлик ўз хўжалик фаолиятини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси банкларида ва чет элда миллий ва хорижий валютада счётлар очиши мумкин.


17. Хорижий давлатлардаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналар, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналар юридик шахс ҳисобланадилар, Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўладилар, ўзлари бўлган мамлакатнинг банкларида ва бошқа халқаро банкларда исталган валютада счётлар очишга ҳақлидирлар.


18. Вазирлик тизимига ишга қабул қилиш контракт асосида амалга оширилади.


19. Вазирлик марказий аппарати ва унинг муассасалари ходимлари сони, шунингдек уларнинг харажатлари учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.