язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.1993 й. 157-сон "Ўзбекистон ўқувчи ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.1993 й.

N 157



ЎЗБЕКИСТОН ЎҚУВЧИ

ЁШЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ ВА МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 5 февралдаги Фармонини бажариш ва республика ёшларини фаол яратувчилик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари аспирантларга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарорига мувофиқ тайинланади.

Аспирантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари тўғрисидаги Низом ва уларни тайинлаш Тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари талабаларга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарорига мувофиқ тайинланади.

Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари тўғрисидаги Низом ва уларни тайинлаш Тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Республика олий ўқув юртлари талабалари учун 1992-93 ўқув йилига 105 та номли, шу жумладан, Беруний номли 35 та, Ибн Сино номли 20 та, Навоий номли 32 та, Улуғбек номли 18 та давлат стипендиялари таъсис этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ҳафта муддат ичида, юқори курсларда таълим олаётган талабаларнинг ҳақиқий сони, ўқитишнинг белгиланган нормативи йуналишидан келиб чиққан ҳолда, давлат стипендияларини олий ўқув юртлари бўйича тақсимланишини тасдиқласин.

Белгилаб қўйилсинки, келгусида давлат стипендияларининг умумий сони ва уларни таълим йўналишлари бўйича тақсимлаш ҳар ўқув йили бошида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Давлат стипендиялари тўғрисидаги Низоли ва уларни тайинлаш Тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини аспирант ва талабаларга тайинлаш 1993 йилдан бошлаб, низомларда белгиланган муддатларда амалга оширилади;

номли давлат стипендияларини талабаларга тайинлаш 1993 йил март ойидан бошлаб, кейинчалик эса ҳар ўқув йили бошида амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ҳафта муддат ичида Ўзбекистоннинг интеллектуал ва маънавий бойлиги ривожига салмоқли ҳисса қўшган атоқли фан ва маданият арбоблари шарафига таъсис этмлган номли стипендиялар тўғрисидаги Низомни ва уларни олий ўқув юртларида тайинлаш Тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги тасарруфида олий ўқув юртлари ва мактаблар бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда:

олимпиадалар, танловлар, мусобақалар топшириқларининг мураккаблигига, олий ўқув юртларига қабул қилинадиган абитуриентлар билимлари даражасига қўйиладиган талабларнинг мувофиқлигини таъминласинлар;

ўн кун муддат ичида, кейинчалик эса ҳар йили, ўқув йили бошида олимпиада, танлов ва мусобақанинг ҳар қайси тури учун олий ўқув юртларининг халқаро ва республика беллашувларининг ғолиблари тест ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилинадиган мутахассисликлари рўйхатини тасдиқласинлар.


7. Қуйидагилар тасдиқлансин:

республика олимпиадалари, танловлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида Низом 4-иловага мувофиқ;

халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ва билим юртлари ўқувчиларини тақдирлаш Тартиби 5-иловага мувофиқ.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилдан бошлаб, вазирликлар ва идораларнинг ҳисоб-китоблари бўйича, қайд этилган мақсадлар учун зарур бўлган маблағлар ажратишни таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радио эшиттириш компанияси, оммавий ахборот воситалари шахснинг умумий маданияти шаклланишида маънавий қадриятлар ва профессионал тайёргарликнинг катта аҳамиятини кенг ёритсинлар.


10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ М.Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Муталов