Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Давлат стипендиялари тўғрисида Низом ва уларни тайинлаш Тартиби (ЎзР ВМ 25.03.1993 й. 157-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 25 мартдаги

157-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат стипендиялари тўғрисида

Низом ва уларни тайинлаш

ТАРТИБИ


1. Беруний, Ибн Сино, Навоий ва Улуғбек, Имом ал-Бухорий номли давлат стипендиялари, қайси мамлакат фуқароси бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси давлат олий ўқув юртлари талабаларига тайинланади.

2. Ҳар ўқув йили бошида давлат стипендиялари сонини белгилаш ва уларни таълим йўналишлари бўйича тақсимлаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

Республика олий ўқув юртлари бўйича номли стипендияларни тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан, олий ўқув юртларининг таълим ихтисоси ва талабалар сонини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


3. Стипендияларни тайинлашда қуйидаги мезонларни бажариш белгиланади:

аъло ўқиш ва илмий (ижодий) ишларда иштирок этиш;

тилларни билиш (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун) - давлат тилини ва иккита чет тилни, мутахассислик чет тили бўлган айрим ҳолларда эса қўшимча яна битта чет тилни билиш.

Тилларни билиш бўйича умумий талаблар даражаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан, олий ўқув юртларининг тиллар бўйича ихтисослашмаган мутахассисликлар учун чет тилларга бўлган талаблар ҳажмида белгиланади.

Давлат номли стипендияларига талабгорлар ушбу фанлар бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида ўқиш жойидаги тил кафедраларида махсус суҳбатдан ўтадилар.


4. Давлат номли стипендияларини тайинлаш учун номзодлар кўрсатиш олий ўқув юртлари илмий кенгашлари томонидан, талабгорларнинг ўқув ва илмий фаолиятларини оммавий муҳокама қилиш асосида амалга оширилади.

Давлат номли стипендиясига талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун илмий кенгашга қуйидагиларни тақдим қиладилар:


имтиҳон дафтарчасидан кўчирма;

деканат, кафедранинг тавсияномаси;

илмий (ижодий) иш раҳбарининг фикр-мулоҳазаси;

тиллар кафедрасининг суҳбат натижалари ҳақидаги маълумотномаси.


Барча ҳужжатлар жилдга тикилган ҳолда тақдим этилади. Муқовада давлат номли стипендиясининг номи, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, факультети, курси, гуруҳи кўрсатилади.


5. Илмий кенгашлар яширин овоз бериш йўли билан оддий кўпчилик овоз бўйича қарор қабул қиладилар.

Илмий кенгашларнинг қарорлари олий ўқув юртлари қарашли бўлган вазирликлар ва идоралар учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига давлат номли стипендияларини тайинлаш тўғрисида тавсиялар жўнатишда асос бўлади.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги стипендиялар тайинлаш ҳақидаги тавсияларни йилига бир марта кўриб чиқади. Кўриб чиқиш муддати - 1 сентябрдан 10 сентябргача.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори олий ўқув юртлари қарашли бўлган вазирликлар ва идоралар учун талабаларга давлат номли стипендияларини тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштиришда асос бўлади.

Стипендиялар 1 сентябрдан бошлаб, бир йил муддатга, белгиланган миқдорга қатъий мувофиқ ҳолда тайинланади. Стипендияларни янги муддатга қайта тайинлаш ҳам айнан шу тартибда амалга оширилади.


8. Давлат номли стипендияларига сазовор бўлган талабаларга кўкрак нишонлари ва қуйидаги гувоҳномалар берилади:


"Беруний давлат стипендиясининг совриндори";

"Ибн Сино давлат стипендиясининг совриндори";

"Навоий давлат стипендиясининг совриндори";

"Улуғбек давлат стипендиясининг совриндори";

"Имом ал-Бухорий давлат стипендияси совриндори".

Кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар талабаларнинг ўқиш жойида тантанали вазиятда топширилади.


9. Давлат номли стипендияларига сазовор бўлган талабалар ўқишни тугатганларидан сўнг бир йил мобайнида, агар аспирантура ва маълумоти бўйича мутахассислиги бир-бирига тўғри келса, аспирантурага имтиҳонларсиз қабул қилинадилар, акс ҳолда кириш имтиҳонлари фақат аспирантура мутахассислиги бўйича топширилади.


10. Давлат номли стипендияларига сазовор бўлган талабалар ўқишни тугатганларидан сўнг, бир йил мобайнида чет эл аспирантура ва докторантураларида ўқишни давом эттириш учун юборилаётган ёшлар гуруҳлари таркибига киритишда устунликка эга бўлиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.


11. Кундалик дарсларни ўзлаштирмаганлик, ўқув интизоми ва илмий одоб-ахлоқни бузганлик учун талабалар ўқув йили давомида, олий ўқув юртлари тавсияларига биноан, давлат стипендияларини тайинлаган тегишли вазирликлар ва идоралар буйруқлари билан давлат номли стипендияларидан маҳрум қилинадилар.


12. Талабаларнинг давлат номли стипендияларини тайинлаш бўйича ариза ва шикоятлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак.


















































Время: 0.2036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск