Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

"Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.05.1998 й. 223-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 майдаги

223-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш

бирлашмаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси (кейинги ўринларда "Ўзбектеатр" бирлашмаси деб аталади) театр, театр-студиялар жамоаларини ва алоҳида ижодкорларни ихтиёрий равшида бирлаштирувчи Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги мустақил муассаса ҳисобланади.

2. "Ўзбектеатр" бирлашмаси таркибига давлат театрлари билан бир қаторда, мулкчилик шакллари ва қайси идорага бўйсунишларидан қатьи назар, ижодий жамоалар ва алоҳида ижодкорлар ҳам киритилиши мумкин.


3. "Ўзбектеатр" бирлашмаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буйруқларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

4. "Ўзбектеатр" бирлашмаси алоҳида мулкка эгалик қилувчи юридик шахс ҳисобланиб, банк муассасаларида ўзининг ҳисоб-китоб, валюта счётларига, ўз муҳри ва бошқа рамзий ашёларига эга бўлади, Ўз номидан мамлакатимиздаги ва хориждаги ҳамкорлар билан турли шартнома ва битимлар тузиши, мулкий ва мулкий бўлмаган ҳуқуқлар хамда мажбуриятлар олиши, суд органларида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.


5. "Ўзбектеатр" бирлашмасининг манзили: Тошкент шахар Ҳамза кўчаси, 49, 51-уйлар.



II. "ЎЗБЕКТЕАТР" БИРЛАШМАСИНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


6. "Ўзбектеатр" бирлашмаси миллий театр санъатининг бой анъаналари ва ютуқларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, кишиларнинг маънавий камолотида театр санъатининг ўрнини юксалтириш, замон талаблари даражасидаги саҳна асарлари яратиш, уларда миллий анъаналаримизни улуғлаш орқали умуминсоний қадриятларни тараннум этиш, жаҳон театр санъати соҳасида қўлга киритилган ютуқлардан унумли фойдаланиш, ижодкорларни иқтисодий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун куч ва маблағларни бирлаштириш мақсадида ташкил этилди.


7. Қуйидагилар "Ўзбектеатр бирлашмасининг асосий" вазифалари ҳисобланади:

Ўзбек халқининг асрлар давомида авлоддан-авлодга ноёб мерос сифатида ўтиб келаётган театр ва томоша санъати анъаналарини бойитиш, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгида миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга нисбатан эҳтиром ҳисларини ошириш;

мамлакатимиздаги мавжуд театрлар йўналишларини белгилаш, янги бадиий жамоалар тузиш, бой анъаналарга таянган ҳолда жаҳон андозалари даражасидаги замонавий миллий театр санъати мактабини яратиш;

ўз таркибидаги ижодий жамоаларнинг ташкилий, молиявий, моддий-техника масалаларини ҳал этиш, уларни замонавий техника воситалари, зарур ашёлар билан таъминлаш;

Ўзбекистон театр санъатини мамлакатимизда ва чет элларда тарғиб этиш, гастроль фаолиятини уюштириш ва мувофиқлаштириш;

миллий ва халқаро театр фестивалларида иштирок этиш ҳамда уларни ташкил этиш.

ўз таркибидаги ижодий жамоалар репертуарини шакллантириш;

аҳолининг театр санъатига бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида социологик тадқиқотлар олиб бориш;

мамлакатимиздаги ва чет эллардаги муассасалар билан маданий, илмий-ижодий, иқтисодий ҳамкорлик қилиш юзасидан ўзаро манфаатли шартномалар тузиш, қўшма корхоналар ташкил этиш;

театр санъати соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;

"Ўзбектеатр" бирлашмаси таркибидаги муассасалар фаолиятига раҳбарлик қилишнинг замонавий тизимини яратиш, ташаббускорликни рағбатлантиришнинг самарали усулларини жорий этиш.



III. "ЎЗБЕКТЕАТР" БИРЛАШМАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


8. "Ўзбектеатр" бирлашмаси:

Ўзбекистонда ўз миллий ва хорижий валюталар хисоб рақамига эга бўлган бўлимлар очади;

алоҳида хизмат кўрсатган санъаткорларни, мутахассисларни Давлат мукофотлари ва Фахрий унвонларга тавсия этади;

республика ва халқаро миқёсда гастроль сафарлари уюштиради;

театр санъатини ривожлантириш, ижодий жамоалар ва ижодкорларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида махсус жамғарма ташкил этади;

маданий тадбирлар учун чипталар нархининг чекланган энг юқори ва энг паст даражасини тегишли тартибда белгилайди;

Низомда белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида корхоналар ҳамда қўшма корхоналар очади;

маркетинг, менежмент, тижорат ва реклама соҳасида хизмат кўрсатишни ташкил этади;

аудио-видео дастурларини ёзиш, кўпайтириш ва сотиш шохобчаларини тегишли тартибда очади;

долзарб мавзуларда янги саҳна асарлари яратишга буюртма беради ва уларни сотиб олади;

ЮНЕСКО ҳузуридаги халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар ижодий жамоалари билан ҳамкорлик қилади.



IV. "ЎЗБЕКТЕАТР" БИРЛАШМАСИНИНГ МАБЛАҒЛАРИ


9. Улар:

бюджет ажратмалари ҳамда бошқа марказлаштирилган маблағлар;

ишлаб чиқариш, хўжалик, молия, тижорат фаолиятидан тушган даромадлар;

ўз таркибидаги хўжалик ҳисобида бўлган ташкилот, корхона ва муассасаларнинг фойдасидан ажратмалар ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил топади.


10. "Ўзбектеатр" бирлашмаси қонун ҳужжатларида белгиланган: тартибда ўзига тегишли бўлган мол-мулк ва маблағлардан ўз қатнашчиларн манфаатлари йўлида фойдаланади, мамлакат ҳудида ва ташқарисида ҳар қандай кўчар ва кўчмас мулкни қуриши ва реконструкция қилиши, сотиб олишга, ижарага олиши ва ижарага бериши мумкин.


11. "Ўзбектеатр" бирлашмаси таркибига кирувчи барча муассаса ва ташкилотлар мустақил балансга эга бўлади ҳамда бирлашманинг йиғма балансини ташкил этади.


12. "Ўзбектеатр" бирлашмаси давлат корхоналари учун белгиланган қоидалар бўйича бухгалтерлик ҳисобини ташкил этади.



V. "ЎЗБЕКТЕАТР" БИРЛАШМАСИ ҚАТНАШЧИЛАРИ,

УЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


13. "Ўзбектеатр" бирлашмаси Низоми ва бошқа таъсис ҳужжатларини тан олувчи, юридик ёки жисмоний шахслар ҳисобланувчи маданият ва санъат муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналар ва бирлашмалар "Ўзбектеатр" бирлашмаси қатнашчиси бўлиши мумкин.


14. Қатнашчи ташкилотлар ҳуқуқлари:

ўз фаолиятини юридик шахс сифатида мустақил юритиш;

"Ўзбектеатр" бирлашмаси ва унинг таркибидаги муассасалар хизматидан шартнома асосида фойдаланиш;

қўшма фаолият ҳужжатларида "Ўзбектеатр" бирлашмаси эмблемасини қўллаш;

тузилган шартномаларда белгиланган мажбуриятларни сақлаган ҳолда камида олти ой олдин "Ўзбектеатр" бирлашмаси раҳбариятини хабардор қилиб унинг таркибидан чиқиш.


15. "Ўзбектеатр" бирлашмаси қатнашчилари:

мазкур Низомга риоя қилишга;

"Ўзбектеатр" бирлашмасининг бошқа қатнашчилари билан тузилган қўшма фаолият шартларини бажаришга мажбурдирлар.


16. Қатнашчи ташкилотлар:

"Ўзбектеатр" бирлашмаси ёки унинг қатнашчилари билан тузилган шартномаларни бажармаганлиги учун ушбу шартномаларда ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда жавоб беради;

"Ўзбектеатр" бирлашмаси тўғрисидаги Низом қоидаларига риоя қилмаганлиги учун "Ўзбектеатр" бирлашмаси таркибидан чиқарилиши мумкин.



VI. ТЕАТР ИЖОДКОРЛАРИ УЮШМАСИ


17. "Ўзбектеатр" бирлашмаси тизимида Театр ижодкорлари уюшмаси фаолият кўрсатади.


18. Театр ижодкорлари уюшмаси ўз фаолиятини умумий йиғилишда қабул қилинган ва "Ўзбектеатр" бирлашмаси бош директори тасдиқлаган Низом асосида олиб боради.



VII. "ЎЗБЕКТЕАТР" БИРЛАШМАСИНИНГ

БОШҚАРУВ ТИЗИМИ


19. "Ўзбектеатр" бирлашмасига Бош директор раҳбарлик қилади. Бош директор раҳбарлигидаги Бошқарув унинг тасарруф этувчи органи ҳисобланади.


20. Бош директор Вазирлар Маҳкамаси томонидан, унинг ўринбосарлари эса Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тайинланади.

21. Бош директор "Ўзбектеатр" бирлашмаси Бошқаруви ва Театр ижодкорлари уюшмасининг раиси ҳисобланади.

22. Бош директор ўз ваколати доирасида "Ўзбектеатр" бирлашмаси Бошқаруви ва унинг тасарруфидаги муассасалар учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва бошқа маъмурий ҳужжатларни чиқаради.


23. Бош директор "Ўзбектеатр" бирлашмаси ходимларини мустақил равишда ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади ҳамда унинг таркибидаги барча муассасалар раҳбарлари билан белгиланган тартибда шартномалар тузади. Муассаса раҳбарлари ўз навбатида ўз ходимлари билан алоҳида-алоҳида шартномалар тузадилар.



VIII. "ЎЗБЕКТЕАТР" БИРЛАШМАСИНИ ТУГАТИШ


24. "Ўзбектеатр" бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилиши, қайта тузилиши ёки бошқа ижодий ташкилотлар билан бирлаштирилиши мумкин.














































Время: 0.1910
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск