язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқувчилар қабул қилиш бўйича давлат идоралараро комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.05.1994 й. 258-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 14 майдаги

258-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус

ўқув юртларига ўқувчилар қабул қилиш бўйича

Давлат идоралараро комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқувчилар қабул қилиш бўйича Давлат идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) абитуриентлар билимини аттестациядан ўтказиш, уларни республика олий ўқув юртлари ва ўрта махсус ўқув юртларига қабул қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича идоралараро орган ҳисобланади.


2. Комиссиянинг таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

жамиятнинг ақл-заковат имкониятларини кучайтириш ва ижтимоий адолат принципларини рўёбга чиқариш учун зарур шароитлар яратиш;

ёшларни олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқишга танлашда холислик ва ишончлиликни таъминлаш;

абитуриентлар билимини аттестациядан ўтказишда тест синовларини такомиллаштиришга доир таклифларни ва услубий тавсияларни ишлаб чиқиш;

олий ва ўрта махсус таълимнинг ҳар бир йўналиши бўйича тест синови ўтказиладиган фанлар рўйхатини ва баҳолаш мезонларини белгилаш;

олий ва ўрта махсус таълимнинг тест синовига қўшимча равишда кўп балли тизим бўйича ижодий имтиҳонлар ўтказиладиган йўналишлари рўйхатини белгилаш;

касб таълимининг тегишли йўналишлари бўйича ижодий имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонларини тасдиқлаш;

тест синови натижаларини якунлаш, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчиларини абитуриентларнинг билим даражасини, касб таълимининг танланган йўналишига қобилиятлари ва майилларини ҳисобга олувчи ягона мезонлар бўйича танлаш ва шакллантиришни амалга ошириш.

4. Комиссия ўз олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш, зарур материаллар тайёрлаш учун ваколатли ишчи гуруҳ тузади. Ишчи гуруҳ таркиби Комиссиянинг қарори билан тасдиқланади.



II. ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ТАЛАБАЛИККА ЎТКАЗИШ


1. Республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқувчилар қабул қилиш Комиссия томонидан касб таълимининг ҳар бир йўналиши бўйича тасдиқланган қабул режаси ҳисобга олинган ҳолда абитуриентлар аттестация синовларида олган якуний баллар бўйича амалга оширилади.


2. Олий ўқув юртлари ва ўрта махсус ўқув юртларига қабул қилиш Комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади.


3. Ўқувчи олий ёки ўрта махсус ўкув юртига фақат бир дастур (таълим йўналиши) бўйича қабул қилиниши мумкин.


4. Олий ўқув юртлари ва ўрта махсус ўқув юртлари Комиссиянинг қарори ва республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқувчилар қабул қилиш қоидалари асосида ўқувчиларни тегишли ўқув юртларига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарадилар.