язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.1997 й. 266-сон "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.1997 й.

N 266


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА


Жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш, Қамчиқ довонида ва Наманган вилоятининг довон яқинидаги аҳоли яшайдиган пунктларда жамоат тартибини сақлаш ва халқ хўжалиги объектларини қўриқлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Наманган вилоятининг Поп туманидаги Қамчиқ шаҳарчасида Поп туман ички ишлар бўлими таркибида штатдаги ходимлар сони иловага мувофиқ 50 нафардан иборат бўлган Қамчиқ милиция бўлинмаси ташкил этилсин.


2. Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида янгидан ташкил этилган бўлинма харажатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар иазирлигига 1997 йил учун назарда тутилган умумий маблағлар ҳисобидан амалга оширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, 1997 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб, штатдаги ходимлар сони 50 нафардан иборат бўлган янги милиция бўлинмаси ташкил этмлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини маблағ билан таъминласин.


4. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси Қамчиқ, милиция бўлинмаси ташкил этилиши муносабати билан Ички ишлар вазирлигини зарур моддий-техника ресурслари билан таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ажратилган штатлар сонини бутлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 27 майдаги

266-сон қарорига

ИЛОВА



Наманган вилояти Поп тумани ички ишлар бўлимининг

Қамчиқ шаҳарча милиция бўлинмасини ташкил этиш учун

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига

ажратилаётган ходимларнинг

ҚЎШИМЧА СОНИ


Ҳаммаси - 50 нафар


Шу жумладан:


- катта ва ўрта бошлиқлар таркиби - 24 нафар


- кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби - 22 нафар


- ишчи ва хизматчилар - 4 нафар