язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Вино-ароқ ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиш / Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга куйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид Низом (ЎзР ВМ 02.07.1998 й. 275-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 2 июлдаги

275-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш,

идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни

ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид

НИЗОМ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотиш билан шуғулланувчи корхоналарга татбиқ этилади.

Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз фаолиятини:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бериладиган лицензия;

акциз маркалари ва мувофиқлик белгиси маркаланган алкоголли маҳсулотга (давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари томонидан бериладиган) иденцификациялаш номери мавжуд бўлган тақдирда амалга оширадилар.

Ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулот дейилганда ихтисослаштирилган корхоналарда амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқарилган ва стандартлар талабларига жавоб берадиган спиртли ичимликлар тушунилади ҳамда улар вино, вино материаллари, ароқ, ликёр-ароқ маҳсулотлари, коньяк, бальзам, коньяк спирти, озиқ-овқат спирти ва спирт хом ашёсини ўз ичига олади.

Чет эл озиқ-овқат спиртидан алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга йўл қўйилмайди. Чет эл озиқ-овқат спирти мавжудлиги, шунингдек корхоналар томонидан мазкур спиртдан алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳоллари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари спиртни ва ушбу спиртдан ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрадилар.


I. СПИРТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА УНИНГ

САРФЛАНИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


1. Спирт ва спирт хом ашёси "Ўзшаробсаноат" АЖ ва "Ўзкимёсаноат" уюшмаси томонидан тасдиқланадиган технологик иш тартибига мувофиқ ишлаб чиқарилади. Спирт ва спирт хом ашёсини ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, транспортда ташиш "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси ва "Ўзкимёсаноат" уюшмаси томонидан тасдиқланадиган йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.

2. Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун спирт сарфлашга сарфлашнинг белгиланган меъёрлари доирасида йўл қўйилади, Сарф қилиш, жумладан, табиий камайиш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда "Ўзшаробсаноат" АЖ ва "Ўзкимёсаноат" уюшмаси томонидан тасдиқланади. Спиртдан тўғри фойдаланилишини корхона бухгалтерияси ва корхона раҳбари тайинлайдиган масъул шахслар назорат қиладилар.

3. Спирт ва спирт хом ашёсининг нобудгарчилиги уни қайта рўйхатга олиш йўли билан аниқланади.

Спирт қолдиқларини тезкор текшириш ушбу мақсадлар учун мўлжалланган асбобларда ўлчаш йўли билан ҳар ойда амалга оширилади. Хатлов ҳар йили бир марта, қолдиқларнинг энг камайган даврида спиртни 1-классли ўлчагичлар орқали ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Хатлов натижалари "Ўзшаробсаноат" АЖ ва "Ўзкимёсаноат" уюшмаси томонидан тасдиқланган Хатловни ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ расмийлаштирилади.


II. АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, ИДИШЛАРГА

ҚУЙИШ ВА МАРКАЛАШ


4. Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чикариш ҳуқуқи ишлаб чиқариладиган маҳсулот турига Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган махсус рухсатномага ва уни ишлаб чиқариш учун зарур шартларга эга бўлган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарга берилади.


5. Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарда уларнинг ихтисослашувига мувофиқ ва стандартлар, шунингдек Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқилган, "Ўзшаробсаноат" АЖ томонидан тасдиқланган ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ "Ўзстандарт" агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

6. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ микробиологик, физик-кимёвий ва технологик назоратни таъминлайдилар ва амалга оширадилар.


7. Сарфланган хом ашё ва материаллар сифати ва миқдори махсус қайд дафтарларида ва дастлабки ҳисобга олиш бланкларида қайд этилади.


8. Тайёр алкоголли маҳсулотларни идишларга қуйиш ва расмийлаштириш ушбу мақсадлар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган асбоб-ускуналарда амалга оширилади.


9. Маҳсулотни идишларга қуйиш, тиқинлаш, ёрлиқлаш ва акциз маркалари ҳамда мувофиқлик белгиси билан маркалаш амалдаги Стандарт талабларига мувофиқ ва "Ўзстандарт" агентлиги томонидан тасдиқланган Алкоголли маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан маркалаш тартибига мувофиқ амалга оширилади.


III. ВИНО-АРОҚ ВА БОШҚА АЛКОГОЛЛИ

МАҲСУЛОТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


10. Алкоголли маҳсулотларнинг барча кўчар ва кўчмас ресурслари бухгалтерия ҳисоби билан қамраб олинади. Миқдорий ҳисоб ҳажм кўрсаткичларидан ташқари, спирт ва шакар миқдорини, норматив ҳужжатларда кўзда тутилган физик-кимёвий ва бошқа кўрсаткичларни ҳам қамраб олиши керак.


11. Вино-ароқ маҳсулотлари ва бошқа алкоголли маҳсулотни идишларга қуйиш цехларида ҳар ойнинг биринчи кунида алкоголли маҳсулотлар қоддиқларини чиқариб олиш, идишларнинг, акциз маркаларининг, ёрлиқларнинг, тиқинларнинг ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни тайёрлашга тааллуқли бошқа моддий бойликларнинг ҳолатини аниқлаш йўли билан ҳисобга олиш амалга оширилади. Ушбу моддий ресурсларнинг тезкор ҳисоби хар куни олиб борилади;

Тезкор ҳисобга олиш учун идишларга қуйиш линияларида давлат текширувидан ўтган, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг миқдорини ҳисоблайдиган ўлчагичлар ўрнатилади.


12. Хатлаш натижалари бўйича тайёр маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг нобуд бўлиши ва сарфланишлари белгиланган нормалардан четга фарқ қилган ҳолларда корхона раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирлар кўрилади.


13. Корхоналар томонидан алкоголли маҳсулотларни келтириш ва олиб кетиш, қатьий ҳисобда турадиган бланкалардан фойдаланган ҳолда, маъмурият томонидан белгиланган вақтда, махсус жиҳозланган назорат - ўтказиш жойлари орқали амалга оширилади.



IV. СПИРТ, ВИНО МАТЕРИАЛЛАРИ ВА БОШҚА

АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

УЧУН ХОМ АШЁ САРФИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


14. Виночилик ва бошқа алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё ва спирт сарфлашга белгиланган нормалар асосида ҳисоблаб чиқарилган эҳтиёжлар доирасида йўл қўйилади ва белгиланган шакллардаги дастлабки ҳисобга олиш ҳужжатлари билан расмийлаштирилади.


15. Қайта ишланган узумдан ва сарфланган спиртдан олинган вино материаллари чиқиши миқдори ҳисобот йилининг 1 декабридаги ва ҳосилдан кейинги йилнинг 1 апрелидаги хатлаш маълумотларига кўра аниқланади.


16. Спирт, вино материаллари ва узумнинг сарфлангани ва нобуд бўлган миқдори хатлаш маълумотлари бўйича белгиланади ва белгиланган нормалар доирасида ҳисобдан чиқарилади.


17. Виночилик мавсумида ишлаб чиқарилган вино материаллари компания вакиллари ёки тармоқнинг марказий дегустация комиссияси аъзоси иштирокида уларнинг сифатини аниқлаш ва календар йилнинг 1 декабригача фойдаланишга юбориш учун мажбурий тартибда физик-кимёвий анализ қилинади ва дегустация жиҳатидан баҳоланади.

Ишлаб чиқаришда бўлган алкоголли маҳсулот ҳар йили 2 марта - 1 декабрда ва 1 июлда хатлашдан ўтказилиши керак.



V. СПИРТ ВА АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ

САҚЛАШ ВА ТРАНСПОРТДА ТАШИШ


18. Акциз маркалари бўлмаган алкоголли ичимликларни сақлашга йўл қўйилмайди, маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар томонидан технологик жараёнга мувофиқ сақланиши ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб кетиш учун сақланиши бундан мустасно. Олиб кетиш учун сақланаётган алкоголли маҳсулот ҳужжатида товарнинг доналар (шишалар)даги миқдори кўрсатилган ҳолда тамға белгиси ва жавобгар шахснинг имзоси билан тасдиқланиши ҳамда мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак.


19. Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ўлчанган, шу мақсадлар учун махсус мўлжалланган, хоналарда ва муҳофаза қилинаётган ҳудудда уни сақлашни таъминлайдиган соз ҳолдаги қулф арматураси бўлган идиш (ҳимоялаш қопламаси бўлган металл, дубдан ишланган ва бошқа)да сақланади. Алкоголли маҳсулот очиқ майдонда сақланганда маҳсулот солинган идишлар пломбалаб қўйилади.


20. Савдо тармоғида сотиш учун тайёрлаб қўйилган алкголли маҳсулот стандартлар талабларига жавоб бериши, маркировка, акциз маркалари, мувофиқлик белгисига эга бўлиши ва норматив талабларга жавоб берадиган хоналарда сақланиши керак. Маҳсулот корхона лабораторияси хулосаси билан чиқарилади ва мувофиқлик сертификати билан жўнатилади.


21. Вино-ароқ маҳсулотларини, кўпикланадиган ва вишиллайдиган виноларни, коньяк ва бошқа алкоголли маҳсулотларни савдо базаларида, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва дўконларнинг омборхоналарида сақлаш "Ўзстандарт" агентлиги томонидан тасдиқланган тегишли норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

22. Спирт ва алкоголли маҳсулотларни сақлашдаги вақтидаги нобуд бўлиш нормалари Ўбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда "Ўзшаробсаноат" АЖ ва "Ўзкимёсаноат" уюшмаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

23. Идишга қуйилмаган алкоголли маҳсулот калибрланган катта идишларда сақланиши керак. Ҳар бир идиш белгиланган тартибда тасдиқланган калибрлаш жадвалига эга бўлиши зарур.


24. Идишга қуйилмаган алкоголли маҳсулотни транспортда ташиш калибрланган темир йўл ва автомобиль цистерналарида амалга оширилиши керак. Цистерналар уларга ҳақиқатда қанча маҳсулот сиғишини белгиловчи паспортга эга бўлиши лозим.



VI. СПИРТНИ УЛГУРЖИ СОТИШ ВА

АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИШ


25. Алкоголли маҳсулотларни улгуржи сотишга фаолиятнинг ушбу турига белгиланган тартибда олинган лицензияга эга бўлган корхоналарга рухсат берилади ва у икки томонлама шартнома асосида ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан амалга оширилади.


26. Спиртдан фойдаланувчининг юқори ташкилоти томонидан тасдиқланган ҳисоблаб чиқарилган эҳтиёжларига мувофиқ "Ўзшаробсаноат" АЖнинг наряди ҳамда етказиб берувчи билан фойдаланувчи ўртасида тузилган етказиб бериш шартномаси алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва иқтисодиётнинг бошқа эҳтиёжлари учун спирт олиш (бериш)га асос бўлади.


VII. СТАТИСТИКА ВА

ТЕХНОЛОГИЯ ҲИСОБОТИ


27. Ҳудудий статистика органларига белгиланган муддатларда қуйидаги ҳисоботлар тақдим этилади:

узумнинг саноат йўли билан қайта ишлашга қабул қилиниши тўғрисидаги ҳисобот (июль, августь, сентябрь, октябрь, ноябрь);

озиқ-овқат спирти ишлаб чиқарилиши тўғрисидаги ҳисобот (ҳар ойда);

вино материаллари, коньяк спирти ишлатилиши тўғрисидаги ҳисобот (бир йилда 2 марта - 1 июлда ва 1 январда);

узум виноси, шампань виноси ва вишиллайдиган винолар, ароқ, коньяк, бальзам ишлаб чиқариш бўйича ҳисобот (ҳар ойда);

вино материаллари юклаб жўнатилганлиги тўғрисидаги ҳисобот (ҳар ойда).

Статистика ҳисоботлари, шунингдек юқори турувчи ташкилотларга ва "Ўзшаробсаноат" АЖга ҳам тақдим этилади. "Ўзшаробсаноат" АЖга статистик ҳисоботлардан ташқари мавсум бўйича узумни қайта ишлаш тўғрисидаги якуний ҳисобот тақдим этилади.


VIII. МОЛИЯ ИНСПЕКТОРЛАРИ

ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ


28. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 418-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетга акциз солиғи тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назорат ўрнатувчи молия инспекторлари тўғрисидаги Низомга мувофиқ молия инспекторлари:

спирт ва вино-ароқ маҳсулотларини амалда ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва уларни сотиш ҳажмларинирг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларига мувофиқлиги;

акциз солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши;

хом ашё, материаллар сарфи ва тайёр маҳсулот чиқиши нормативларига риоя қилиниши;

вино-ароқ маҳсулотларининг акциз маркалари ва мувофиқлик белгилари билан тўғри маркировка қилиниши;

спирт ва алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва бериш (сотиш) талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар.