язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Банкларда аудит/ Тижорат банкларининг ички аудитига Марказий банк томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом (янги таҳрири) (ЎзР АВ 20.04.2004 й. 992-1-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МББ 13.03.2004 й. 571 (6/12)-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 20 апрелда 992-1-сон

билан рўйхатга олинган

МБ Бошқармасининг 13.03.2004 й.

571 (6/12)-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тижорат банкларининг ички аудитига Марказий

банк томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрири)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Аудиторлик фаолияти тўғрисида", "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда тижорат банкларида ички аудитни ташкил этишга Марказий банк томонидан қўйилган талабларни белгилайди.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ички аудит - банк ходимларининг ўз вазифаларини самарали бажаришларида ёрдам бериш мақсадида банк фаолиятини текшириш ва баҳолаш учун банк ичида доимий асосда тузилган мустақил экспертиза. Ички аудитнинг асосий мақсади бўлиб Ички аудит хизмати томонидан банк раҳбариятига банк фаолиятининг назароти ва натижалари бўйича объектив таҳлил, баҳо, тавсиялар ва маълумотлар тақдим этиш орқали банк Кенгаши ва Бошқарувига банк фаолияти мақсадига эришишида кўмаклашиш ҳисобланади.


2. Ички аудит хизмати

...