язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.01.2006 й. ПҚ-265-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.2006 й.

N ПҚ-265



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2005 ЙИЛ 2 МАЙДАГИ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 6 ноябрдаги "Республика комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида"ги ПФ-3675-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А.Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И.Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 20 январдаги

ПҚ-265-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарори билан тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш,

рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат

қўмитаси тўғрисидаги низомга киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. 3-банднинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш Республика мувофиқлаштириш кенгашининг ишчи органи ҳисобланади".


2. 8-бандда:

йигирманчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

''д) вакил қилинган республика комиссиялари ва кенгашлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари таклифлари асосида корхоналарни банкрот деб эълон қилиш, уларни таркибий ўзгартириш ва ихчамлаштириш тартиботини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади";

йигирма иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ж) устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бўлган корхонани судгача санация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади";

йигирма тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"и) таркибий ўзгартирилиши керак бўлган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботлари қўлланган корхоналарнинг қурилиши тугалланмаган объектларини ва асосий фондларини консервация қилиш ва сотиш масалаларини кўриб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритади";

мазмуни қуйидагича бўлган йигирма еттинчи-ўттизинчи хатбошилар қўшимча равишда киритилсин:

"м) давлат томонидан мадад олган корхоналарни судгача санация қилишни узайтириш ва муддатидан илгари тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади;

н) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда, зарар кўриб ишлаётган, тўловга қодир бўлмаган ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш, ихчамлаштириш, молиявий соғломлаштириш ва судгача санациялаш ишларини амалга ошириш даврида қонун ҳужжатларида назарда тутилган шаклларда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

о) ўз ҳайъати мажлисларида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш, ихчамлаштириш ва молиявий соғломлаштириш дастурлари амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларини тинглайди;

п) давлат томонидан қўллаб-қувватланган ёки мулкида давлат улуши бўлган санация қилинадиган корхоналар ташқи бошқарувчилари, шунингдек раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди".

йигирма еттинчи-ўттиз иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўттиз-биринчи-ўттиз олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 10-банд мазмуни қуйидагича бўлган ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"таркибий ўзгартириш ва санация амалга оширилаётган корхоналарнинг ижтимоий инфратузилма объектларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари балансига ўтказиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;

ўн тўртинчи-ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн бешинчи-йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. 17-банднинг учинчи хатбошидаги "табиий монополиялар субъектлари фаолияти," сўзларидан кейин "корхоналарни судгача санациялашни жорий этиш ва узайтириш, иқтисодий ночор корхоналарни банкрот деб эълон қилиш, таркибий ўзгартириш ва ихчамлаштириш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва молиявий соғломлаштириш,".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 4-5-сон, 24-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 1-сон, 34-модда