язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Шаҳар транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2006 й. 11-сон "Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2006 й.

N 11



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЙЎЛОВЧИ ТРАНСПОРТИ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 11 январдаги ПФ-3713-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 18 январдаги ПҚ-262-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда шаҳар йўловчи транспортини зарар кўрмасдан ишлаш принципига босқичма-босқич ўтказишни назарда тутувчи Ҳаракатдаги таркибни янгилаш, харажатларни камайтириш ва Тошкент шаҳрида йўловчи ташишнинг рентабеллигини босқичма-босқич ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси корхоналари томонидан амалга ошириладиган автобусларда йўловчилар ташишдан олинган фойда электр транспорти ва Тошкент метрополитени кўрган зарарларни қисман қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда қайта тақсимланиши мумкин.

Белгилансинки, зарарларни қисман қоплаш учун йўналтириладиган ва олинадиган маблағлар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти турлари ўртасидаги кўрсатиб ўтилган фойдани қайта тақсимлаш тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспорти тизимини қайта ташкил этиш даврида йўловчи ташиш тарифларининг амалдаги даражасини сақлаб қолишни, харажатларни камайтириш ва йўловчи ташишнинг рентабеллигини босқичма-босқич оширишни назарда тутувчи тадбирлар ишлаб чиқилишини;

шаҳар йўловчи ташиш транспорти иши мувофиқлаштирилишини ва ҳаракат йўналишларида ҳайдовчилар иши очиқ-ойдинлигини таъминловчи 2006-2008 йиллар мобайнида Тошкент шаҳрида йўловчилар ташишни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 300 та "Мерседес-Бенц" автобуслари харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитлар бўйича "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компаниясининг мажбуриятларини белгиланган тартибда "Тошавтобустранс" акциядорлик компаниясига қайта расмийлаштирсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компаниясининг мажбуриятлари бўйича илгари берилган кафолатни "Тошавтобустранс" акциядорлик компаниясига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фойдасига қайта расмийлаштирсин.


7. "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмасига "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси ва "Тошэлектротранс" давлат компанияси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 11 январдаги ПФ-3713-сон Фармонига мувофиқ ходимларнинг моддий манфаатдорлигини ва масъулиятини ошириш, шунингдек йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, йўналишларда қатновлар маромига риоя этилиши ва йўловчи ташиш таннархи камайтирилиши учун автобус парклари, трамвай-троллейбус деполари ва тегишли хизматлар бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш тавсия этилсин.

Амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида 2006 йил 1 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ахборот берилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 4-5-сон, 29-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 1, 6-модда.