язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2000 й. 307-сон "Ички бозорни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2000 й.

N 307



ИЧКИ БОЗОРНИ ДОРИ-ДАРМОН

ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ички бозорни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан тўлдириш, нархларнинг асоссиз равишда ўсиб кетиши ҳолларига барҳам бериш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

импорт бўйича келтириладиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари, товар етказиб беришда қатнашувчи воситачиларнинг сонидан қатъи назар, сотиб олиш қийматининг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда улгуржи-чакана савдо устамаси қўлланган ҳолда сотилади.

3. Тижорат банкларига, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилувчи улгуржи ва чакана дорихона муассасаларига хизмат кўрсатишда хорижий валютани сотишда воситачилик ҳақи ставкасини сотилган валютанинг 0,5 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда қўллаш тавсия этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:

дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишда улгуржи ва чакана ташкилотлар томонидан савдо устамаларининг қўлланилиши тартибига бир ҳафта муддатда тегишли ўзгартиришлар киритсин;

дори-дармон воситалари ишлаб чиқарувчи етакчи чет эл компанияларининг товар кредитларини жалб қилиш масаласини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва ҳал этсин.


5. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси Марказий банкнинг лицензияларига эга бўлган, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилувчи корхоналар томонидан валютани фақат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган тиббиёт препаратлари рўйхати бўйича конвертация қилиш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматовлар зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 8, 49-модда.