язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2006 й. 20-сон "Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.02.2006 й.

N 20


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИ ТАНЛОВ АСОСИДА

ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, олий таълим муассасаларига тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахсларни танлаб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 6-7-сон, 36-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 2, 8-модда.