ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикасининг 03.09.1993 й. 938-XII-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.09.1993 й.

N 938-XII



ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ

ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА


Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қариганда, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда ижтимоий таъминланишдан иборат конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, давлат пенсияларининг ягона тизимини, уларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқариш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Фуқароларнинг давлат пенсия

таъминотига тааллуқли ҳуқуқлари

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда давлат томонидан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Республика ҳудудидан ташқарида яшаб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини пенсия билан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари ушбу Қонунга биноан давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Уларнинг ижтимоий таъминланиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўяди.


2-модда. Давлат пенсияларининг турлари

Ушбу Қонун билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади:

ёшга доир пенсия;

ногиронлик пенсияси;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси.


3-модда. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш

Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин.


4-модда. Пенсияни танлаш ҳуқуқи

Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.


5-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар органларининг,

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар

ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларининг, судьяларнинг

ва прокуратура органлари даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга)

эга бўлган ходимларининг пенсия таъминоти

Ҳарбий хизматчиларни, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларни, судьяларни ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади. Уларга ушбу Қонунда назарда тутилган асосларда пенсия олиш ҳуқуқи ҳам берилади. Бунда ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар, судьялар ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимлари пул таъминотининг барча турлари фуқароларнинг иш ҳақи сингари бир хилда ҳисобга олинади.


6-модда. Фуқароларнинг давлат пенсия

таъминоти тўғрисидаги қонунчилик

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролар давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



II БОБ. ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯЛАР

7-модда. Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

эркаклар - 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар - 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.



8-модда. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия

Пенсия тайинлаш учун (7-модда) етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг "а" - "г" ва "к" бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади.



9-модда. Имтиёзли шартлардаги пенсиялар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатларга мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар, чунончи:

Ёшидан қатъи назар пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-сонли рўйхати;

Умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2-сонли рўйхати;

Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, вазифалар ва кўрсаткичларнинг 3-сонли рўйхати.

Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига уруш ногиронлари, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари, лилипутлар ва паканалар ҳам эга.


10-модда. Ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи

Ёшидан қатъи назар, қуйидагилар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:

а) кон саноатидаги етакчи касб эгалари бўлган ходимлар-башарти, улар ана шу ишларда камида 20 йил ишлаган бўлсалар (1-сонли рўйхат, I қисм);

б) бевосита ер ости ва очиқ кон ишларида (шу жумладан, кон-қутқарув қисмларининг шахсий таркиби) кўмир, маъданлар ва бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олишда, шахталар ва конлар қурилишида тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар-башарти, улар ана шу ишларда камида 25 йил ишлаган бўлсалар (1-сонли рўйхат, II қисм);

в) учувчилар ва учувчи-синовчилар таркибига кирувчи ходимлар, улар хизмат қилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг идоравий бўйсунувидан қатъи назар, белгиланган хизмат муддатини ана шу лавозимларда эркаклар камида 25 йил ва аёллар камида 20 йил адо этганлари тақдирда (1-сонли рўйхат, III қисм).

Юқорида қайд этиб ўтилган ходимлар саломатлигига (касаллигига) кўра учиш ишларидан бўшатилган тақдирда, белгиланган хизмат муддатини-эркаклар камида 20 йил ва аёллар камида 15 йил адо этган бўлсалар;

г) театрлар ва бошқа театр-томоша корхоналари артистларининг айрим тоифалари:

ижодий иш стажи камида 20 йил бўлганда (1-сонли рўйхат, IV қисм);

ижодий иш стажи камида 25 йил бўлганда (1-сонли рўйхат, V қисм);

ижодий иш стажи камида 30 йил бўлганда (1-сонли рўйхат,VI қисм);

д) спортчиларнинг айрим тоифалари-иш стажи камида 20 йил бўлганда (1-сонли рўйхат, VII қисм).



11-модда. Умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган

ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи

Охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:

а) ер ости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (2-сонли рўйхат, I қисм):

эркаклар - иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;

аёллар - иш стажи камида 15 йил бўлиб, бундан камида 7 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.

Ер ости ишларидаги меҳнат стажи эркакларда 10 йилдан кам ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан кам бўлган ҳолларда ходимларга бу ишлардаги ҳар бир тўлиқ йил учун ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши 1 йилга қисқартирилади.

Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда - эркаклар камида 5 йил, аёллар камида 3 йил 9 ой-ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши шундай ишда банд бўлинган ҳар бир тўлиқ йил учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади;

б) цирклар ва концерт ташкилотлари артистларининг айрим тоифалари ижодий ишдаги стажи камида 20 йил бўлган тақдирда (2-сонли рўйхат, II қисм).



12-модда. Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган

ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи

Охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:

а) уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

б) меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (3-сонли рўйхат, I қисм):

эркаклар - иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;

аёллар - иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда. Меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда - эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил-ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади;

з) болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса - иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади;

к) ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари, "Меҳрибонлик" уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари - махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VII қисм);

л) ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари - махсус иш стажи шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овулларда камида 25 йил ва шаҳарларда камида 30 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VIII қисм);

м) қарияларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз фуқароларга хизмат кўрсатишда бевосита банд бўлган ижтимоий ходимлар (3-сонли рўйхат, IX қисм):

эркаклар - махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар - махсус иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда.



12-1-модда. Умумий белгиланган ёшни бир йилга

қисқартирилган холда пенсия олиш ҳуқуқи

Ушбу Қонун 37-моддасининг биринчи қисмининг "а" - "г" ва "к" бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.



13-модда. Лилипутлар ва паканаларга пенсиялар

Ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 15 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар:

эркаклар - иш стажи камида 20 йил бўлганда; аёллар - иш стажи камида 15 йил бўлганда эга бўладилар.



14-модда. Ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

эркаклар - 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар - 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.


III БОБ. НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯЛАРИ

15-модда. Пенсияларни тайинлаш шартлари

Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади.


16-модда. Ногиронлик гуруҳлари

Соғлиғини ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига қараб, ногиронликнинг уч гуруҳи аниқланади.

Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган улар тўғрисидаги Низом асосида ишловчи тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан аниқланади.


17-модда. Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи

Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъи назар тайинланади.

Умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади:

Ёш


Иш стажи


23 ёшга қадар


2

23 ёшдан 26 ёшга қадар


3

26 ёшдан 31 ёшга қадар


5

31 ёшдан 36 ёшга қадар


7

36 ёшдан 41 ёшга қадар


9

41 ёшдан 46 ёшга қадар


11

46 ёшдан 51 ёшга қадар


14

51 ёшдан 56 ёшга қадар


17

56 ёш ва ундан ошганда


20

   

20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилганидан кейин ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқароларга пенсиялар иш стажидан қатъи назар тайинланади.

Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиясидан умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиясига ўтказилганда зарур стаж ногиронлик дастлаб белгиланган вақтдаги ёшга қараб аниқланади.


18-модда. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия

Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган (17-модда) умумий касаллик оқибатидаги I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади.



IV БОБ. БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК ПЕНСИЯЛАРИ

19-модда. Пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзолари

Вафот этган боқувчининг қарамоғида (20-модда) бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда фарзандларга ва ушбу модданинг "в" бандида кўрсатиб ўтилган шахсларга пенсия улар боқувчининг қарамоғида турган-турмаганидан қатъи назар тайинланади.

Марҳумнинг қарамоғида турмаган ота-онаси ва эри (хотини) ҳам, кейинчалик кун кечириш учун зарур маблағ манбаидан маҳрум бўлиб қолсалар, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Қуйидагилар оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари ҳисобланадилар:

а) болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 18 ёшга тўлмаган бўлса ёки 18 ёшдан катта бўлса, агар улар 18 ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бор бола бўлиб қолган бўлса. Бунда башарти, агар ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса;

б) ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, башарти, улар 7-моддада назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногиронлиги бўлган шахс бўлсалар;

в) ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъи назар, ота ва онадан бири ёки эр(хотин) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса;

г) бува ва буви-агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса.

Таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган фарзандлар, улар фарзандликка олинганларида ҳам бу ҳуқуқни сақлаб қоладилар.

Ўгай ўғил ва ўгай қиз, агар улар ота-оналаридан алимент олмаган бўлсалар, ҳақиқий фарзандлар сингари пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ўгай ота ва ўгай она, агар вафот этган ўгай ўғилни (қизни) 18 ёшга тўлгунга қадар камида 5 йил тарбиялаган ёки боққан бўлсалар, ҳақиқий ота ва она сингари пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Ўгай ота ва ўгай онанинг вафот этган ўгай ўғилни (қизни) тарбиялаганлиги ёки боққанлигини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ушбу Қонуннинг вафот этганлар оилаларига тааллуқли ҳамма қоидалари бедарак йўқолганларнинг оилаларига ҳам, агар боқувчининг бедарак йўқолганлиги белгиланган тартибда тасдиқланган бўлса, тегишли равишда жорий қилинади.



20-модда. Қарамоқда деб ҳисобланувчи оила аъзолари

Ушбу Қонуннинг 19-моддасида кўрсатиб ўтилган оила аъзолари, агар улар марҳумнинг тўлиқ боқувида бўлган ёки ундан ёрдам олиб турган бўлсалар, бу ёрдам улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса, марҳумнинг қарамоғида турган деб ҳисобланадилар.

Марҳумнинг бирон турдаги пенсия олаётган оила аъзолари, агар марҳумнинг ёрдами улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса-боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтиш ҳуқуқига эгадирлар.



21-модда. Боқувчининг пенсия олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи

Меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига чалинганлик оқибатида вафот этган боқувчининг оиласига, шунингдек марҳум пенсионернинг оиласига пенсия боқувчининг иш стажидан қатъи назар тайинланади.

Башарти, боқувчи вафот этган кунга қадар унга ногиронлик пенсияси тайинланиши учун зарур иш стажига эга бўлган (17-модда) бўлса, умумий касаллик ёки иш билан боғлиқ бўлмаган майибланиш оқибатида вафот этган боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.

Бошқа мамлакатлардан кўчиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг оилаларига, башарти, боқувчи Ўзбекистон Республикасида ишламаган бўлса, пенсиялар қуйидаги ҳолларда тайинланади:

а) бошқа мамлакатларда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олган оилаларга - боқувчисининг иш стажидан қатъи назар;

б) пенсия олмаган оилаларга - башарти, боқувчи ишлаш тўхтатилган кунга қадар тегишли стажга эга бўлган (17-модда) бўлса, меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига чалинганлик оқибатида вафот этган тақдирда эса - боқувчининг иш стажидан қатъи назар.


22-модда. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия

Умумий касаллик оқибатида вафот этган ҳамда ногиронлик пенсиясини тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган (17-модда) боқувчисини йўқотган оила аъзоларига пенсия боқувчининг бор стажига мутаносиб равишдаги миқдорда (29-модда) тайинланади.



23-модда. Янги никоҳдан ўтилганида пенсияни сақлаб қолиш

Эр (хотин)нинг вафот этганлиги сабабли тайинланган пенсия пенсионер янги никоҳдан ўтганида ҳам сақланиб қолади.



24-модда. Боқувчининг оила аъзоларига

пенсиядан улуш ажратиб бериш

Оиланинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган барча аъзоларига битта умумий пенсия тайинланади.

Оила аъзосининг талаби билан унинг пенсиядаги улуши ажратилиб, алоҳида тўланади.

Пенсиядан улуш ажратиб бериш пенсияни бўлиш тўғрисида ариза тушган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.


V БОБ. ПЕНСИЯЛАРНИ ВА ИШ ҲАҚИНИ

ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

25-модда. Пенсия миқдори

Пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, қуйидагилардан таркиб топади:

пенсиянинг таянч миқдоридан;

иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан;

пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан.

Пенсия миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.


26-модда. Пенсияларнинг таянч миқдорлари

Ушбу Қонун билан пенсияларнинг қуйидаги таянч миқдорлари белгиланади:

а) ёшга доир пенсия учун - пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун (31 ва 33-моддалар) олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин расмий белгиланган ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида;

б) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси учун - пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида;

г) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун - пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 50 фоизи миқдорида;

д) ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга ёки вафот этган ёлғиз онанинг болаларига, ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун - пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида.


27-модда. Иш стажи учун пенсияларнинг оширилиши

Пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун (37-40-моддалар) пенсияларнинг таянч миқдорлари (26-модда) қуйидагича оширилади:

а) ёшга доир пенсиялар - пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун (31 ва 33-моддалар) олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

б) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари - пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

г) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун - боқувчининг пенсияни хисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида оширилади.

Отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн икки баробари миқдори доирасида амалга оширилади.


28-модда. Пенсияларга устама ҳақлар

Ушбу Қонуннинг 26, 27 ва 29-моддаларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:

а) I гуруҳ уруш ногиронларига - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;

б) II гуруҳ уруш ногиронларига - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;

г) кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;

д) I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

е) II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

ж) уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;

з) 1941-1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи; и) вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи;

к) Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача. Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларнинг пенсиясига устама тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;

л) ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

м) театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи.


29-модда. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги

пенсияни ҳисоблаб чиқариш

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар (8, 18 ва 22-моддалар) бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар:

ёшга доир пенсиялар учун - ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан;

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари учун - ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан;

II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари учун - ёшга доир энг кам пенсиянинг 75 фоизидан;

оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун - ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан;

ҳам отаси, ҳам онасидан жудо бўлган (чин етим) ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун - ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

Иш стажи тўлиқ бўлмаганда пенсиянинг миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.


30-модда. Устама ҳақларни ҳисоблаб чиқариш шартлари

Устама ҳақлар тайинланаётган пенсиянинг туридан қатъи назар қўшиб ҳисобланади.

Пенсия сўраб мурожаат этган кишиларга ушбу Қонуннинг 28-моддаси "а" ёки "б" бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг "и"-"м" бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланади.

Пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича ушбу Қонуннинг 28-моддаси "г", "д" ёки "е" бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг "ж"-"м" бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланади.


31-модда. Ўртача ойлик иш ҳақини аниқлашнинг умумий тартиби

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади, Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра, ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар сифатида ҳисобга олинади.

Пенсия сўраб мурожаат этган киши беш йилдан кам ишлаган ҳолларда, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи ишланган календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини шу ойлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади.

Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили давомидаги исталган кетма-кет беш мавсумдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.

Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн икки бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан оз бўлган ёки иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар умуман мавжуд бўлмаган ҳолларда пенсия пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.


32-модда. Пенсияларни ҳисоблаб чиқаришда

эътиборга олинадиган иш ҳақи турлари

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - қонунчиликка мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - қонунчиликка мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.

Давлат ижтимоий суғуртасига тааллуқли бўлмаган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш пул таъминотининг барча турлари қонунчиликка мувофиқ қўшилади.

Ўқиш даврида тўланган стипендия пенсия сўраб мурожаат этувчининг хоҳишига кўра иш ҳақига тенглаштирилади.

Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг (якка тартибдаги тадбиркор ва у томонидан ёлланган ходимнинг, деҳқон хўжалиги ва оилавий тадбиркорлик субъекти аъзосининг) пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақининг миқдори:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун - тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;

2020 йил 1 январдан - тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


33-модда. Иш ҳақига минтақавий коэффициентлар белгиланган

ҳудудларда яшовчи шахсларнинг иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш

Ишловчиларнинг иш ҳақига минтақавий коэффициент белгиланган ҳудудларда яшовчи шахслар ва оилаларга пенсия тайинлашда минтақавий коэффициент эътиборга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амалдаги иш ҳақи ҳисобга олинади.


34-модда. Пенсионерларнинг оилаларига пенсияларни

ҳисоблаб чиқариш

Пенсионерларнинг оилаларига боқувчисини йўқотганлик пенсиялари пенсионернинг (боқувчининг) ўз пенсияси қайси иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилган бўлса, ўша иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.


35-модда. Бошқа давлатлардан кўчиб келган фуқароларга

пенсиялар ҳисоблаб чиқариш

Бошқа давлатлардан кўчиб келган, Ўзбекистон Республикасида ишламаган фуқароларга пенсиялар Ўзбекистондаги тегишли касб ҳамда малакадаги ходимларнинг пенсия тайинланаётган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақига асосланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Башарти, бундай касб ҳамда малакалар республикада бўлмаса, ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб беради.


36-модда. Чет элда ишланган давр учун

иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш

Чет элда ёлланиб ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун - тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;

2020 йил 1 январдан - тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


VI БОБ. ИШ СТАЖИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ

37-модда. Иш стажига қўшиб ҳисобланадиган

меҳнат фаолияти турлари

Қуйидагилар иш стажига қўшиб ҳисобланади:

а) 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, башарти меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса, шунингдек жисмоний шахснинг 2021 йил 1 июндан кейинги ишламаган даври учун унинг эри (хотини) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлаган давр;

1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқаришда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади.

Ижодий фаолият билан машғул ходимларнинг иш стажини, башарти улар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлсалар, ижодий уюшмаларнинг бошқарувлари ана шу муаллифнинг асари эълон қилинган ёки биринчи марта жамоат олдида ижро ёки намойиш этилган кундан эътиборан белгилайдилар;

б) ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш;

в) идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган қўриқлашдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат;

г) якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун -ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда;

2020 йил 1 январдан - ижтимоий солиқ тўланган тақдирда;

д) I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага, шунингдек (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) ўзгаларнинг парваришига мухтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт;

е) олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш;

ж) бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил;

з) офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан ошмаган давр;

и) Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг хотини (эри) чет элда бўлган, лекин 10 йилдан ошмаган давр;

к) озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса.

Мазкур модданинг "д" - "и" бандларида назарда тутилган даврлар ушбу модда биринчи қисмининг "а" - "г" ва "к" бандларида кўрсатиб ўтилган умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқаролар стажига "д"-"и" бандларда назарда тутилган даврлар ушбу модда биринчи қисмининг "а" - "г" ва "к" бандларида кўрсатиб ўтилган стаж муддатидан қатъи назар қўшилади.

Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида I ва П гуруҳ ногиронлигида бўлинган вақт ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаётганида стажга қўшиб ҳисобланади.

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.

Ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш ҳам ота, ҳам онанинг умумий иш стажига қараб, ушбу Қонуннинг 27-моддаси "г" бандида кўрсатиб ўтилган миқдорларда амалга оширилади.



38-модда. Иш стажига имтиёзли тарзда қўшиб

ҳисобланадиган фаолият даврлари

Стажга қуйидагилар имтиёзли тарзда қўшиб ҳисобланади:

а) ҳаракатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасалардаги, жанговар ҳаракатлар даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларидаги хизмат ва эркин ёлланганлар таркибидаги иш, байналмилал бурчни бажаришда жанговар ҳаракатларда иштирок этиш - уч ҳисса баробарида;

б) 1941-1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаш, шу жумладан ҳарбий қисмлардаги эркин ёлланганлар таркибидаги иш ва ушбу модданинг "а" бандида назарда тутилган хизматдан ташқари ҳарбий хизмат - икки ҳисса баробарида;

в) ушбу Қонун 10-моддасининг "а" ва "б" бандларига ҳамда 11-моддасининг "а" бандига мувофиқ имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган-эркакларда 10 йилдан ортиқ ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан ортиқ ишланган ҳар бир тўлиқ йил - икки ҳисса баробарида;

г) моховхоналарда, вабога қарши муассасаларда, иммунодефицит вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ишлаш - икки ҳисса баробарида;

д) патологоанатомия муассасалари ва суд-тиббий экспертиза муассасаларининг тиббий ходимларидан айрим тоифаларининг иши - бир ярим ҳисса баробарида;

е) асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилган, асоссиз равишда қатағон қилинган ва кейинчалик оқланган фуқароларнинг қамоқда бўлиш ва ҳибсда сақлаш жойларида турган вақти-бир ярим ҳисса баробарида.


39-модда. Айрим тоифадаги фуқаролар стажини ҳисоблаб

чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари

Саноатнинг мавсумий тармоқларига оид корхоналар ва ташкилотларда банд бўлган ходимларнинг тўлиқ мавсум мобайнидаги иши бир йил ишлаган деб, тўлиқ мавсум давомида ишламаган бўлса, ҳақиқий ишлаган даври ҳисобга олинади.

Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ер ости ишлари стажини ҳисоблаб чиқишда (10-модданинг "а", "б" бандлари ва 11-модданинг "а" банди) ана шу ишда орттирилган меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронликда бўлган вақти ушбу Қонун 38-моддасининг "в" бандида белгиланган қоидалар қўлланмасдан кўрсатиб ўтилган стажга қўшилади.


40-модда. Чет элда ишлаш вақтини стажга қўшиш шартлари

Чет элда ишланган даврлар қуйидаги шартларга кўра меҳнат стажига қўшилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун -ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда;

2020 йил 1 январдан - ижтимоий солиқ тўланган тақдирда.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ёлланма (битим) асосда чет элда ишлаганлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган органлар меҳнат дафтарчасига киритган қайдномаларга қараб аниқланади.

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг чет элда ишлаган даврини меҳнат стажига киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет элдаги иши Ўзбекистон Республикасида ишланганига тўғри келадиган стажнинг 1/3 ҳиссасидан ошмаган миқдорда стажга қўшилади.


41-модда. Имтиёзли шартларда пенсия тайинлашда

иш стажини ўзаро ҳисобга олиш хусусиятлари

Имтиёзли шартларда пенсия тайинлашда, башарти, ҳисобга ўтадиган ишлар айни шундай ёки нисбатан имтиёзлироқ шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берган тақдирда, 1, 2 ва 3-сонли рўйхатларда назарда тутилган иш даврлари ўзаро ҳисобга олинади.


42-модда. Иш стажини тасдиқлаш тартиби

Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.

Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) ёки унда тегишли ёзувлар мавжуд бўлмаган тақдирда иш стажини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


VII БОБ. ПЕНСИЯЛАР ТАЙИНЛАШ

43-модда. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби

Фуқаро ёки унинг қонуний вакили пенсия тайинлашни сўраб ўз танловига кўра қуйидаги усуллардан бирини қўллаган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:

доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ариза билан;

яшаш жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказида сўровнома тўлдирган ҳолда;

Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдирган ҳолда.

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар пенсия тайинлашни сўраб ариза билан манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бевосита туман (шаҳар) бўлимига ёки сўровнома тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этиши мумкин.

Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилганда шахснинг пенсияга бўлган ҳуқуқи ушбу Қонунда белгиланган шартларга ва нормаларга мувофиқ ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлимлари пенсияларни тайинлаш масалалари юзасидан тушунтиришлар ва маълумотлар бериши, шунингдек аризачига зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари корхоналардан, ташкилотлардан ва айрим шахслардан тегишли ҳужжатларни талаб қилиб олиш, зарур ҳолларда эса, уларнинг берилиши асослилигини текшириш ҳуқуқига эга.

Корхоналар ва ташкилотлар пенсия учун (пенсия қайта ҳисоб-китоб қилиниши учун) ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончсиз маълумотлари бўлган ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида пенсионерга етказилган зарар учун унинг олдида қонунчиликда белгиланганидек жавобгар бўлади.

Корхона ёки пенсионер томонидан маълумотлари ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилганлиги оқибатида давлатга зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига қопланади. Бунда корхона томонидан етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимидан тегишли хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида, пенсионер томонидан етказилган зарарнинг ўрни эса ушбу Қонуннинг 65-моддасида назарда тутилган тартибда қопланади.



44-модда. Пенсия тайинловчи органлар

Пенсияларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тайинлайди.



45-модда. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатларни

ва маълумотларни қараб чиқиш муддатлари

Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатлар ва маълумотлар улар келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмасдан қараб чиқилади.

Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилганидан кейин беш кун ичида аризачига пенсия тайинлаш рад этилганлиги ҳақида рад этиш сабаблари ва шикоят бериш тартиби кўрсатилган хабарномани беради ёки жўнатади ҳамда айни чоғда барча ҳужжатларни қайтаради.

Агар пенсия тайинлаш тўғрисидаги мурожаат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдирган ҳолда берилган бўлса, пенсия тайинлаш рад этилганлиги тўғрисида қарор чиқарилган куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими мурожаат қилган шахсга пенсия тайинлаш рад этилганлиги ҳақида рад этиш сабабларини ва шикоят бериш тартибини кўрсатган ҳолда хабар юборади.



46-модда. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун

Ариза қабул қилиб олинган кун ёки сўровнома келиб тушган кун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.

Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ёки ахборот тизимларида зарур маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими мурожаатчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Башарти улар қўшимча ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилиши зарурлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан уч ой ичида тақдим этилса, пенсия тайинланиши тўғрисидаги ариза ёки сўровнома қабул қилинган кун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.



47-модда. Пенсиялар тайинлаш муддатлари

Пенсиялар:

а) ёшга доир пенсия - агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб олтмиш кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия умрбод тайинланади;

б) ногиронлик пенсияси - агар ногиронлик белгиланган кундан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. Ногиронлиги бўлган 60 ёшдан ошган эркакларга ва 55 ёшдан ошган аёлларга - ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Ушбу ногиронлиги бўлган шахсларни қайта тиббий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади;

в) боқувчисини йўқотганлик пенсияси - пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, лекин пенсия тайинланиши учун мурожаат этишдан олдинги 6 ойдан ошмаган муддатдан эътиборан тайинланади. Пенсия ушбу Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ марҳумнинг оила аъзоси меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланган бутун давр учун, оиланинг: эркаклар - 60 ёшга, аёллар - 55 ёшга тўлган аъзолари учун эса - умрбод тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, агар фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан кейин пенсия тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат қилган бўлса, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан тайинланади.

Бошқа барча ҳолларда пенсия мурожаат этилган кундан эътиборан тайинланади.

Бир пенсиядан бошқасига ўтказиш пенсионер тегишли ариза ва барча зарур ҳужжатлар билан мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан амалга оширилади.



48-модда. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги

қарор устидан шикоят қилиш

Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят туман (шаҳар) судига берилиши мумкин.


VIII БОБ. ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ

49-модда. Пенсияларни қайта ҳисоблаш шартлари

Пенсияларни қайта ҳисоблаш:

пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;

ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;

ёшга доир энг кам пенсия миқдори ўзгарганда;

даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади. Бунда пенсия миқдори йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари (тарифлари) индекси (инфляция) даражасининг ўсиш суръатлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига асосан индексация қилинади (оширилади).

I ва II гурух ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ушбу Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.


51-модда. Тайинланган пенсияни қайта ҳисоблаш муддатлари

Пенсияни ошириш ҳуқуқи пайдо бўлганида тайинланган пенсияни қайта ҳисоблаш пенсионер пенсияни қайта ҳисоблаш учун мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.

Пенсия миқдорини камайтиришга сабаб бўладиган ҳолатлар вужудга келган тақдирда қайта ҳисоблаш ана шу ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.



IХ БОБ. ПЕНСИЯЛАР ТЎЛАШ

52-модда. Пенсионерларга пенсияларни тўлаш

Пенсионерларга пенсиялар уларнинг танловига кўра доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан зиммасига пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ва тижорат банкининг филиаллари орқали тўланади.

(ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Ишлаб турган пенсионерларга пенсиялар уларнинг иш жойида, қонунчиликда белгиланган тартибда тўланади.



53-1-модда. Озодликдан маҳрум этилган

шахсларга пенсиялар тўлаш

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлаш манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тегишли пенсиялар суммаларини маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиш орқали амалга оширилади.



54-модда. Меҳнат қобилияти тикланганда

пенсияларни тўлаш муддати

Қайта кўрикдан ўтказилган шахс меҳнатга қобилиятли деб тан олинган тақдирда пенсия уни меҳнатга қобилиятли деб топилган ойнинг охиригача, лекин ногиронлик белгилаб қўйилган кунгача бўлган муддатга тўланади.


55-модда. Ногиронлик даврида танаффуслар бўлганда

пенсия тўлашни қайта тиклаш шартлари

Агар ногиронлиги бўлган шахс узрсиз сабабга кўра белгиланган муддатда қайта кўрикдан ўтиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади, у яна ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда эса тўхтатиб турилган кундан эътиборан, лекин кўпи билан бир ой олдин пенсияни тўлаш қайта тикланади.

Қайта кўрикдан ўтиш муддати узрли сабабга кўра ўтказиб юборилганда, агар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси уни ана шу даврда ногиронлиги бўлган шахс деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан эътиборан то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан уч йил учун амалга оширилади. Бунда, агар ногиронлиги бўлган шахс қайта кўрикдан ўтказиш чоғида ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқори ёки паст гуруҳга) ўтказилган бўлса, пенсия кўрсатиб ўтилган вақт учун аввалги гуруҳ бўйича тўланади.

Агар умумий касаллик оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги сабабли пенсия тўлаш тўхтатилган ёки у қайта кўрикдан ўтиш учун узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги оқибатида тўхтатиб турилган бўлса, кейинчалик у яна ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда, башарти пенсияни тўлаш тўхтатилганидан кейин беш йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, илгари тайинланган пенсияни тўлаш ногиронлик белгиланган кундан эътиборан янгитдан қайта тикланади. Агар беш йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса, пенсия умумий асосларда янгитдан тайинланади.



56-модда. Тўлиқ давлат таъминотида турган болаларга

боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўлаш

Чин етим болаларга тўлиқ давлат таъминотида турган даврида пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида пенсия тўланади.

Ота-онасининг биридан ажралган ва тўлиқ давлат таъминотида турган болаларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида пенсия тўланади.

Шу даврдаги тўланиши лозим бўлган пенсия пули боланинг номига тижорат банкида очилган депозит ҳисобварағига ўтказиб қўйилади.


57-модда. Боқувчисини йўқотганлик пенсиялари тўлаш муддати

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўлашни тўхтатишга сабаб бўлувчи ҳолатлар пайдо бўлганида пенсияни тўлаш ана шундай ҳолат пайдо бўлгандан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади.


58-модда. Пенсия тўланишига таъсир кўрсатувчи шарт-шароитлар

ўзгарганлиги тўғрисида пенсионернинг Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси бўлимини хабардор қилиш мажбурияти

Меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионер оиланинг пенсия тўланаётган аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида, улар ўқишни тўхтатганлиги ҳақида, шунингдек тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиши шарт.


59-модда. Ўтган давр учун пенсия тўлаш

Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги йигирма тўрт ойдан ошмаган давр учун тўланади.

Пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.


60-модда. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун

интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсиялар тўлаш

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида (пансионатларида) яшовчи ёлғиз пенсионерларга пенсия ва уларнинг таъминоти учун сарф-харажат ўртасидаги фарқ тўланади, лекин тайинланган пенсиянинг камида 20 фоизи тўланади. Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсия тўланмайди.


61-модда. Стационар даволанишда бўлинган даврда пенсия тўлаш

Пенсионернинг стационар даволанишда бўлган даври учун пенсия тўлиқ тўланади.



62-модда. Озодликдан маҳрум қилинган

давр учун пенсия тўлашни тўхтатиб қўйиш

Пенсионер озодликдан маҳрум қилинган тақдирда тайинланган пенсияни тўлаш озодликдан маҳрум қилинган давр учун тўхтатиб қўйилади, бундан манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар мустасно.


63-модда. Пенсионернинг вафоти муносабати билан олинмай

қолган пенсияни тўлаш ва дафн этиш учун нафақа тўлаш

Пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар (19, 20-моддалар) доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади. Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ушбу ой учун тўлиқ тўланади.

Оиланинг бир неча аъзоси мурожаат этган тақдирда пенсиянинг уларга тегишли суммаси уларнинг ўртасида тенг тақсимланади.

Пенсионер вафот этган тақдирда унинг оиласига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг тўрт баробари миқдорида дафн этиш нафақаси тўланади.

Кўрсатиб ўтилган пуллар, уларни олиш учун пенсионер вафот этганидан кейин олтмиш кун ичида мурожаат этилган тақдирда тўланади.


64-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан

чиқиб кетган фуқароларга пенсиялар тўлаш

Чет элга доимий яшаш учун чиқиб кетишдан олдинроқ тайинланган пенсиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига чиқиб кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги ҳолатга кўра пенсия миқдори ҳисобидан чет элга чиқиб кетиш олдидан 6 ой аввал тўланади.

Бу фуқароларнинг чет элда бўлган вақти учун меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган пенсияларгина тўланади.


65-модда. Пенсиялардан чегирмалар

Пенсиялардан чегирмалар:

а) суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида;

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг қарорига биноан-пенсионерга унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда қилиниши мумкин.

Текшириш (ўрганиш) ўтказиш бошланган санадан аввалги уч йил ва ундан ортиқ даврда тайинланган ва (ёки) қўшимча тақдим этилган ҳужжатларга биноан қайта ҳисобланган пенсияларнинг текширилишига (ўрганилишига) ҳамда улар бўйича тўланган ортиқча суммаларнинг ушлаб қолинишига (ундирилишига) йўл қўйилмайди.

Пенсионер Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг пенсиядан ортиқча тўланган суммаларни ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик суд тартибида ундирилади.

Пенсиялардан юқорида кўрсатиб ўтилганидан ташқари бошқа ҳеч қандай чегирмалар қилиш мумкин эмас.

Пенсиядан чегирмалар қилиш миқдори пенсионерга тўланиши лозим бўлган пулдан ҳисоблаб чиқарилади.

Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

Ортиқча тўланган пенсия пули бўйича қарздорлик тўлиқ узилгунга қадар пенсия тўлаш тўхтатилган ҳолларда (масалан, меҳнат қобилияти тикланганлиги туфайли) қолган қарз суд тартибида ундирилади.



66-модда. Пенсиялар тўлаш учун ажратиладиган маблағлар

Ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади. Пенсияларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан трансфертлар ажратилиши мумкин.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар:

боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;

ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.

Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


67-модда. Пенсияларни солиқлардан озод қилиш

Ушбу Қонунга мувофиқ тўланадиган пенсияларга солиқ солинмайди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1993 йил, 9-сон, 338-модда
































Время: 0.1555
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск