язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Тижорат банклари ва кредит уюшмалари томонидан бюджетга солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 16.06.2005 й. 1480-сон билан рўйхатга олинган 25.04.2005 й. МВ 42-сон, ДСҚ 2005-36-сон, МББ 261-В-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 16 июнда 1480-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

МВ, ДСҚ, МБ Бошқарувининг

2005 йил 25 апрелдаги

42, 2005-36, 261-В-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тижорат банклари ва кредит уюшмалари

томонидан бюджетга солиқларни ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

            

    

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида", "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Кредит уюшмалари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банклари ва кредит уюшмалари томонидан солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди, шунингдек тижорат банклари ва кредит уюшмалари томонидан бюджетга солиқларнинг айрим турларини ҳисоблаш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятларини тартибга солади.

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тижорат банклари ва кредит уюшмалари Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловларни тўлайдилар.


2. Солиқларни тўловчилар бўлиб мулкида, хўжалик юритиши ёки тезкор бошқарувида мол-мулки бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил балансга ва ҳисоб-китоб варағига эга бўлган тижорат банклари ва уларнинг филиаллари, кредит уюшмалари ва уларнинг филиаллари (кейинги ўринларда - тижорат банклари ва кредит уюшмалари) ҳисобланади.

3. Ер солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси асосида ишлаб чиқилган алоҳида йўриқномаларга мувофиқ умумбелгиланган тартибда амалга оширилади.



II. ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИ


4. Тижорат банклари ва кредит уюшмалари мазкур бўлимнинг қоидаларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 14 январдаги 15, 2002-12-сон қарори билан тасдиқланган "Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага (2002 йил 13 март, рўйхат рақами 1109 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5, 11-12, 19-сон; 2003 й., 4-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 122-модда; 2005 йил 5-6-сон, 45-модда) мувофиқ даромад (фойда) солиғини ҳисоблайдилар ва тўлайдилар.


5. Солиққа тортиш объекти бўлиб мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ 02041S-сон шаклдаги “Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот”га мувофиқ жами даромад билан чегирмалар ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланган, солиққа тортиш базасига тескари тартибда киритиладиган мазкур Низомнинг 3-иловасида белгиланган харажатлар суммасига тузатилган даромад ҳисобланади.

  

6. Тижорат банкларининг солиққа тортиладиган даромади жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар ва жойлаштирилган омонат сертификатлари бўйича омонатлари ҳажмининг ўсган суммасига, солиқдан озод қилинадиган маблағларни юқорида кўрсатилган омонатлар бўйича тўланадиган фоиз ставкаларини кўтаришга мақсадли йўналтирилиши шарти билан камайтирилади.

Бунда жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар ва жойлаштирилган омонат сертификатлари бўйича омонатлари ҳажмининг ўсишини ҳисоблаш учун базиз даври сифатида ҳисобот йилининг боши қабул қилинади ва ўсган қисми 20406, 20606, 22618 ва 23604 ҳисобрақамлар бўйича ҳисобот даврининг (чорак, ярим йил, 9 ой, йил) боши ва охирининг фарқи сифатида аниқланади. Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китобига мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар ва жойлаштирилган омонат сертификатлари бўйича омонатлари ҳажмининг ўсиши ҳисобига имтиёзларни қўллаш ҳисоб-китоб маълумотномаси илова қилинади. Жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар ва жойлаштирилган омонат сертификатлари бўйича омонатлари ҳажмининг ўсиши ҳисобига имтиёзларни қўллашга доир шартли мисоллар мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилади.


7. Жалб этиладиган бўш валюта маблағларини Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасига йўналтиришда олинадиган маржа суммаси ваколатли банклар даромадларининг солиқ солинадиган базасидан чиқариб ташланади.

8. Банкларнинг Имтиёзли кредит бериш жамғармасининг ресурсларини оширишга йўналтириладиган ва жамғарманинг берилган кредитлари ҳисобига олинган даромадлари Имтиёзли кредит бериш жамғармаси ташкил этилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга даромад (фойда) солиғидан озод қилинади.

9. 2010 йилни ҳам ўз ичига олган даврда:

тижорат банклари республикамиз корхоналарига уч йилдан ортиқ муддатга инвестиция кредитлари беришдан олган ва банкларнинг ўз капиталини кўпайтиришга йўналтирилган фойдалари фойда (даромад) солиғидан озод қилинади;

тижорат банкларининг тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ ташкил этиладиган кичик банкларни очиш бўйича сарф-харажатлари солиққа тортиладиган базадан чиқарилади.


10. 2010 йилнинг 1 январигача тижорат банкларининг ипотекага қўйилган мол-мулкни сотишдан ва берилган ипотека кредитларидан олинган даромадлари даромад (фойда) солиғидан озод этилади.


11. Соликларни ҳисоблаш учун тижорат банклари ва кредит уюшмаларининг даромадлари ва харажатлари тўлов вақти ҳамда пулнинг келиб тушиши санасидан қатъи назар улар кирадиган ҳисобот даврида акс эттирилади ва қуйидагиларга бўлинади:


Тижорат банклари ва кредит уюшмалари томонидан олинадиган даромадлар:

а) шартномада кўзда тутилган муддатларда ҳисоблаб ёзилган ва олиниши лозим бўлган (олинган) фоизли даромадлар;

б) фоизсиз даромадлар, жумладан:

воситачилик ҳақи ва хизмат кўрсатиш тўловларидан олинган даромадлар;

чет эл валютасидаги фойда;

тижорат операцияларидан олинган фойда;

инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар;

бошқа фоизсиз даромадлар.


Банклар фаолиятида юзага келадиган харажатлар:

а) шартномада кўзда тутилган муддатларда ҳисоблаб ёзилган ва тўланиши лозим бўлган (тўланган) фоизли харажатлар;

б) фоизсиз харажатлар, жумладан:

воситачилик харажатлари ва хизмат кўрсатиш харажатлари;

чет эл валютасидаги зарарлар;

тижорат битимларидан кўрилган зарарлар;

инвестициялардан кўрилган зарарлар;

бошқа фоизсиз харажатлар;

в) кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

г) Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатиладиган операцион харажатлар:

ходимлар учун иш ҳақи ва бошқа харажатлар;

ижара ва таъминлаш;

хизмат сафари ва транспорт харажатлари;

маъмурий харажатлар;

репрезентация ва хайрия фаолияти;

эскириш харажатлари;

суғурта, солиқлар ва бошқа харажатлар;

кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш (кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш бундан мустасно).


12. Ўстирмаслик мақомини олган кредит бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибга мувофиқ даромадлар ҳисобрақамларидан чиқарилади.


13. Тижорат банклари ва кредит уюшмалари Даромад солиғи ҳисоб-китобини давлат солиқ хизмати органларига мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шакл бўйича такдим этадилар. Даромад солиғи ҳисоб-китобига мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ 02041S-сон шаклдаги “Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот” илова килиниши керак.


14. Даромад (фойда) солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби "Ҳисобланган даромад солиқлари - тўланадиган" баланс ҳисобрақамида (тижорат банклари учун 22502 баланс ҳисоб рақами, кредит уюшмалари учун 22416 баланс ҳисоб рақами) "Даромад солиғи" алоҳида шахсий ҳисобрақамида юритилади.

Солиқни ҳисоблашда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

тижорат банклари бўйича:

...