язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.03.2006 й. ПҚ-303-сон "Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2006 й.

N ПҚ-303



АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА

ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ СОҲАСИДАГИ

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АЛОҲИДА

ТУРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА



Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солиш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида:


1. Белгилансинки, автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда тижорат асосида ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2006 йилнинг 1 июнига қадар автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда йўловчилар ташиш фаолиятини юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириш истагини билдирган якка тартибдаги тадбиркорларни босқичма-босқич қайта рўйхатдан ўтказишни таъминласин.

Мазкур қарор қабул қилинмасдан олдин рўйхатдан ўтган ва автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти учун лицензия олган якка тартибдаги тадбиркорлар ўз фаолиятларини аввал олинган лицензияга мувофиқ 2006 йилнинг 1 июнигача амалга оширишлари маълумот учун қабул қилинсин.


3. Белгилансинки, якка тартибдаги тадбиркорлар лицензиясининг муддати ўтмаган қисмига тўғри келадиган давлат божи суммаси ушбу тадбиркорлар томонидан тузиладиган юридик шахс - йўловчилар ташувчининг лицензия (лицензия карточкалари)ни олиш вақтида тўланиши лозим бўлган давлат божи ҳисобига қўшилиши мумкин ёки белгиланган тартибда қайтарилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда автомобиль транспортида йўловчилар ташиш билан шуғулланишга лицензия олишда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланган давлат божини қайтариш ёки ҳисобга қўшиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тайёрлашда, лицензия талабларида автотранспорт воситалари ҳар йили техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш мажбурийлигини кўзда тутсин.

5. Истисно тариқасида, тегишли лицензияга мувофиқ йўловчиларни тижорат асосида ташишга ихтисослашган юридик шахс - корхонага жисмоний шахслар томонидан сотиладиган ва қўшиладиган автотранспорт воситалари учун юридик шахслар Республика йўл фондига мажбурий йиғимлар тўлашдан 2006 йилнинг 1 июнига қадар озод этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 10-сон, 76-модда.