язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Жисмоний тарбия ва спорт/ Спортни молиялаштириш ва унинг моддий техник базаси/ Маданият ва спорт ишлари вазирининг 10.02.2006 й. 84-сон "Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.03.2006 й. 1550-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.03.2006 й.

N 1550




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

10.02.2006 й.

N 84


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг жисмоний

тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 16 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 13 январдаги 07/817-сон йиғилиш Баёнини ижро этиш мақсадида БУЮРАМАН:


1. "Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисида"ги Низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.


3. Мазкур Низом кучга киритилгач, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳайъатининг 2003 йил 27 сентябрдаги 12/7-сон "Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (2003 йил 28 ноябрь, рўйхат рақами 1286) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Маданият ва спорт ишлари вазири                                     А. Азизхўжаев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 10-сон, 78-модда.