язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Пахтачилик/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 21.02.2006 й. 39-сон "Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш хуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.03.2006 й. 1551-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.03.2006 й.

N 1551

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

21.02.2006 й.

N 39


БУЙРУҒИ



Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб

уруғлик пахта етиштириш хуқуқига эга бўлиш учун

хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби

тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида

(2006 йил 23 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Уруғчилик тўғрисида"ги ва "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 31 январдаги "2006 йилда пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўзани навлар бўйича жойлаштириш тўғрисида"ги ПҚ-271-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.


3. Мазкур буйруқ кучга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2003 йил 18 январдаги 14-сонли "Уруғлик пахта етиштирувчи хўжаликларни танлов асосида рўйхатга олиш ҳақидаги" буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур буйруқни ижросини назорат қилиш вазирнинг ўринбосари О.Оллаберганов зиммасига юклатилсин.



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                                    С. Исмоилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 88-модда.