язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Молия вазирлигининг 15-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2006-14-сон "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 24.02.2006 й. Қарори (АВ томонидан 17.03.2006 й. 1325-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.03.2006 й.

N 1325-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.02.2006 й.

N 15

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.02.2006 й.

N 2006-14

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган

товарлар бўйича юридик шахслар томонидан

акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2006 йил 27 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-255-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 2-сон, 8-модда) мувофиқ Ўзбекистон Ресубликаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 15 январдаги 16, 2004-13-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2004 йил 15 март, рўйхат рақами 1325 -Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 133-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                             Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                    Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 98-модда.




Қарорга

ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган

товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз

солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритиладиган

ўзгартиришлар


1.

...