Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Маъмурий тартиботлар / Сертификатлаш, маркировкалаш. ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) /

Сертификатлаш ва маркировкалаш амалиётдан вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Маъмурий тартиботлар" бўлими)

Компания канцелярия товарларини республика ички бозорида ўзининг савдо тармоғи орқали чакана сотиш учун уларни импорт қилишни бошлашни режалаштирмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 майдаги 127-сон "Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорининг амал қилиши муносабати билан 1-иловага киритилган ТИФ ТН 96-гуруҳи товарлари (ручкалар, қаламлар, фломастерлар, маркерлар ва шу кабилар) давлат тилида мажбурий тартибда маркировка қилиниши зарурлиги тўғрисида савол туғилди. Агар ушбу товарлар индивидуал истеъмол упаковкасига эга бўлмасдан, махсус упаковкаланган блокларда (друмларда) 50-100 донадан етказиб берилса, доналаб чакана сотилса, ишлаб чиқарувчи корхона томонидан мажбурий тартибда маркировка қилиниши зарурми? Агар улар божхона ҳудудига маркировкасиз келиб тушса, бу кўрсатилган қарорни бузиш ҳисобланадими? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (10.7 KB)
Юридик шахс мувофиқлик сертификати асосида мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни ишлаб чиқаради. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугади, бироқ омборхоналарда сотилмаган маҳсулот ҳажмлари қолди. Корхона ушбу маҳсулотни сотиши мумкинми ёки уни сотиш учун янги сертификат олиши шартми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (5 KB)
Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва унинг ҳудудида уларни сотиш учун уларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш зарур. Рўйхатдан ўтказишда аризачининг номига маҳсулотларнинг номи ва рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда хат берилади. Биологик актив қўшимчаларни ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи чет эл компанияси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ишлаб чиқарилаётган (етказиб берилаётган) биологик актив қўшимчаларни сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги буюртманома билан мурожаат этиши мумкинми ёки аризачи импортёр компания бўлиши керакми? Биологик актив қўшимчалар импортёрлари чет эл компанияси номига берилган сертификатлар ва хат асосида биологик актив қўшимчаларни олиб киришлари, божхона расмийлаштирувини амалга оширишлари ҳамда Ўзбекистонда сотишлари мумкинми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (16.6 KB)
Чет эл корхонаси (масъулияти чекланган жамият, ИФУТ 46.41) трикотаж буюмларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланади. Товарнинг бозорга муваффақиятли кириб бориши ва янги моделларни ишлаб чиқиш мақсадида МЧЖ ўз фаолиятида фаол равишда давал хом ашё (қайта ишлашга берилган хом ашё), хусусан хом ашё ва материаллар, фурнитура, ўрам идишлари сотиб олиш ва ишлаб чиқариш корхоналарига қайта ишлашга бериш билан боғлиқ операцияларни қўллай бошлади. Бунда бир корхона тайёр буюмларни бичиш бўйича хизматларни кўрсатади, бошқа корхона тайёр бичимни олади, унга кашта ёки расм туширади, каштали (ёки расмли) бичимни қайтаради, биринчи корхона буюмни охиригача тайёрлайди (тикади, дазмоллайди, идишга ўрайди) ҳамда кўрсатилган хизматлар учун ҳисобварақ-фактурани ва давал хом ашёдан тайёрланган буюмни қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда тайёр маҳсулотни МЧЖга беради. Давал хом ашёдан тайёрланган барча буюмлар МЧЖ ўз номига рўйхатдан ўтказган алоҳида товар белгиси билан ишлаб чиқарилади. Давал хом ашё билан операциялар натижасида олинган тайёр буюмлар МЧЖ томонидан ЎзР Миллий сертификатлаштириш тизимида ихтиёрий сертификатланади. МЧЖ давал хом ашёдан тайёрланган буюмларни ўзи ишлаб чиқармаслигини инобатга олган ҳолда ушбу маҳсулотни сертификатлаштиришга ҳақлими? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (8.6 KB)
Масъулияти чекланган жамият якка тартибдаги буюртмалар асосида мебель ишлаб чиқармоқчи. Дизайнни МЧЖ таъсисчиси - жисмоний шахс амалга оширишни режалаштирган. Ушбу маҳсулотни сертификатлаш шартми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (4.7 KB)
Ташкилот маҳсулотга мувофиқлик сертификатини олди. Унинг амал қилиш муддати - 1 йил. Кейинчалик маълум бўлдики, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра ишлаб чиқарилаётган маҳсулот маълум қилиш тартибида сертификатланадиган тоифага тегишли экан (Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон Қарорига 3-илова). Такроран сертификатлашни амалга ошириш зарурми ёки илгари олинган сертификат амал қиладими? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (6.7 KB)
Янгидан рўйхатдан ўтказилган юридик шахс ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланишни - хом кофени харид қилиш, уни тайёр бўлгунича махсус машинада қовуриш, тайёр маҳсулотни ўраш ва сотишни режалаштирган. Барча зарур асбоб-ускуналар сотиб олинган. Ушбу маҳсулотга сертификат ёки қандайдир сифат стандарти олиш зарурми? Агар зарур бўлса, уни қаердан олиш мумкин? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (10.9 KB)
Юридик шахс ёғоч-қиринди плиталар (ДСтП) ва ўрта зичликдаги ёғоч-толали плиталар (МДФ), шу жумладан ламинацияланган плиталар (ЛДСтП, ЛМДФ) ишлаб чиқармоқчи. Ушбу маҳсулотга мувофиқлик сертификатини олиш зарурми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (7.3 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск