Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Банк карталари ва улардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоблар / Амалиётдан вазиятлар. ("Банк карталари ва уларни қўллаган ҳолда ҳисоб-китоблар" бўлими) /

Банк карталари билан тўлаш амалиётидан вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Банк карталари ва улардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоблар" бўлими)

Жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида технологик асбоб-ускуна тегишли, бироқ уни ишлатмайди, балки уни ишлаб чиқариш корхонасига кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бермоқчи. Шартнома шартларига кўра ижарага олувчи компания тўловларни ойма-ой амалга ошириши керак. Тўланадиган суммалар ижара ҳақи ва сотиб олиш баҳосидан иборат. Юридик шахс ушбу суммани жисмоний шахснинг карта ҳисобварағига (банк пластик картасига) ўтказиши мумкинми? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоблар" бўлими) (5.2 KB)
Ташкилот балансида автомобиль ҳисобда туради. Ундан корхона ходими бўлмаган ягона таъсисчи фойдаланади. Ташкилот бензин ва бошқа ёнилғи-мойлаш материалларини уларни давр харажатларига киритган ҳолда корпоратив пластик карточка бўйича сотиб олади. Автомобилдан фирма ходими бўлмаган шахснинг фойдаланиши, уни эксплуатация қилиш бўйича харажатларнинг эса ташкилот томонидан қопланиши қонунийми? Агар ноқонуний бўлса, у ҳолда қандай оқибатлар келиб чиқиши мумкин ҳамда вазиятни тузатиш учун нима қилиш керак? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоблар" бўлими) (6.8 KB)
Корхонада корпоратив пластик карточка очилган. Таъминот бўлими томонидан цехларнинг бошлиқлари учун 7 (етти) дона ноутбук харид қилинди. Бухгалтерия асосий воситаларнинг корпоратив пластик карточка орқали харид қилинишига қарши, бироқ буни назорат қила олмайди. Асосий воситаларни корпоратив пластик карта воситасида харид қилишни тўхтатиш учун қандай чораларни кўриш лозим? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоблар" бўлими) (7.5 KB)
Юридик шахснинг асосий фаолият тури қурилиш ва электр монтаж ишлари. У корпоратив пластик карта ёрдамида қурилиш материаллари (михлар, алебастр, изоленталар, скобалар, майда электр техника материаллари (контакторлар, автоматлар) ва шу кабилар) учун тўловни амалга ошириши мумкинми? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоблар" бўлими) (5.4 KB)
Ташкилот корпоратив банк картасига эга, ундан асосан АЁҚШда харид қилинадиган бензинга ва ўз эҳтиёжлари учун чакана савдо дўконларидан харид қиладиган товарларга ҳақ тўлаш учун фойдаланади. Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомда айтилишича, у "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланилган ҳолда товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни ўтказиш тартибини белгилайди". Ушбу қоида сабабли назорат қилувчи тузилмаларнинг баъзи ходимларида корпоратив карта билан фақат чакана савдода харид қилинадиган товарлар ва хизматларгагина ҳақ тўлаш мумкин, деган фикр шаклланган, ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки улгуржи етказиб берувчилардан харид қилинадиган товарлар учун ҳисоб-китобларда эса тўлов топшириқномаларидан фойдаланиш лозим эмиш. Мазкур таъкид қонун ҳужжатларига қанчалик мувофиқ келади? Товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқарувчиларга ва улгуржи етказиб берувчиларга ҳақни корпоратив карта ёрдамида тўлаш мумкинми? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоблар" бўлими) (15.2 KB)
МЧЖ директори авиатранспортда хизмат сафарига жўнаб кетди. Авиакассада қайтишга чипта сотиб олишда унга тўловни директор номига расмийлаштирилган корпоратив банк картаси орқали амалга ошириш рад этилди. Аввал хизматлар кўрсатишга шартнома тузишни талаб қилишди. Касса ходимлари билан узоқ тортишиб, шартнома керак эмас, бироқ корпоратив банк картаси бўйича чипта сотиш учун директор ташкилотдан ишончнома тақдим этиши керак, деган тўхтамга келинди. Авиакасса ходимлари ўз талабларини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилмасдан, раҳбариятнинг кўрсатмаси борлигини айтдилар. Охир-оқибатда директор чиптани тўловнинг бир қисмини нақд пул билан, бир қисмини эса иш ҳақи бўйича пластик карточкадан тўлаган ҳолда харид қилди. Авиакассанинг талаблари қанчалик қонуний? Чиптани корпоратив пластик карта бўйича қандай харид қилиш мумкин? Қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу масалани тартибга солади ва кейинги гал хизмат сафарига чиққанда ўзимиз билан қандай ҳужжатларни олишимиз керак? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоблар" бўлими) (13.3 KB)
Ташкилот ходим бўлмаган, шахсий мулкида автомобили бўлган жисмоний шахс билан корхона эҳтиёжлари учун ташиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузмоқчи. Юридик шахс бензин учун харажатларни ва бошқа харажатларни корпоратив пластик карточкадан тўлаши мумкинми? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоблар" бўлими) (5.3 KB)
Пластик карталардан фойдаланишга доир шартномаларда ҳамма банклар карта йўқолганлиги тўғрисида карта эгаси мурожаат этганидан кейин, масалан, 72 соатдан кейин карточка блокировка қилинадиган муддатни қайд этишади. Шу тариқа, карта эгаси банкни карточка йўқолганлиги тўғрисида ўз вақтида хабардор қилганлигига қарамай, юқорида кўрсатилган муддат мобайнида карточкадан пул маблағларини ечиб олиш операциялари давом этиши мумкин, банк бунинг учун ҳеч қандай жавобгарликка эга бўлмайди. Шартномадаги мазкур шарт қанчалик қонуний? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоблар" бўлими) (7.2 KB)
Пластик карта эгаси - жисмоний шахс пул маблағларини тасарруф этиш бўйича ваколатларини бошқа шахсларга бериши мумкин. Якка тартибдаги тадбиркор ўзига тегишли якка тартибдаги тадбиркорнинг банк картасидан фойдаланиш ҳуқуқини бериши мумкинми? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоблар" бўлими) (3.7 KB)
Якка тартибдаги тадбиркор коммунал хизматлар ҳақини ўзининг банк картасидан тўлай оладими? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган холда хисоб-китоблар" бўлими) (4.9 KB)
Сотувчилар тўлов терминалининг бузилганлиги ёки ундан фойдаланишни билмасликларини баҳона қилиб банк пластик карточкалари воситасидаги тўловларни қабул қилмасликка ҳақлимилар? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган холда хисоб-китоблар" бўлими) (5.6 KB)
Ташкилот директори ёки бухгалтери молиявий ёрдам сифатида ўзининг пластик карточкасидан пул маблағларини ташкилотнинг ҳисоб рақамига ходимларга иш ҳақи тўлаш учун ўзказиши мумкинми? Бунда ташкилот ва ушбу шахс ўртасида қандай шартнома тузилиши керак? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган холда хисоб-китоблар" бўлими) (14.2 KB)
Якка тартибдаги тадбиркор ўзининг чакана савдо шохобчасида товарни пластик карталар бўйича бошқа якка тартибдаги тадбиркорларга сотиши мумкинми? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган холда хисоб-китоблар" бўлими) (8.7 KB)
Шахс банк картаси эгасининг номидан ишончнома расмийлаштирмасдан банкларнинг кассаларида терминаллар орқали тўловларни амалга ошириши мумкинми? Бунда ушбу шахс банкка қандай ҳужжатларни тақдим этиши керак? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган холда хисоб-китоблар" бўлими) (5.1 KB)
Корхона ўз эҳтиёжлари ва ишлаб чиқариш фаолияти эҳтиёжлари учун товарларни сотиб олиши мақсадлари учун нақд пул ечиб олиш учун белгиланган тушумдан 50 фоизлик лимитга амал қилмасдан, ушбу товарларни корпоратив пластик карта воситасида сотиб олиши мумкинми? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган холда хисоб-китоблар" бўлими) (5 KB)
Жисмоний шахс ўзининг пластик картасидан банкларнинг кассаларида ўрнатилган терминаллар орқали талабаларнинг контрактлари суммалари ва шу кабиларни тўлаши мумкинми? Касса ходимлари шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни (паспорт, ҳарбий гувоҳнома ва бошқалар) тақдим этишни талаб қилишга ҳақлими ва ушбу шахс уларнинг талабини бажариши шартми? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган холда хисоб-китоблар" бўлими) (10.5 KB)
Юридик шахс ўз эҳтиёжлари учун товарларни чакана савдо қилувчи якка тартибдаги тадбиркордан корпоратив карта воситасида сотиб олиши мумкинми? Бу улгуржи савдо ҳисобланадими? ("Банк карталари ва улардан фойдаланган холда хисоб-китоблар" бўлими) (10.3 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск