Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Устав фонди / Устав фондини кўпайтириш. ("Устав фонди" бўлими) /

Устав фондини кўпайтириш амалиётидан вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Устав фонди" бўлими)

Юридик шахс (масъулияти чекланган жамият) таркибидан иккита таъсисчи чиқмоқда. Жамият уларга улушларини бозор қийматида беряпти ва устав фондини камайтиряпти. Улгуржи савдога лицензия олинган пайтда устав фонди энг кам ойлик иш ҳақининг 3500 бараваридан ортиқ суммага шакллантирилган. Ушбу шахслар МЧЖ таркибидан чиққанларидан сўнг устав фонди миқдори 3500 ЭКИҲга тенг қийматдан камроқ бўлиб қолди. Жамият улгуржи савдони амалга оширишни давом эттириш учун устав фондини кўпайтириши керакми? ("Устав фонди" бўлими) (5 KB)
Жисмоний шахс ўз номига ишлаб чиқариш асбоб-ускунасини сотиб олди ва зарур мувофиқлик сертификатларини олган ҳолда ва 40-режимга («эркин муомалага чиқариш (импорт)») расмийлаштирган ҳолда хориждан олиб кирди. Ушбу асбоб-ускунадан ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиш режалаштирилмоқда, бунда жисмоний шахснинг ўзи бу билан шуғулланмоқчи эмас. Асбоб-ускунани у керак бўлган юридик шахсга бериш режалаштирилмоқда, бироқ уни сотиб олишга маблағлари етарли эмас. Мазкур ҳолда асбоб-ускунани ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун компаниянинг эгалигига топширишни қандай қилиб расмийлаштириш мумкин? ("Устав фонди" бўлими) (7.1 KB)
Масъулияти чекланган жамият битта жисмоний шахс томонидан ташкил этилган. Устав фонди 300 млн. сўм миқдорида эълон қилинган, бироқ тўланмаган. Таъсисчи вақтинча молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда ва ўз улушини тўлай олмайди. У МЧЖ таркибига бошқа таъсисчини жалб қилиб, у биргаликда имзоланган баённома асосида устав фондининг бир қисмини пул маблағлари билан тўлаши, бу пулларга корхона фаолият бошлаши мумкинми? Агар бунинг иложи бўлса, у ҳолда буни қай тартибда амалга оширса бўлади ва қандай ҳужжатларни расмийлаштириш лозим? Агар иложи бўлмаса, нима қилиш керак? ("Устав фонди" бўлими) (12.6 KB)
Масъулияти чекланган жамият иштирокчилари ўтказган умумий йиғилиш якунлари бўйича 5 ой давомида жамиятнинг устав фонди миқдорини 10 млн. сўмга кўпайтиришга қарор қилинди. Иштирокчилар кўрсатилган муддат ичида устав капитали миқдорини олдиндан режалаштирилганидек 10 млн. сўмга эмас, балки уларнинг молиявий имконияти бўлган тақдирда, 15 млн. сўмга кўпайтиришга ҳақлимилар? ("Устав фонди" бўлими) (8.4 KB)
Масъулияти чекланган жамиятнинг устав фондини унинг иштирокчилари қўшимча ҳиссалари ҳисобига кўпайтириш тартиби 2001 йил 6 декабрдаги 310-II-сон Қонуннинг 18-моддасида белгиланган, унда айтилишича, жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарор билан бир вақтда унинг таъсис ҳужжатларига кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиниши керак. Булар қандай ўзгартишлар? Кўпайтирилган фонд ва муайян муддат мобайнида ўз улушини тўлдириш ниятида бўлган иштирокчининг кўпайтирилган ҳиссасими? Таъсис ҳужжатларига киритиладиган барча ўзгартиш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилади. Бироқ тўлдириш муддати ҳали якунланмаган, ҳисса тўлдирилмаган, устав фонди шакллантирилмаган ва рўйхатдан ўтказилиши мумкин эмас. Таъсис ҳужжатларига иштирокчилардан бирининг улушини кўпайтириш, тегишлича, устав фондини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш пайтида ўзгартишлар киритиш лозимми ёки ушбу ўзгартишлар иштирокчи томонидан ҳисса киритилган ва устав фонди тўлиқ шакллантирилган пайтда киритиладими? ("Устав фонди" бўлими) (19.9 KB)
Масъулияти чекланган жамиятнинг (МЧЖ) иштирокчилари устав фондини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилди, баённомада қўшимча ҳиссаларни киритиш муддатини йилнинг охиригача этиб белгилади. Чорак якунлари бўйича дивидендлар тўлаш учун фойда тақсимланганда хизмат кўрсатувчи банк "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 26-моддасига асосланиб, устав фондининг кўпайтирилган миқдори шакллантирилмаганлиги сабабли ушбу мақсадларга маблағлар беришни рад қилди. Устав фондининг рўйхатдан ўтказилган миқдори тўлиқ тўланганлигини инобатга олган ҳолда банкнинг рад қилиши қонунийми? Қўшимча ҳиссалар тўлиқ киритилгунга қадар жамият фойдасини МЧЖ иштирокчилари ўртасида тақсимлашни тақиқлаш устав фондини кўпайтириш даврига нисбатан татбиқ этиладими? ("Устав фонди" бўлими) (17.2 KB)
Масъулияти чекланган жамиятнинг 300 млн. сўмни ташкил қиладиган устав фонди тўлиқ шакллантирилган. Таъсисчилар унинг миқдорини 1 млрд. сўмгача ошириш тўғрисида қарор қабул қилди ва қўшимча ҳиссаларни киритиш учун муддатни 5 йил қилиб белгилади. Таъсисчилар ушбу 5 йил мобайнида дивидендлар олишга ҳақли бўладими? ("Устав фонди" бўлими) (6.7 KB)
Масъулияти чекланган жамиятнинг икки таъсисчиси бор: юридик шахс (улуш миқдори - 19,8 фоиз) ва жисмоний шахс (улуш миқдори – 80,2 фоиз). Жамиятнинг устав фонди тўлиқ шакллантирилган. Юридик шахс ўз ҳиссасини 129 млн. сўмлик бинолар ва иншоотлар билан киритган, буни кўчмас мулкка доир кадастр ҳужжатлари (баҳолаш далолатномаси) тасдиқлайди. Бинолар ва иншоотлар реконструкция қилиниши сабабли кадастр ҳужжатлари қайта расмийлаштирилганда туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан уларнинг қиймати қайта баҳоланди ва 667 млн. сўмни ташкил этди. Таъсисчи - юридик шахс томонидан киритилган бинолар ва иншоотларга янги гувоҳнома олинди. Кўчмас мулкнинг кадастр қиймати қайта баҳоланганда таъсисчи - юридик шахснинг улуши кўпаядими? Агар кўпайса, таъсисчи - жисмоний шахс мазкур кўпайишдан норози бўлиши мумкинми? ("Устав фонди" бўлими) (8.6 KB)
Маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва товарни Ўзбекистон бозорига киритиш учун юридик шахс (масъулияти чекланган жамият) номига хориждан тиббий асбоб-ускуна бепул асосда келиб тушди. 2012 йил 2 майдаги ЎРҚ-328-сон "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 8, 19, 20-моддаларига асосан МЧЖ устав фондини ушбу асбоб-ускуна ҳисобига кўпайтириш мумкинми? ("Устав фонди" бўлими) (6.7 KB)
Масъулияти чекланган жамият деҳқон бозорлари фаолиятини ташкил этиш билан шуғулланади. Устав фонди асосий воситалардан ва МЧЖга ажратилган Давлат мулки қўмитаси томонидан баҳоланган ер участкаларига доир ҳуқуқлардан шакллантирилган. Таъсисчилардан бири давлат улуши 51 фоизни ташкил этадиган ҳокимият ҳисобланади. МЧЖ бозор ҳудудида ветеринария лабораториясини қурди, бозорнинг филиалини тузди. Асосий воситалар кўпайди. Энди МЧЖ ўзининг устав фондини кўпайтирмоқчи. Устав фондини кўпайтириш бўйича ҳужжатларни қандай кетма-кетликда тайёрлаш керак? ("Устав фонди" бўлими) (18.8 KB)
Масъулияти чекланган жамият шаклида рўйхатдан ўтказилган хорижий шўъба корхонаси (ХШК) ўзининг устав фондини илгари корхонага қарз шартномаси бўйича унинг ягона таъсисчиси - россиялик МЧЖ тақдим этган пул маблағлари ҳисобига ошириш ниятида. Таъсисчи мазкур маблағларни устав фондидаги ўз ҳиссасини кўпайтириш сифатида ХШК тасарруфида қолдиришга қарор қилди. Уставга ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тайёрлашда қуйидаги саволлар туғилди: 1. ХШК рўйхатдан ўтказувчи органга ўз таъсисчиси - россиялик МЧЖнинг устав фондини кўпайтириш ва уставга тегишли ўзгартиришларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини тақдим этиши керак. Ушбу қарор нотариал тасдиқланиши керакми (Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенциянинг (Минск, 1993 йил 22 январь) 13-моддасига асосан)? 2. Рўйхатдан ўтказувчи органга россиялик МЧЖ ва ХШК ўртасидаги юқорида кўрсатилган қарз шартномаси тақдим этилиши керакми ёки тадбиркорлик субъекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фондининг миқдори шакллантирилганлиги тўғрисидаги ҳужжати етарлими (ВМнинг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон Қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 21-банди саккизинчи хатбошисига мувофиқ)? ХШК ва россиялик МЧЖ ўртасидаги юқорида кўрсатилган қарз шартномаси (уни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиш зарурати бўлганда) нотариал тасдиқланиши керакми (Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенциянинг 13-моддасига асосан)? Тадбиркорлик субъекти ваколатли органининг эълон қилинган устав фонди шакллантирилганлиги тўғрисидаги юқорида кўрсатилган ҳужжати қандай шаклда тайёрланиши керак? ("Устав фонди" бўлими) (25.6 KB)
Масъулияти чекланган жамият устав капиталини учинчи шахснинг қўшимча ҳиссаси ҳисобига кўпайтиряпти. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши ўтказилганда янги иштирокчи сифатида қабул қилинаётган учинчи шахс устав капитали ва уставга тегишли ўзгартиришлар киритиш масаласи юзасидан овоз беришда қатнашиши мумкинми? ("Устав фонди" бўлими) (11.4 KB)
Улгуржи савдо корхонасининг таъсисчиларидан бири юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланади. У ривожлантириш шартномаси асосида корхонага ўзи импорт қилган товарларни бериш ҳуқуқига эгами? Товарларга доир қарзни корхона тарафлар келишуви билан белгиланган суммани таъсисчининг шахсий пластик карточкасига ўтказиш йўли билан сўндиради. ("Устав фонди" бўлими) (6.1 KB)
ҚК (МЧЖ)нинг таъсис ҳужжатлари билан иштирокчилар улушларининг номинал қиймати белгиланган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилган. Иштирокчилар ўз улушларининг 30 фоизи миқдорида ҳиссаларни киритишган. Қолган қисмлари ҳали киритилмаган, чунки устав фондини тўлиқ шакллантириш муддати ҳали тугагани йўқ. Бугунги кунда баъзи иштирокчилар умумий йиғилишни чақириш йўли билан улушлар миқдорини янгидан белгилаб, бунда устав капиталини кўпайтиришни таклиф қиляптилар, ҳолбуки "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 16-моддасига биноан жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга у тўлиқ тўланганидан кейингина йўл қўйилади. Юқорида баён этилганларни ҳисобга олиб жамият Қонуннинг кўрсатилган моддасига кўра устав фондини кўпайтириш, умумий йиғилишнинг қарорига асосан иштирокчиларнинг кўпайтирилган улушлари билан таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эгами? ("Устав фонди" бўлими) (10.2 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск